Хуррамов Рамазон Садатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро ижодкорлари фаолияти ва адабий жараёнлар тарихи (1990-йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tar642.
Илмий раҳбар: Ахматов Амонкелди Ҳасанович - филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Комилжон Раҳматович - тарих фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Камол Жамолович - педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1990-йилларда Бухоро ижодкорлари фаолияти ва адабий жараёнларнинг ҳолатини тарихий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1990-йиллар Бухоро адабий муҳити “мустақилликдан кейинги адабиёт” тушунчаси доирасида эмас, балки совет мафкуравий тизимининг емирилиши ҳамда янги миллий-эстетик тафаккурнинг шаклланиши билан характерланувчи ўтиш даври адабий-маданий тизими сифатида консептуал жиҳатдан қайта даврлаштирилиб, 1990–1991-йиллар мафкуравий инқироз ва парадигматик емирилиш, 1991–1995-йиллар ғоявий-идентификацион бўшлиқ, 1996–2000-йиллар эса миллий-эстетик барқарорлашув ҳамда янги бадиий тафаккур тамойилларининг институционаллашув босқичлари аниқлаштирилди.
Бухоро адабий муҳити илк бор фақат бадиий ижод маҳсулларини яратувчи эстетик макон сифатида эмас, балки ўзининг ички институционал тартиби, ижтимоий коммуникация механизмлари, бошқарув модели ҳамда маданий нуфуз тизимига эга бўлган мустақил адабий-ижтимоий феномен сифатида консептуал ёндашув асосида тадқиқ этилиб, архив ҳужжатлари, ташкилий-ҳуқуқий манбалар ва статистик материаллар негизида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими фаолияти унинг ижодий жараёнларни мувофиқлаштириш, адабий кадрларни шакллантириш, ижтимоий-маданий муҳитни бошқариш ҳамда иқтисодий қўллаб-қувватлаш функсиялари билан узвий боғлиқ жиҳатлари далиллантирилди.
1990-йилларда Бухоро адабий муҳитининг барқарор фаолият юритиши фақат ижодий фаоллик ёки индивидуал бадиий салоҳият билан эмас, балки моддий таъминот тизими, штатлар жадвалининг институционал барқарорлиги, марказий адабий тузилмалар билан ташкилий-коммуникатив алоқалар ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари орқали таъминлангани илмий жиҳатдан асосланиб, натижада моддий-иқтисодий омил адабий жараённинг ички динамикасини белгиловчи ҳамда ўтиш даври маданий муҳитини барқарорлаштирувчи муҳим бўғин эканлиги исботланди.
Бухоро адабий муҳити вакиллари ижоди тарихий-адабий ҳамда қиёсий-типологик ёндашув асосида комплекс таҳлил қилиниб, ижодкорлар қатламининг ижтимоий таркиби, касбий мақоми ва маданий фаоллиги билан уларнинг бадиий-эстетик қарашлари ўртасидаги узвий боғлиқлик очиб берилди, шунингдек, 1990-йилларда бадиий тафаккурда юз берган ғоявий, жанрий ва услубий трансформациялар тарихий-маданий жараёнлар контекстида илмий изоҳланиб, ҳудудий адабий муҳитларни тадқиқ этишда тарихий-институционал ёндашувнинг методологик самарадорлиги ҳамда илмий-амалий аҳамияти асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилоятининг 1990-йиллардаги адабий муҳити тарихий тадқиқ қилиш мобайнида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
