Каримов Шерзод Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий қоидалар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хондамирнинг «Дастур ал-вузаро» асари Темурийлар давлат бошқарувига оид муҳим манба” мавзусидаги 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tar1624.
Iлмий раҳбар: Юсупова Дилором Юнусовна, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
IК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, IК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентлар: Буриев Аманулла – тарих фанлари доктори, профессор; Файзиев Хуршид Турғунович – тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хондамирнинг «Дастур ал-вузаро» асари Темурийлар давлат бошқаруви, хусусан, вазирлик институти ва вазирлар фаолиятига оид тарихий манба сифатидаги аҳамиятини очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Дастур ал-вузаро»нинг оригинал қисми яхлит ўрганилиб, асарда келтирилган воқеаҳодисалар бошқа манабалар ҳамда кейинги даврларда ёзилган тадқиқотлар билан солиштирилиб, бугунги кунгача аниқ бўлмаган ёки баҳсли бўлган баъзи тарихий саналарга, жумладан, Темурийлар даврида бош вазирлик даражасигача кўтарилган Хожа Қутбуддин Товуснинг 1425–1498-йилларда яшагани, Ҳирот яқинида қурилган Жўйи Султоний ариғининг қурилиши 1467-йилда бошлангани, Хожа Афзалуддин Муҳаммад Кермоний мадрасасининг 1498–1499-йилларда қурилгани кабиларга ойдинлик киритилган;
Темурий ҳукмдорларнинг девон фаолиятини юритишлари ўрганилиб, вазирларни тайинлаш ва озод қилиш мезонлари таҳлил қилиниб, амалдорларни тайинлаш ва озод этиш борасидаги Темурий ҳукмдорларнинг муносабатлари очиб берилди ҳамда «қўшвазирлик» тизими асосида фаолият олиб борган девоннинг давлат бошқарувидаги ўрни очиб бериган; Темурийлар салтанати девонида фаолият юритган Хожа Маждуддин Муҳаммад, Хожа Қавомуддин Низомулмулк, Саййид Зайнулобидин томонидан ҳукмдор муҳрлаган фармонга қўшимча равишда «кўриб чиқдим» дея имзо қўйилгани «Дастур ал-вузаро» асари орқали аниқланди ва бу тарихий ҳужжатлар билан исботланди;
Девон раҳбарлари ва молиявий ишларга масъул амалдорларнинг фаолиятлари тадқиқ этилиб, уларнинг молиявий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги фаолиятлари, шунингдек, хайрия ишлари таҳлил этилди. Натижада, ҳукмдорлар олдида ўз мавқейини сақлаб қолиш ёки мартабасини янада ошириш учун қилинган тадбирларнинг аҳамияти далилланди. Шу билан биргаликда, вазирларнинг мамлакат юксалиши, халқ фаровонлиги ёки сиёсий беқарорликка оид ишларининг оқибатлари кўрсатиб ўтилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ғиёсуддин Хондамирнинг «Дастур алвузаро» асари асосида Темурийлар давлат бошқарувини ўрганиш натижасида олинган илмий янгиликлар ва амалий таклифлар асосида:
ВI асрдан ХВI аср бошларигача Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда ҳукмронлик қилган сулолалар саройида фаолият кўрсатган вазирлар, давлат амалдорлари ҳақида маълумот берувчи «Дастур ал-вузаро» асарининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган № 55/I инвентар рақами билан сақланаётган қўлёзма тавсифи, асар мазмуни, илмий аҳамияти, манбашунослик таҳлили каби масалаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатилган «Шарқ қўлёзмалари» кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат муассасасининг 2024-йил 7-февралдаги 02-28-187-сонли маълумотномаси). Натижада, асарда келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда тарихий жиҳатдан аҳамиятининг юқорилиги туфайли томошабинларда Темурийлар даври давлат бошқарувида вазирларнинг ўрнини ёритишда муҳим асос бўлиб хизмат қилди.
Ғиёсуддин Хондамирннг илмий меросини тадқиқ этиш ва бундан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида Хондамирнинг ҳаёти ва фаолияти, асарларининг илмий аҳамияти, уларнинг умумий мазмуни, қўлёзма нусхаларининг сақланиш жойлари каби масалалар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозиция қисмининг Iккинчи ренессанс бўлимида «Хондамир ва унинг илмий мероси» мавзусидаги медиалойиҳани амалга оширишда мазкур диссертация материалларидан кенг фойдаланилди ҳамда «Дастур ал-вузаро» асари қўлёзмасининг вақтинчалик кўргазмасини ташкил этишда асарнинг чуқур таҳлил этилган илмий тавсифи, қўлёзманинг хусусиятлари ва бошқа муҳим маълумотлар ҳам диссертасия материаллари негизида тайёрланди (Ўзбекистондаги Iслом цивилизацияси марказининг 2025-йил 12-ноябрдаги № 05- 14/571-сонли далолатномаси). Тадқиқот натижалари медиалойиҳа орқали Хондамир меросини аҳоли, айниқса, ёшларга замонавий усулларда етказиш ва уларнинг Темурийлар даври тарихи ҳамда манбашуносликка қизиқишини оширишга хизмат қилди.