Абдурайимова Ойтула Болтатош қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўрта Зарафшон ҳавзаси сув омборларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Gr319.
Илмий раҳбар: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Назаров Абдуғаффор Абдужабборович, география фанлари доктори, доцент; Матчанов Отабек Жуманазарович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Зарафшон ҳавзаси сув омборларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш, карталаштириш, хўжаликда оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Зарафшон ҳавзаси сув омборлари атрофи ландшафтларнинг геоекологик ҳолатини оптималлаштиришда турли радиометрик диапазонлардаги космик суратларни комплекс қўллаш асосида кўп йиллик ўсимликлар, сув индекси ўзгаришлари ва тупроқ шўрланиш ҳолати аниқланган ҳамда карталаштирилган;
сув омборларга туташ ҳудуд ландшафтларининг ўзгариш динамикаси масофавий усулларни қўллаш асосида аниқланган ҳамда уларнинг ўрта масштабли мавзули карталари яратилган;
сув омборларини атрофдаги табиий комлексларга таъсирини баҳолашнинг мезон ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилган ҳамда шу асосда тадқиқот ҳудуди баҳоланган;
Ўрта Зарафшон ҳавзаси сув омборларига туташ ландшафтларини геоекологик ҳолатини баҳолаш ва таснифлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта Зарафшон ҳавзаси сув омборлари ва унинг атрофи ландшафтларининг экологик ҳолати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўрта Зарафшон ҳавзаси сув омборлари атрофи ландшафтларнинг геоекологик ҳолатини оптималлаштиришда турли радиометрик диапазонлардаги космик суратларни комплекс қўллаш асосида кўп йиллик ўсимликлар ўзгариши ва тупроқ қопламининг аниқланган ҳолати Ўзбекистон Экологик партияси тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025-йил 19-сентябрдаги 01/377-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025-йил 13-октябрдаги №04/10-08/4046-сон маълумотномалари). Натижада, сув обектларини оптимал геоекологик бошқариш имконини берган;
сув омборларга туташ ҳудуд ландшафтларининг ўзгариш динамикаси масофавий усулларни қўллаш асосида тузилган ўрта масштабли мавзули карталари Ўзбекистон Экологик партияси тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025-йил 19-сентябрдаги 01/377-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025-йил 13-октябрдаги №04/10-08/4046-сон маълумотномалари). Натижада, сув омборлари атрофидаги ландшафтлардан фойдаланиш самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш имконини берган;
сув омборларини атрофдаги табиий комплексларга таъсирини баҳолаш мезон ва индикаторларининг ишлаб чиқилган тизими ҳамда шу асосда тадқиқот ҳудудини баҳолашларидан Ўзбекистон Экологик партияси тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025-йил 19-сентябрдаги 01/377-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025-йил 13-октябрдаги №04/10-08/4046-сон маълумотномалари). Натижада, сув ресурсларидан турли мақсадларда фойдаланиш ҳамда уларни доимий мониторинг қилиб бориш механизмлари такомиллаштириш имконини берган;
Ўрта Зарафшон ҳавзаси сув омборларига туташ ландшафтларини геоекологик ҳолатини баҳолаш, таснифлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Экологик партияси тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025-йил 19-сентябрдаги 01/377-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025-йил 13-октябрдаги №04/10-08/4046-сон маълумотномалари). Натижада, Самарқанд вилояти бўйича сув ресурсларини тақсимотини таҳлил қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш имконини берган.