Исмоилова Зарнигор Рахимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштриш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7456
Илмий раҳбар: Педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кушиева Нодира Ҳабибжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Нишонов Махмуджон Собирович, педагогика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштириш методикаси ва технологияларига доир таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштиришнинг лингводидактик имкониятлари нутқ мавзулари, тил материали ва нутқ фаолияти турларини ўзаро интеграциялаш, сўз бойлигини мавзувийликка амал қилган ҳолда нутқий мулоқотнинг мақсадга кўра алоқа ўрнатиш, ундовчилик, маънони тушуниш, таъсир кўрсатиш функсияларини инобатга олган ҳолда талаба шахсини ривожлантирувчи лингвистик материаллари асосида аниқлаштирилган;
инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштришда юзага келадиган тилга оид ва тиллараро маъновий, вазифавий ва шаклий қийинчиликлар тилларни қиёсий ва чоғиштирма усуллар асосида солиштириш, ўз фикрини оғзаки ва ёзма мулоқот шаклларида нутқ вазиятига мос равишда равон, тўғри ва хатосиз ифодалаш, ўзгаларнинг нутқини тўғри англаш кўникма ва малакаларини эгаллашга хизмат қилувчи ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш (селф ассессмент) техникалари асосида аниқланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштришга доир машқлар тизими ва методик таъминоти лексикани статик босқичда методик ташкил этиш (сўзларни бирикиши, сўз ясаш имкониятлари, коп маънолилик, услубда чегараланмаганлик, синонимларни чегаралаш, гап тузишдаги иштироки) ва лексик кўникмаларни динамик босқичда ривожлантириш (тақдимот, машқ қилиш ва қўллаш) босқичларини ўзаро интеграсиялаш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштриш методикаси замонавий ва инновасион лингвотехнологиялар хисобланган - ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги ўзаро фасилитасион таъсир жараёнида аралаш таълим муҳитини яратиш, уни оптималлаштириш (фасилитасион ва блендед леарнинг), лингвистик билимларни прагматик вазиятларга имитациялаш, талабаларнинг касбий эхтиёжи, қизиқишларидан келиб чиқиб касбга йўналтирилган лексик захирани ўстириш, дарсларни ташкил қилишда рақамли технологиялардан мақсадли фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштиришнинг лингводидактик имкониятлари нутқ мавзулари (топиcс/тҳемес), тил материали (лангуаге материл) ва нутқ фаолияти (спеч ҳабиц анд скиллс) турларини ўзаро интеграциялаш, сўз бойлигини мавзувийликка амал қилган ҳолда нутқий мулоқотнинг мақсадга кўра алоқа ўрнатиш, ундовчилик, маънони тушуниш, таъсир кўрсатиш функсияларини инобатга олган ҳолда талаба шахсини ривожлантирувчи лингвистик материалларига доир илмий-назарий асосланган таклифлардан 2019-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 01/4-1705-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини тизимли такомиллаштриш имконини беришга хизмат қилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштришда юзага келадиган тилга оид ва тиллараро маъновий (семантик), вазифавий (функсиявий) ва шаклий (структуравий) қийинчиликлар тилларни қиёсий ва чоғиштирма усуллар асосида солиштириш, ўз фикрини оғзаки ва ёзма мулоқот шаклларида нутқ вазиятига мос равишда равон, тўғри ва хатосиз ифодалаш, ўзгаларнинг нутқини тўғри англаш кўникма ва малакаларини эгаллашга хизмат қилувчи ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш (селф ассессмент) методлари асосида такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси ДМ томонидан тайёрланган “Болалар ва биз” ва “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларининг 2024-йил октябр ва ноябр ойлари сонларида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 25-декабрдаги 04-36-1213-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштриш технологиясига доир ишлаб чиқилган замонавий методика оммалаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштриш методикаси замонавий ва инновасион лингвотехнологиялар хисобланган - ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги ўзаро фасилитасион таъсир жараёнида аралаш таълим муҳитини яратиш, уни оптималлаштиришни (фасилитасион ва блендед леарнинг), лингвистик билимларни прагматик вазиятларга имитациялаш, талабаларнинг касбий эхтиёжи, қизиқишларидан келиб чиқиб касбга йўналтирилган лексик захирани ўстириш, дарсларни ташкил қилишда рақамли технологияларига оид амалий таклиф ва тавсияларидан 2022-2024-йилларда амалга оширилган С-УЗ800-20-ГР-0038-рақамли “Аксес кичик илмий-тадқиқот халқаро грант дастури (Аccесс миcросчоларшип програм)” доирасида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети 2025-йил 26-июндаги 06-118/1-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилувчи таълим воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган.