Мажидов Жамолиддин Комолиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активлар портфелларининг сифатини ошириш йўллари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt966.
Илмий раҳбар: Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активлар портфелларининг сифатини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг кредитлари ва қимматли қоғозларга қилинган инвестициялари ҳажмини оширишда банкларнинг даромад келтирмайдиган пул шаклидаги активларининг брутто активлар ҳажмидаги салмоғини камайтириш ва тижорат банкларининг жорий ликвидлилик даражасини ошириш таклиф этилган;
тижорат банки кредитларининг даромадлилиги ва рисклилиги ўртасидаги мутаносибликни таъминлашда кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг ўсиш суръатларини брутто кредитларнинг ўсиш суръатидан ортда қолмаслигини ва кредит рискини тавсифловчи кўрсаткичларнинг меъёрий даражасини таъминлашнинг зарурлиги асосланган;
корпоратив қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида, қимматли қоғозлар портфелининг диверсификация даражасини таъминлаш, фундаментал ва техник таҳлилни такомиллаштириш, трансакцион депозитларнинг камаймайдиган қолдиғини корпоратив қимматли қоғозларга йўналтириш таклиф этилган;
таснифланган кредитлар таркибини яхшилаш йўли билан кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг меъёрий даражасини таъминлаш мақсадида кредитлар учун олинаётган гаров объектларининг ликвидлилигига, мижозларнинг пул оқимини барқарорлигига, мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини умумий пул оқимини баҳолаш асосида аниқлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активлар портфелларининг сифатини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари даромад келтирмайдиган пул шаклидаги активларининг банклар брутто активлари ҳажмидаги салмоғини камайтириш ва тижорат банкларининг жорий ликвидлилик даражасини ошириш таклифи АТ “Туронбанк” томонидан амалиётга жорий этилган (АТ “Туронбанк”нинг 2019 йил 1 июлдаги 16/02-175-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Туронбанк активларнинг умумий ҳажмида пул шаклидаги даромад келтирмайдиган активларнинг улушини 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 63,7 фоизга камайиши таъминланган;
тижорат банки кредитларининг даромадлилиги ва рисклилиги ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш таклифи АТ “Туронбанк” томонидан амалиётга жорий этилган (АТ “Туронбанк”нинг 2019 йил 1 июлдаги 16/02-175-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2017 йилда 2016 йилга нисбатан АТ “Туронбанк”да кредитлардан олинган фоизли даромадлар миқдори 36,2 фоизга ошгани ҳолда, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларнинг брутто активларга нисбатан даражаси 0,3 фоизли пунктга пасайишига эришилган;
банкларнинг корпоратив қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларининг ҳажмини босқчма-босқич ошириб бориш лозимлиги тўғисидаги таклифи АТ “Туронбанк” томонидан амалиётга жорий этилган (АТ “Туронбанк”нинг 2019 йил 1 июлдаги 16/02-175-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Туронбанк” томонидан корпоратив қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 2,1 мартага ошиши таъминланган;
таснифланган кредитлар таркибини яхшилаш йўли билан кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг меъёрий даражасини таъминлаш таклифи АТ “Туронбанк” томонидан амалиётга жорий этилган (АТ “Туронбанк”нинг 2019 йил 1 июлдаги 16/02-175-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга тадбиқи натижасида 2017 йилда АТ “Туронбанк”да кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларини меъёрий даражада (брутто активларга нисбатан 0,1 фоиз даражасида) бўлиши таъминланган.