1990-йиллар Бухоро адабий муҳити “мустақилликдан кейинги адабиёт” тушунчаси доирасида эмас, балки совет мафкуравий тизимининг емирилиши ҳамда янги миллий-эстетик тафаккурнинг шаклланиши билан характерланувчи ўтиш даври адабий-маданий тизими сифатида консептуал жиҳатдан қайта даврлаштирилиб, 1990–1991-йиллар мафкуравий инқироз ва парадигматик емирилиш, 1991–1995-йиллар ғоявий-идентификацион бўшлиқ, 1996–2000-йиллар эса миллий-эстетик барқарорлашув ҳамда янги бадиий тафаккур тамойилларининг институционаллашув босқичлари тўғрисидаги маълумотлардан Оʻзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг дастурларини бажаришда кенг фойдаланилди (Оʻзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 17-февралдаги 284-сон маълумотнома). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши ташкилот томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
Бухоро адабий муҳити илк бор фақат бадиий ижод маҳсулларини яратувчи эстетик макон сифатида эмас, балки ўзининг ички институционал тартиби, ижтимоий коммуникация механизмлари, бошқарув модели ҳамда маданий нуфуз тизимига эга бўлган мустақил адабий-ижтимоий феномен сифатида консептуал ёндашув асосида тадқиқ этилиб, архив ҳужжатлари, ташкилий-ҳуқуқий манбалар ва статистик материаллар негизида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими фаолияти унинг ижодий жараёнларни мувофиқлаштириш, адабий кадрларни шакллантириш, ижтимоий-маданий муҳитни бошқариш ҳамда иқтисодий қўллаб-қувватлаш функсиялари билан узвий боғлиқ жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлардан Оʻзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг дастурларини бажаришда кенг фойдаланилди (Оʻзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 17-февралдаги 284-сон маълумотнома). Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар асосида ташкилотнинг маънавий-маърифий фаолиятини ташкил этиш механизмлари такомиллаштирилиб, тадбирларни мазмунли ҳамда самарали ўтказиш имконияти кенгайди.
1990-йилларда Бухоро адабий муҳитининг барқарор фаолият юритиши фақат ижодий фаоллик ёки индивидуал бадиий салоҳият билан эмас, балки моддий таъминот тизими, штатлар жадвалининг институционал барқарорлиги, марказий адабий тузилмалар билан ташкилий-коммуникатив алоқалар ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари орқали таъминлангани илмий жиҳатдан асосланиб, натижада моддий-иқтисодий омил адабий жараённинг ички динамикасини белгиловчи ҳамда ўтиш даври маданий муҳитини барқарорлаштирувчи муҳим бўғин эканлиги борасидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Маърифат ижодий бирлашмаси Давлат муассасасининг 2025-йил 22-сентябрдаги 15-33/696-сон маълумотномаси). Кўрсатув телетомошабинларга Бухоро вилояти адабий муҳити тарихи, совет даври адабий муҳитининг хусусиятлари ҳамда ушбу бой адабий мерос ва анъаналарнинг ХХ аср 90-йиллари адабий жараёнларига кўрсатган таъсири бўйича тушунчаларини бойитишга хизмат қилди.
Бухоро адабий муҳити вакиллари ижоди тарихий-адабий ҳамда қиёсий-типологик ёндашув асосида комплекс таҳлил қилиниб, ижодкорлар қатламининг ижтимоий таркиби, касбий мақоми ва маданий фаоллиги билан уларнинг бадиий-эстетик қарашлари ўртасидаги узвий боғлиқлик очиб берилди, шунингдек, 1990-йилларда бадиий тафаккурда юз берган ғоявий, жанрий ва услубий трансформациялар тарихий-маданий жараёнлар контекстида илмий изоҳланиб, ҳудудий адабий муҳитларни тадқиқ этишда тарихий-институционал ёндашувнинг методологик самарадорлиги ҳамда илмий-амалий аҳамияти борасидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Маърифат ижодий бирлашмаси Давлат муассасасининг 2025-йил 22-сентябрдаги 15-33/696-сон маълумотномаси). Мазкур мавзу ёшларнинг тарих ва адабиётга бўлган қизиқишини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан бирга, адабий муҳит тарихини ўрганишда архив ва матбуот материалларининг муҳим илмий манба эканлигини яққол намоён этади.