Абдурахимова Мухаббат Аллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятини халқ оғзаки ижодидан фойдаланиб ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари) ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2022.4.PhD/Ped4015
Илмий раҳбар: Илмий раҳбар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Холов Олимжон Чоршамиевич
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз педагогика институти .
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Шахло Уктамовна, Қарши давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори(DSc); Джумаева Хулкархон Муҳаммаджоновна, Термиз давлат университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолиятни халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш орқали ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчи касбий креативлигини ривожлантиришда миллий қадриятлар ва фолклор намуналарини маънавий-эстетик жиҳатдан изоҳлашга кўра “Халқ педагогикаси – креатив фикрлаш – педагогик маҳорат” занжири талабаларнинг ижодий фаолиятини моделлаштириш принципларини ишлаб чиқиш орқали креатив парадигма мазмуни бойитилган;
талабаларда креатив фаолиятни ривожлантиришда ижодий хулқ-атвор (тажриба ва йўналганлик)га доир таркибий компоненти уникал педагогик параметрларга кўра халқ оғзаки ижоди намуналарининг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи хусусиятларига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда креатив фаолият кўникмаларини ривожлантиришнинг методик модели мазмуни халқ оғзаки ижоди намуналарининг аксиопедагогик имкониятларини ҳисобга олиш, шунингдек, ўқитиш жараёнига нисбатан компетенсиявий, фаолиятли, ҳамкорликда ўқитиш, герменевтик ёндашув ҳамда умумкасбий фанларнинг методик имкониятларига асосланган ҳолда такомиллаштирилган;
талабаларда креатив фаолиятни ривожлантиришнинг методик тизими ўқитиш жараёнида “Фолклор-креатив интеграция”, “Трансформатив эртаклар дизайни”, “Тўхтат ва давом эттир”, “Мини лойиҳалаш” каби инновацион машғулот моделларидан фойдаланиш ҳамда кўп вариантли топшириқлар, шахсий портфолиони яратиш, ижодий, иммитацион, импровизацион вазиятларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолиятни халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш орқали ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчи касбий креативлигини ривожлантиришда миллий қадриятлар ва фолклор намуналарини маънавий-эстетик жиҳатдан изоҳлашга кўра “Халқ педагогикаси – креатив фикрлаш – педагогик маҳорат” занжири талабаларнинг ижодий фаолиятини моделлаштириш принципларини ишлаб чиқиш орқали креатив парадигма мазмунини бойитишга доир таклиф ва тавсиялардан 60110400-Бошланғич таълим йўналиши малака талабани ишлаб чиқишда ҳамда “Маҳалла” телеканалининг “Маҳалла тонги”, “Минбар”, “Қишлоқдаги тенгдошим” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 12-февралдаги 02/01-01-55-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 30-декабрдаги 01-16-300-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолиятнинг мазмунли шаклланиши, халқ оғзаки ижодидан самарали фойдаланиш кўникмаларининг мустаҳкамланиши ҳамда педагогик фаолиятда инновацион ёндашувларнинг қўлланиш даражасининг ошишига эришилган.
талабаларда креатив фаолиятни ривожлантиришда ижодий хулқ-атвор (тажриба ва йўналганлик)га доир таркибий компоненти уникал педагогик параметрларга кўра халқ оғзаки ижоди намуналарининг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи хусусиятларига устиворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Ижтимоий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи, 799124-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг халқ оғзаки ижодидан фойдаланиш орқали креатив фаолиятини шакллантиришга доир қадриятлар тизимини оптималлаштиришга хизмат қилган;
талабаларда креатив фаолият кўникмаларини ривожлантиришнинг методик модели мазмуни халқ оғзаки ижоди намуналарининг аксиопедагогик имкониятларини ҳисобга олиш, шунингдек, ўқитиш жараёнига нисбатан компетенсиявий, технологик, фаолиятли, ҳамкорликда ўқитиш, герменевтик ёндашув ҳамда умумкасбий фанларнинг методик имкониятларига асосланган ҳолда такомиллаштиришга оид методик таклиф ва тавсиялардан Европа иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2022-2025 йилларда бажарилган 574099-ЭПП-1-2022-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СР рақамли ПАWЕР-“Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги Халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 20-декабрдаги 04/12-5544-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ назарий билим, амалий кўникма, малака ва компетенсияларни қарор топтиришга хизмат қилган.
талабаларда креатив фаолиятни ривожлантиришнинг методик тизими ўқитиш жараёнида “Фолклор-креатив интеграция”, “Трансформатив эртаклар дизайни”, “Тўхтат ва давом эттир”, “Мини лойиҳалаш” каби инновацион машғулот моделларидан фойдаланиш ҳамда кўп вариантли топшириқлар, шахсий портфолиони яратиш, ижодий, иммитацион, импровизацион вазиятларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялар “Халқ педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, 180552-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида халқ оғзаки ижодидан фойдаланиш орқали креатив фаолиятни шакллантириш билан боғлиқ маънавий фазилатларни ташхис қилиш самарадорлигини оширишга эришилган.