Тошев Олмас Нуриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият маънавий ва мафкуравий барқарорлигига ижтимоий конфликтларнинг таʼсири” 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fal1545
Илмий раҳбар: Мусаев Одил Рахматович, Фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc. 21/2025.27.12.F.01.01
Расмий оппонентлар: Бердиқул Тўйчиев - фалсафа фанлари доктори, профессор; Фазлиддин Равшанов - сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамиятда ижтимоий конфликтларнинг сабабларини аниқлаш асосида жамият маънавий ва мафкуравий барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижтимоий конфликтлар тизими жамиятда маънавий жараёнлар, қадриятлар иерархияси ва мафкуравий йўналишларни намоён этувчи индикатор эканлиги асосланиб, конфликтларни олдини олишга қаратилган регулятив мулоқотнинг профилактик, маънавий-тарбиявий ва медиатив каби усул ва воситалари такомиллаштирилган;
ижтимоий конфликтларнинг маънавий-мафкуравий муҳит барқарорлигига таъсири конструктив, латент-деструктив ва очиқ деструктив турларга ажратилиб, уларнинг ички динамикаси, юзага келиш сабаблари, ўзига хос хусусиятлари аниқланган ҳамда салбий оқибатларини бартараф этишда маънавий механизмлардан фойдаланиш зарурати асосланган;
ижтимоий конфликтларнинг “ижтимоий норозилик”, “қадриятлар инкори”, “маънавий бўшлиқ”, “мафкуравий манипуляция” каби маънавий-мафкуравий таҳдидга айланиш босқичлари интеграл боғлиқликда тизимлаштирилиб, ҳар бир босқич кейингиси учун салбий ижтимоий-психологик муҳитни вужудга келтирувчи ҳамда маънавий инқирозга замин яратишга сабаб бўлувчи хусусиятлари очиб берилган;
ижтимоий низоларни бартараф этиш ва олдини олишнинг медиация, арбитраж ва музокарага асосланган институционал-ҳуқуқий механизмларини маънавий жараёнларга мослаштириш, фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтириш ҳамда таълим дастурлари ва рақамли мониторинг тизимини такомиллаштиришга оид консептуал ёндашувлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият маънавий ва мафкуравий барқарорлигига ижтимоий конфликтларнинг таъсири бўйича амалга оширилган тадқиқот натижасида бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди:
ижтимоий конфликтлар тизими жамиятда маънавий жараёнлар, қадриятлар иерархияси ва мафкуравий йўналишларни намоён этувчи индикатор сифатида асосланиб, конфликтларни олдини олишга қаратилган регулятив мулоқотнинг профилактик, маънавий-тарбиявий ва медиатив каби усул ва воситаларига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган «Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар» 19-банди «Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш» мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 21-апрелдаги №10/217 сонли маълумотномаси). Натижада, жамият маънавий ва мафкуравий барқарорлигига ижтимоий конфликтларнинг таъсири ва турли салбий оқибатларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига хизмат қилган;
ижтимоий конфликтларнинг маънавий-мафкуравий муҳит барқарорлигига таъсири конструктив, латент-деструктив ва очиқ деструктив турларга ажратилиб, уларнинг ички динамикаси, юзага келиш сабаблари, ўзига хос хусусиятлари аниқланган ҳамда салбий оқибатларини бартараф этишда маънавий механизмлардан фойдаланиш зарурати бўйича берилган илмий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш марказининг олий таълим муассасалари, вазирлик, идоралар ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун ташкил этилган ўқув семинарларда маъруза ва тарқатма материалларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш марказининг 2025-йил 16-апрелдаги № 05-сон маълумотномаси). Натижада, марказ ходимларининг ижтимоий конфликтлар бўйича билимларини кенгайтиришга ва аҳоли ўртасидаги низоларнинг олдини олиш борасидаги тарғибот ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий конфликтларнинг “ижтимоий норозилик”, “қадриятлар инкори”, “маънавий бўшлиқ”, “мафкуравий манипуляция” каби маънавий-мафкуравий таҳдидга айланиш босқичлари интеграл боғлиқликда тизимлаштирилиб, ҳар бир босқич кейингиси учун салбий ижтимоий-психологик муҳитни вужудга келтирувчи ҳамда маънавий инқирозга замин яратишга сабаб бўлувчи хусусиятларига доир илмий хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг 2024-йил 19-апрелдаги 01/10-71-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ёшлар ишлари бошқармаси тўғрисидаги Низом”нинг тегишли бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2025 йил 21- апрелдаги №4-16-21-2100 сонли маълумотномаси). Натижада, агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг ижтимоий конфликтларни олиш йўналишдаги фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
ижтимоий низоларни бартараф этиш ва олдини олишнинг медиация, арбитраж ва музокарага асосланган институционал-ҳуқуқий механизмларини маънавий жараёнларга мослаштириш, фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтириш ҳамда таълим дастурлари ва рақамли мониторинг тизимини такомиллаштиришга оид консептуал ёндашувларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган «Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар» 19-банди «Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш» мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 21-апрелдаги №10/217 сонли маълумотномаси). Натижада, марказ томонидан жамият маънавий ва мафкуравий барқарорлигига ижтимоий конфликтларнинг таъсириларини прогнозлаш ва салбий оқибатларига қарши чора-тадбирларни тайёрлашга хизмат қилган.