Камалова Дилноза Юсупбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қорақалпоғистон тарихий ёдгорликлари ва уларнинг атроф-муҳит билан уйғунлигини таъминлаш истиқболлари, 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.PhD/А51.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
Илмий раҳбар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.А.04.01.
Расмий оппонентлар: Шоисоев Иззатулло Кенжаевич, архитектура фанлари доктори (DSc), доцент; Бобоева Мадина Шамсиддиновна, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистоннинг қадимий ва ўрта аср архитектуравий ёдгорликларининг ҳозирги ҳолатини мониторинг қилиш, улар бўйича АКТ ёрдамида электрон маълумотлар банкини яратиш, ёдгорликларнинг атроф-муҳит билан уйғунлигини таъминлаш истиқболлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистон ҳудудидаги қадимги Хоразмнинг антик даврга оид гил хомашёли архитектура қалъаларининг атроф-муҳит билан узвий боғлиқлиги асосланиб, меъморчилик тарихини уч даврга ажратиш (Зардуштийлик мафкураси асосида қурилган қалъа ва меъморий обидалар, Ислом маданияти талаби асосида қурилган меъморий иншоотлар, замонавий шаҳарсозлик ва анʼанавий уй-жойлар) мумкинлиги асосланган;
Қорақалпоғистондаги мақбаралар меъморий композициён тузилишига кўра бир гумбазли-пештоқли, кўп гумбазли-пештоқли, гумбазли-пештоқсиз, пештоқсиз-гумбазсиз, носимметрик ва аралаш қурилмали (доира шаклидаги равоқсимон, гумбазли, пештоқсиз, даҳлизли) каби турларда шаклланганлиги аниқланган;
Қорақалпоғистонда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида икки йўналишда (бир кунлик - маршрут узунлиги 200 км, 7 та тарихий мақбаралар ва икки кунлик - маршрут узунлиги 450 км, 22 та тарихий мақбараларни қамраб олган) “Зиярот туризми халқаси” ишлаб чиқилган;
“Гаур қалъа”, “Гулдурсун қалъа” ва “Ийшан қалъа” ёдгорликларидан олинган қурилиш материаллари намуналарининг сиқилишдаги мустаҳкамлик кўрсаткичлари (Рсиқ=2,5–2,8 МПа) ва сақланиш даражаси илк маротаба лаборатория синовлари асосида аниқланиб, уларнинг конструктив барқарорликни сақлаб қолганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон тарихий ёдгорликлари ва уларнинг атроф-муҳит билан уйг'унлигини та'минлаш истиқболлари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон ҳудудидаги қадимги Хоразмнинг антик даврга оид гил хомашёли архитектура қалъаларининг атроф-муҳит билан узвий боғлиқлиги асосланиб, меъморчилик тарихини уч даврга ажратиш (Зардуштийлик мафкураси асосида қурилган қалъа ва меъморий обидалар, Ислом маданияти талаби асосида қурилган меъморий иншоотлар, замонавий шаҳарсозлик ва анʼанавий уй-жойлар) мумкинлиги асосланганлиги ҳамда Қорақалпоғистондаги мақбаралар меъморий композициён тузилишига кўра бир гумбазли-пештоқли, кўп гумбазли-пештоқли, гумбазли-пештоқсиз, пештоқсиз-гумбазсиз, носимметрик ва аралаш қурилмали (доира шаклидаги равоқсимон, гумбазли, пештоқсиз, даҳлизли) каби турларда шаклланганлиги аниқланганлиги хусусидаги таклифлар Оʻзбекистон Республикаси Маданий мерос Агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Маданий мерос Агентлигининг 2025-йил 22-сентябрдаги 01-07/3738-сон маʼлумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-сентябрдаги 01-07/01-3109-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги меъморий ёдгорликларни илмий жиҳатдан тизимлаштириш, уларнинг электрон базасини шакллантириш ҳамда тарихий-маданий мерос обектларини сақлаш, тадқиқ этиш ва туризм йўналишида самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
Қорақалпоғистонда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида икки йўналишда (бир кунлик - маршрут узунлиги 200 км, 7 та тарихий мақбаралар ва икки кунлик - маршрут узунлиги 450 км, 22 та тарихий мақбараларни қамраб олган) “Зиярот туризми халқаси” ишлаб чиқилганлиги ҳамда “Гаур қалъа”, “Гулдурсун қалъа” ва “Ийшан қалъа” ёдгорликларидан олинган қурилиш материаллари намуналарининг сиқилишдаги мустаҳкамлик кўрсаткичлари (Рсиқ=2,5–2,8 МПа) ва сақланиш даражаси илк маротаба лаборатория синовлари асосида аниқланиб, уларнинг конструктив барқарорликни сақлаб қолганлиги исботланганлиги хусусидаги таклифлар Оʻзбекистон Республикаси Маданий мерос Агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Маданий мерос Агентлигининг 2025-йил 22-сентябрдаги 01-07/3738-сон маʼлумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2025-йил 03-октябрдаги 01-12/04-298-сон маълумотномаси). Натижада меъморий ёдгорликларнинг техник ҳолатини баҳолаш, уларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилиб, тарихий-маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ҳамда туризм салоҳиятини ошириш самарадорлиги таъминланган.