Юлдашев Шерзад Бахрамович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Туристик марказларнинг архитектуравий шаклланиши ва ривожланиши: анъана ва замонавийлик (Элликқалъа тумани мисолида), 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/А214.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университет.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.А.04.01.
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавхар Салаевна, архитектура фанлари доктори (DSc), профессор; Юнусов Шокир Маматович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани шароитида тарихий-маданий мерослар ҳудудига мос туристик маршрутлар ва марказлар бўйича лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистон Республикаси, хусусан Элликқалъа туманида ҳудуднинг иқлими, ландшафти ва табиий ресурслари туризм учун асосий рекреацион муҳитни шакллантиргани, Тупроқ-қалъа, Аяз-қалъа каби ёдгорликлар ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширувчи муҳим мерос обектлар бўлганлиги, бунда транспорт, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш тизимининг ривожланганлиги туризм фаолиятининг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатганлиги, Орол муаммоси билан боғлиқ экологик ҳолат туризм ривожига салбий таъсир кўрсатганлиги асосланган;
Элликқалъа туманида жойлашган қадимий қалъаларнинг архитектуравий ва режавий тузилиши, уларнинг тўртбурчак ва кўп бурчакли режавий тузилишга эгалиги, ташқи мудофа деворлари қалин пахса материалидан барпо этилгани, деворлар бўйлаб ярим доира ва тўғри бурчакли миноралар тизими жойлаштирилгани, кириш қисмлари тор ва ҳимояланган йўлаклар орқали ташкил этилгани, ички ҳудудлари эса марказий очиқ майдон, яшаш ва хўжалик зоналарига функсионал жиҳатдан ажратилгани ҳамда Тупрақ-қалъа, Аяз-қалъа каби ёдгорликларда сарой типидаги мажмуалар ва кўп қатламли мудофаа тизими шакллангани асослаб берилиб, мазкур архитектуравий-режавий ечимларнинг тарихий аутентиклик, ландшафт билан уйғунлик ва визуал ифодалилик каби ҳудуднинг туристик салоҳиятини оширувчи муҳим омиллари баҳоланган;
Элликқалъа туманида жойлашган тарихий ёдгорликлар (масжидлар, мақбаралар, мадрасалар)нинг қурилиш даври, жойлашган ўрни, архитектураси, композицион-типологик ечимлари каби маълумотларни ўзида жамлаган маълумотлар базаси яратилган;
ҳудуднинг табиий ва тарихий шароитларига мос равишда туристик комплексларни жойлаштириш ва лойиҳалаштиришнинг: тарихий муҳитга зарар етказмасдан жойлаштириш, транспорт ва пиёдалар ҳаракати тизимини оптималлаштириш, функсионал ҳудудларни (меҳмонхона, рекреация, хизмат кўрсатиш ва маданий зоналар) ўзаро узвий боғлаш, тарихий ёдгорликлар билан визуал-композицион уйғунликни таъминлаш орқали ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширувчи барқарор архитектуравий-режавий ечимлар асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туристик марказларнинг архитектуравий шаклланиши ва ривожланиши: анъана ва замонавийлик (Элликқалъа тумани мисолида) мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси, хусусан Элликқалъа туманида ҳудуднинг иқлими, ландшафти ва табиий ресурслари туризм учун асосий рекреацион муҳитни шакллантиргани, Тупроқ-қалъа, Аяз-қалъа каби ёдгорликлар ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширувчи муҳим мерос обектлар бўлганлиги, бунда транспорт, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш тизимининг ривожланганлиги туризм фаолиятининг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатганлиги, Орол муаммоси билан боғлиқ экологик ҳолат туризм ривожига салбий таъсир кўрсатганлиги асосланганлиги ҳамда ҳудуднинг табиий ва тарихий шароитларига мос равишда туристик комплексларни жойлаштириш ва лойиҳалаштиришнинг: тарихий муҳитга зарар етказмасдан жойлаштириш, транспорт ва пиёдалар ҳаракати тизимини оптималлаштириш, функсионал ҳудудларни (меҳмонхона, рекреация, хизмат кўрсатиш ва маданий зоналар) ўзаро узвий боғлаш, тарихий ёдгорликлар билан визуал-композицион уйғунликни таъминлаш орқали ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширувчи барқарор архитектуравий-режавий ечимлар асослаб берилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси туризм бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси туризм бошқармасининг 2026 йил 5 июндаги 07-12/04-150-сон маълумотномаси). Натижада Элликқалъа туманидаги маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш, тарихий қалъаларнинг туристик жозибадорлигини ошириш, янги туристик маршрутларни шакллантириш ҳамда ҳудуд туризмини барқарор ривожлантириш жараёнларига илмий асос бўлиб хизмат қилган;
Элликқалъа туманида жойлашган қадимий қалъаларнинг архитектуравий ва режавий тузилиши, уларнинг тўртбурчак ва кўп бурчакли режавий тузилишга эгалиги, ташқи мудофаа деворлари қалин пахса материалидан барпо этилгани, деворлар бўйлаб ярим доира ва тўғри бурчакли миноралар тизими жойлаштирилгани, кириш қисмлари тор ва ҳимояланган йўлаклар орқали ташкил этилгани, ички ҳудудлари эса марказий очиқ майдон, яшаш ва хўжалик зоналарига функсионал жиҳатдан ажратилгани ҳамда Тупрақ-қалъа, Аяз-қалъа каби ёдгорликларда сарой типидаги мажмуалар ва кўп қатламли мудофаа тизими шакллангани асослаб берилиб, мазкур архитектуравий-режавий ечимларнинг тарихий аутентиклик, ландшафт билан уйғунлик ва визуал ифодалилик каби ҳудуднинг туристик салоҳиятини оширувчи муҳим омиллари баҳоланганлиги ҳамда Элликқалъа туманида жойлашган тарихий ёдгорликлар (масжидлар, мақбаралар, мадрасалар)нинг қурилиш даври, жойлашган ўрни, архитектураси, композицион-типологик ечимлари каби маълумотларни ўзида жамлаган маълумотлар базаси яратилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос бошқармасининг 2026 йил 2 июндаги 01-03/04-372-сон маълумотномаси). Натижада Элликқалъа тумани ҳудудида моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш, тарихий қалъаларнинг туристик жозибадорлигини ошириш, янги туристик маршрутларни шакллантириш ҳамда ҳудуд туризмини барқарор ривожлантириш бўйича илмий-амалий асос бўлиб хизмат қилган.