Қобилова Эъзозхон Бакировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацийаси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Касбий-педагогик идентитет ва уни ривожлантириш механизмлари (Бўлажак мусиқа ўқитувчилари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2026-04-22-00
Илмий раҳбар: Холматова Зироатхон Анваровна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Ped.25.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирзакаримова Махлиёхон Мадаминжоновна педагогика фанлари доктори, доцент; иккинчи расмий оппонент сифатида Болтаев Бахтиёр Рустамович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий-педагогик идентитети ва унинг ривожлантиришнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқиш, концептуал модел ва механизмлар тизимини яратиш ҳамда уларнинг Ўзбекистон олий таълим муассасаларидаги самарадорлигини эмпирик жиҳатдан асослаш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Икки қатламли идентитет” тушунчаси илмий муомалага киритилди. Ушбу тушунчага кўра, бўлажак мусиқа ўқитувчиси касбий ривожланиш жараёнида бир-биридан фарқ қилувчи, лекин ўзаро кесишувчи иккита идентитет қатламини – мусиқачи идентитети ва педагогик идентитетни параллел равишда бошдан кечиради. Уларнинг ўзаро муносабати уч кўринишда (зиддият, параллел яшаш, интеграция) намоён бўлиши мумкин бўлиб, интеграция “мусиқа ўқитувчиси” касбий идентитетининг мақсад-натижаси сифатида белгиланган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларида касбий-педагогик идентитетнинг тўрт компонентли тузилмавий модели (когнитив-рефлексив, мотивацион-қадриятли, ҳиссий-иродавий ва хулқ-атвори-фаолиятли компонентлар) ва тўрт босқичли шаклланиш динамикаси (кириш, педагогик танишув, идентитет инқирози ва интеграция босқичлари) биринчи марта илмий асосланган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларида касбий-педагогик идентитетни ривожлантиришнинг уч ўлчовли консептуал модели (тўрт компонент × тўрт босқич × беш экологик қатлам) Ўзбекистон таълим контекстига мослаштирилган ҳолда биринчи марта ишлаб чиқилди ва эмпирик жиҳатдан тасдиқланди. Модел мавжуд халқаро моделлардан мусиқа ўқитувчиси идентитетининг икки қатламли табиатини тан олиши, миллий контекстни ҳисобга олиши ва идентитетга йўналтирилган механизмлар тизими билан таъминланганлиги билан фарқланган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларида касбий-педагогик идентитетни ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик комплексни лойиҳалашнинг илмий-методик асослари унинг таркибий қисмлари (тўртта модул, ментор тайёрлаш дастури ҳамда КИПС ва ИДМ диагностик шкалалари) нинг идентитет компонентлари, босқичлари ва беш экологик қатламга мутаносиблиги илк бор илмий асослаб берилди; комплекс тузилмаси билан касбий-педагогик идентитет ривожланиши самарадорлиги ўртасидаги қонуний богʻлиқлик очиб берилди ва эмпирик жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Касбий-педагогик идентитет ва уни ривожлантириш механизмлари (бўлажак мусиқа ўқитувчилари мисолида)” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Икки қатламли идентитет” тушунчаси, унинг бўлажак мусиқа ўқитувчиси касбий ривожланиш жараёнида бир-биридан фарқ қилувчи, лекин ўзаро кесишувчи иккита идентитет қатламини – мусиқачи идентитети ва педагогик идентитетни параллел равишда бошдан кечириши, уларнинг ўзаро муносабати уч конфигурацияда (зиддият, параллел яшаш, интеграция) намоён бўлиши “мусиқа ўқитувчиси” касбий идентитетининг мақсад-натижаси сифатида очиб берилган ўринлари мусиқа мутахассислиги магистрантлари учун “Мусиқа педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 27-апрелдаги №8083-рақамли экспертиза хулосаси). Натижа шуни кўрсатдики, ушбу тушунчага кўра, бўлажак мусиқа ўқитувчиси касбий ривожланиш жараёнида бир-биридан фарқ қилувчи, лекин ўзаро кесишувчи иккита идентитет қатламини – мусиқачи идентитети ва педагогик идентитетни параллел равишда бошдан кечириши исботланди.
Бўлажак мусиқа ўқитувчиларида касбий-педагогик идентитетнинг тўрт компонентли тузилмавий модели (когнитив-рефлексив, мотивацион-қадриятли, ҳиссий-иродавий ва хулқ-атвори-фаолиятли компонентлар) ва тўрт босқичли шаклланиш динамикаси (кириш, педагогик танишув, идентитет инқирози ва интеграция босқичлари) илмий хулосаларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган З-2016-0909111822-рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўниланаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (2026-йил 11-майдаги маълумотнома). Натижада модел бўлажак мусиқа ўқитувчиларида миллий маданият таргʻиботчиси ролини мустаҳкамлашга хизмат қилади, бу эса дарсликлар ва ўқув адабиётларига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдиришни педагогик жиҳатдан амалга ошира оладиган, шу билан бирга ўқувчиларида оммавий маданиятга нисбатан танқидий кўникма шакллантира оладиган касбий ўқитувчи тайёрлаш имконини беради.
Бўлажак мусиқа ўқитувчиларида касбий-педагогик идентитетни ривожлантиришнинг уч ўлчовли консептуал модели (тўрт компонент × тўрт босқич × беш экологик қатлам) Ўзбекистон таълим контекстига мослаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган ва эмпирик жиҳатдан тасдиқланган, шунингдек, модел мавжуд халқаро моделлардан мусиқа ўқитувчиси идентитетининг икки қатламли табиатини тан олиши, миллий контекстни ҳисобга олиши ва идентитетга йўналтирилган механизмлар тизими билан таъминланганлиги билан фарқланиши ёритилган ўринларидан олинган хулосаларидан “Мусиқага муҳаббат – қалбнинг энг гўзал ифодаси” “Хайрли кун” дастури, “Учинчи ренессанс”, “Таълим тараққиёти” кўрсатув ва эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканалининг 2026-йил 2-майдаги маълумотномаси). Муаллифнинг бевосита иштирокида тайёрланган дастурлар бўлажак мусиқа ўқитувчилари учун катта аҳамиятга эга бўлган;
Идентитетга йўналтирилган ўқув-методик комплекс (тўртта модул, ментор тайёрлаш дастури, икки диагностик шкала – КИПС ва ИДМ) Ўзбекистон олий таълим шароитида ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги учта университетда ўтказилган тажриба-синов ишларидан олинган статистик хулосалар “Мусиқа педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 27-апрелдаги №8083-рақамли экспертиза хулосаси). Натижада статистик жиҳатдан тасдиқланган натижалар қўлланмага илмий пойдевор берган. Бу шунчаки методик тавсия эмас, балки исботланган самарадорликка асосланган стандарт эканлиги исботланган. Қўлланма фақат назарий билим манбаи бўлиб қолмай, амалий идентитет ривожлантириш қуролига айланган.