Дўсбеков Сирожиддин Комилжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Аҳоли саломатлигини тадқиқ этишнинг тиббий географик асослари: прогнозлаштириш ва карталаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Gr426.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Каршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Раҳметович, география фанлари доктори, профессор; Мухаммедова Назокат Жураевна, география фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилояти маъмурий-ҳудудий бирликларининг тиббий географик ҳолатини баҳолаш, прогноз қилиш ҳамда аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий географик карталар тузишда қўлланиладиган методлар имкониятлари такомиллаштирилган ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг устунлиги (Дешбоардли ёндашув) асосланган;
аҳоли ўлими ва касалланиш салмоғида етакчилик қилувчи юрак, қон-томир касалликларинининг ҳудудий-динамик тенденсиялари аниқланган;
Қашқадарё вилояти аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омиллар (атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори, ўртача йиллик ҳарорат) ва касаллик гуруҳлари (юрак-қон томир, нафас олиш тизими, юқумли ва паразитар, асаб тизими касалликлар) ўртасидаги коррелацион алоқадорликлар аниқланган;
АРИМА моделларининг тренд, мавсумийлик ва аутокорреляция усуллари ҳамда Р Студио дастурий таъминоти ёрдамида Қашқадарё вилояти аҳолиси орасидаги айрим касаллик синфлари (юрак, қон-томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, асаб, сийдик-айириш тизими, юқумли-паразитар касалликлар)нинг 2030-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳоли саломатлигини тадқиқ этишнинг тиббий-географик асослари: прогнозлаштириш ва карталаштириш. (Қашқадарё вилояти мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббий географик карталар тузишда қўлланиладиган методлар имкониятлари такомиллаштирилган ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг устунлиги (Дешбоардли ёндашув) дан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 27-октябрдаги 02-28/25683-сон маʻлумотномаси). Натижада, замонавий усулларни қўллаган ҳолда тиббий географик карталар яратиш орқали вилоят тиббий географик ҳолатинини очиб бериш имконияти яратилди;
аҳоли ўлими ва касалланиш салмоғида етакчилик қилувчи юрак, қон-томир касалликларинининг ҳудудий-динамик тенденсиялари билан боғлиқ натижалардан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 27-октябрдаги 02-28/25683-сонли маʻлумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 9-февралдаги “Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-67-сон Қарорига 1-илова аҳоли орасида юрак, қон-томир касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг асоратларини олдини олиш имкони яратилган;
Қашқадарё вилояти аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омиллар (атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори, ўртача йиллик ҳарорат) ва касаллик гуруҳлари (юрак-қон томир, нафас олиш тизими, юқумли ва паразитар, асаб тизими касалликлар) ўртасидаги коррелацион алоқадорликлар таҳлилларидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 27-октябрдаги 02-28/25683-сон маʻлумотномаси). Натижада, аҳоли  саломатлигига таъсир этувчи табиий ва ижтимоий-иқтисодий омилларнинг бевосита боғлиқлигини аниқлаш орқали вилоят аҳоласи тиббий географик ҳолатини комплекс баҳолаш имконини берган;
АРИМА моделларининг тренд, мавсумийлик ва аутокорреляция усуллари ҳамда Р Студио дастурий таъминоти ёрдамида Қашқадарё вилояти аҳолиси орасидаги айрим касаллик синфлари (юрак, қон-томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, асаб, сийдик-айириш тизими, юқумли-паразитар касалликлар)нинг 2030-йилгача прогнози асосида вилоят экологик ҳолатининг айрим кўрсаткичлари ва аҳоли саломатлигига оид натижалардан ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 27-октябрдаги 02-28/25683-сон маʻлумотномаси). Натижада, шаҳар ва туманлар кесимида экологик ҳолат ва аҳоли саломатлиги, шунингдек тиббий хизмат кўрсатиш соҳалари ҳолатини манзилли баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish