Эшонқулова Малика Зайниддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич таълимда психолингвистик ёндашув асосида нутқ ўстириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped 5220
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD. 01/2025.27.12.Ped.13.01
Илмий раҳбар: Хаитов Хамза Ахматович филология фанлари доктори (DSc), профессор 
Расмий оппонентлар: Курбонова Гулноз Неъматовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Тошева Нурзода Тоштемировна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бошланғич таълим жараёнида психолингвистик ёндашув асосида ўқувчиларнинг нутқини ўстиришда самарали методик тизимни ривожлантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари нутқини ўстиришда ўқув режадаги “Она тили” ва “Ўқиш саводхонлиги” фанларининг ғоялар генезисини қиёсий-типологик позиция нуқтаи-назаридан реаллик қонуниятларига асосланган психолингвистикага оид (лисоний, лингвопсихологик, социопсихологик, паралингвистик ва умумдидактик) дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчилари нутқини психолингвистика орқали ўстиришда қиёсий таҳлилларга асосланган ўқиш саводхонлигининг дидактик функсиялари мантиқий, танқидий, ижодий фикрлаш, олган билимларини ҳаётда қўллай олиш лаёқатини оширувчи ташкилий-методик компонентлари ўзбек тилида оғзаки ва ёзма саводхонликни ривожлантиришга ёʻналтирилган лингвистик компетенсиялар мажмуини қамраб олган расмли ифодалар орқали ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
психолингвистика орқали болалар нутқини ўстиришнинг лексик ва грамматик меъёрларини ўргатувчи (тинглаб тушуниш, тўғри ўқиш, орфоепик ва орфографик) салоҳиятини ривожлантиришига хизмат қилувчи оғзаки ва ёзма шаклда эркин мулоқот юрита олишини таъминлашга қаратилган интегратив модели Тест :Вербал ассоциациялар”, “Диадик нутқни баҳолаш” интерфаол методлар асосида креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик ҳамда таянч  компетенсияларни босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда психолингвистика орқали ўқувчилар нутқини ўстиришнинг “оператив хотира” ва “категорик таснифлаш” методлари асосида амалий ривожлантирувчи орфоепия, фонетика, имло, лексикология, морфология, синтаксис, стилистикага оид тушунчаларнинг пунктуацион меъёрлари орқали ўқувчилар нутқини ўстиришнинг  самарадорлик даражаси кўтарилишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълимида психолингвистика орқали ўқувчилар нутқини ўстиришнинг методик имкониятларини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари нутқини ўстиришда ўқув режадаги “Она тили” ва “Ўқиш саводхонлиги” фанларининг ғоялар генезисини қиёсий-типологик позиция нуқтаи-назаридан реаллик қонуниятларига асосланган психолингвистикага оид (лисоний, лингвопсихологик, социопсихологик, паралингвистик ва умумдидактик) дидактик имкониятларига оид маълумотлар “Ҳуснихат ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-407 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларини “Она тили” ва “Ўқиш саводхонлиги” фанларидан фанга оид компетенсияларини шакллантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчилари нутқини психолингвистика орқали ўстиришда қиёсий таҳлилларга асосланган ўқиш саводхонлигининг дидактик функсиялари мантиқий, танқидий, ижодий фикрлаш, олган билимларини ҳаётда қўллай олиш лаёқатини оширувчи ташкилий-методик компонентлари ўзбек тилида оғзаки ва ёзма саводхонликни ривожлантиришга ёʻналтирилган лингвистик компетенсиялар мажмуини қамраб олган ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлардан умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида  “Она тили” ва “Ўқиш саводхонлиги” фанларини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 29-майдаги 01/11-6-350-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида ўқитиладиган “Она тили” ва “Ўқиш саводхонлиги” фанлари дастури оптималлаштирилган;
бошланғич таълимда психолингвистика орқали ўқувчилар нутқини ўстиришнинг методик имкониятлари самарадорлигини амалий билимлар орқали ривожлантирувчи орфоепия, фонетика, имло, лексикология, морфология, синтаксис, стилистикага оид тушунчаларнинг пунктуацион меъёрларига асосланган грамматик ва умумтарбиявий аҳамиятга молик нутқий ва лингвистик тавсиялардан давлат илмий – техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот – қидирув тизимлари учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-декабрдаги № 04/1-5799 сон маълумотномаси). Натижада, ахборот – қидирув тизимлар орқали ҳам мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларининг нутқи ва тафаккурини ўстириш, тафаккурида элементар адабий тушунчаларни шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish