Насимова Мафтуна Курбанбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Пҳасеолус вулгарис Л. навларининг физиологик ва биокимёвий хусусиятларига биофаол моддаларнинг таъсири», 03.00.07 - Оъсимликлар физиологийаси ва биокимйоси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1324.
Илмий раҳбар: Санакулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.09.10.
Расмий оппонентлар: Келдияров Худоёр Атамурадович, биология фанлари номзоди, профессор; Матниязова Ҳилола Худайбергеновна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида Пҳасеолус вулгарис Л. навларининг физиологик ва биокимёвий хусусиятлари асосида юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда биофаол моддаларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор биофаол моддалар таъсирида ловия ўсимлиги фотосинтетик аппаратининг ривожланиш фазалар кесимида сезиларли даражада фаоллашиб, барг юзаси индекси униб чиқиш фазасида назоратга нисбатан 0,05-0,15 м²/м² га, гуллаш фазасида 2,34-3,35 м²/м² га, дуккаклаш фазасида эса 3,07-4,07 м²/м² га ошиши аниқланган;
биофаол моддалар таъсирида ўсимликларнинг ўртача суткалик ўсиши Равот навида 5-6 барг – шохланиш фазасида 1,17 см дан 1,30 см гача (11,1%), шохланиш – гуллаш фазасида 1,72 см дан 1,95 см гача (13,4%), Маҳсулдор навида эса мос равишда 0,88 см дан 1,15 см гача (30,7%) ва 1,36 см дан 1,62 см гача (19,1%) ошганлиги аниқ миқдорий жиҳатдан асослаб берилган;
ловия ҳосилдорлиги Равот навида назоратга нисбатан 3,3-3,9 с/га (16,4-19,4%), Маҳсулдор навида эса 3,4-4,1 с/га (15,4-18,6%)га биофаол моддалар таъсирида ошганлиги, ҳосилдорликда умумий вариациянинг 68,1% биофаол моддалар ҳиссасига, 30,4% нав хусусиятларига тўғри келиши аниқланган;
симбиоз азот фиксацияси самарадорлиги асосан ташқи физиологик регуляция, яъни (биофаол моддалар) таъсирида Равот навида 1,44-6,16 кг/га, Маҳсулдор навида эса 1,71-4,93 кг/га ортиши илмий асосланган;
биофаол моддаларнинг ловия навларига нисбатан универсал физиологик таъсир механизмига эга эканлиги ҳақида янги маълумотлар олиниб, улар ўсимлик генотипидан қатъи назар фотосинтез, ўсиш ва ҳосил шаклланиш жараёнларини бир хил йўналишда фаоллаштириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ловиянинг айрим физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларига биофаол моддаларнинг таʼсири бўйича олинган натижалар асосида:
“Пҳасеолус вулгарис Л. навларининг ҳосилдорлигини ошириш учун биофаол моддаларни қўллаш бўйича тавсиялар” (Кластер ва фермер хўжаликлари учун амалий тавсиянома) номли тавсиянома Самарқанд давлат университетида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 27-август 05/06-02-877-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома нафақат Олий ўқув юртлари талабалари ва илмий изланувчилар, балки қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга қизиқувчи деҳқон ва фермер хўжалиги эгалари, томорқа хўжаликлари эгалари ҳамда кенг ўқувчилар оммаси учун илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
Пҳасеолус вулгарис Л. навларини 60х10х1 схема асосида Паяриқ туманидаги “Мукаррам она замин даласи” фермер хўжалигида 10,0 гектар ҳамда Жомбой туманидаги “Улуғ барака ерлари” фермер хўжалигида 10,0 гектар, “Мардиев Дилшод агробизнес” фермер хўжалигида 8,0 гектар, жами 28,0 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 27-август 05/06-02-877-сон маълумотномаси). Натижада, “Мукаррам она замин даласи” фермер хўжалигида Равот навидан – 21,1-25,2 с/га, Маҳсулдор навидан – 23,3-28,5 с/га, мос равишда “Улуғ барака ерлари” фермер хўжалигида 20,1-24,0 ва 22,1-26,2 с/га, “Мардиев Дилшод агробизнес” фермер хўжалигида эса 20,8-24,9 ва 22,9-26,8 с/га сифатли ҳосил олиш имконини берган;
Самарқанд вилояти шароитида Пҳасеолус вулгарис Л. навларининг физиологик ва биокимёвий хусусиятлари асосида уларга биофаол моддаларни таъсир эттиришнинг мақбул схемалари таклиф этилган ва вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 27-август 05/06-02-877-сон маълумотномаси). Натижада, Равот ва Маҳсулдор навларидан Н35П60К30 (Фон)+Узгуми қўлланилган вариантда – 23,2-25,3 с/га, Н35П60К30 (Фон)+Эдагум СМ қўлланилган вариантда – 23,6-25,7 с/га ва Н35П60К30 (Фон)+Гумел Люкс қўлланилганда – 25,2-28,5 с/га ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish