Даулетбаев Ойбек Умирбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қорақалпоғистон географиясини ўқитишда интерактив усуллардан фойдаланиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3540
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат  университети.
Илмий раҳбар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2026.10.04.Gr.04.11
Расмий оппонентлар: Боймурзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор; Гайпова Роза Турсинбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон географияси фанини интерактив усуллар асосида ўқитишни мазмунан янгиланган, инновацион методлар орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактабларида Қорақалпоғистон географияси фанини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик зарурати шахсга йўналтирилган, компетенсиявий, акмеологик ва эвристик ёндашувларнинг илмий-назарий асослари ўрганилган;
умумтаълим мактабларида инновацион ёндашувлар асосида қиёсий таққослаш ҳамда интерактив методларини форматив баҳолаш кўрсаткичлари воситасида табақалаштирилган таълим стратегияларига таълим фаолиятини лойиҳалаш орқали Қорақалпоғистон географиясини ўқитишда интерактив усуллардан фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида Қорақалпоғистон географияси фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг компетентлигини ривожлантириш, коллаборация, коммуникативлик ёндашувлар асосида билимларга таяниб биргаликда ишлаш, назария ва амалиёт бирлиги, фанлараро интеграция, касбий соҳаларга тайёргарлик дидактик мақсадларини амалга ошириш орқали фаннинг электрон ахборот таълим таъминоти ишлаб чиқилган; 
шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида Қорақалпоғистон географиясини ўқитиш методикасини интерактив усуллардан фойдаланиш орқали фаннинг таркибий асослари (мазмуни, мақсад ва вазифалари) ва тамойиллари (тўлиқлилик, кўргазмалилик, тармоқланиш, эркин бошқариш, мослашувчанлик), креатив фикрлаш ва танқидий фикрлаш кўникмалари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг Қорақалпоғистон географияси таълимида интерактив таълим ресурсларини яратиш ва жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари асосида:
умумтаълим мактабларининг замонавий ахборотлашган таълим муҳитида Қорақалпоғистон географияси фанидан интерактив таълим ресурсларини яратишга қўйиладиган умумий талаблар (хусусиятларига кўра, тарбиявий жиҳатларига кўра, тузилишига кўра, ўқув материали кўламига кўра) ишлаб чиқиш ҳамда мазкур талаблар асосида таълимий электрон ресурслар яратиш мазмуни такомиллаштиришга оид таклифлар “Қарақалпақстан тáбийий географиясı” фанидан ўқитувчилар учун методик қўлланма (электрон методик-қўлланма) мазмунига сингдирилган (Қорақалпогʻистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01-01-7712-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида Қорақалпоғистон географиясини ўқитишда замонавий электрон ахборот таълим муҳитини яратиш ва унда интерактив усуллар ёрдамида ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
Қорақалпоғистон географияси фанини ўқитишда компетенсиявий ёндашув асосида Қорақалпоғистон географияси фанини ўқитиш самарадорлиги оширилган ва ўқувчиларнинг компетентлигини ривожлантириш, коллаборация (жамоа бўлиб ишлаш қобилиятини шакллантириш), коммуникативлик (мулоқот қилиш кўникмасини ривожлантириш) нинг дидактик мақсадлари амалиётга жорий қилинганлик асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Қарақалпақстан тáбийий географиясı” фанидан ўқитувчилар учун методик қўлланмада (электрон методик-қўлланма) фойдаланилган (Қорақалпогʻистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01-01-7712-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон географияси фанини ўқитишнинг электрон методик таъминоти такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида Қорақалпоғистон географиясини ўқитиш самарадорлигини ошириш жараёни ўқувчиларнинг интерактив таълим ресурслари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш босқичлари (ташкилий-бошқарув, тушунтириш-мотивацияли, когнитив, технологик, креатив)ни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг География ва иқтисодий билим асослари бакалавр таълим йўналиши талабаларини “Қорақалпогʻистон табиий географияси” ва “Қорақалпогʻистон иқтисодий ва ижтимоий географияси” фанларини ўқитишда фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2026-йил  19-февралдаги 01-21-09/325-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон географиясини ўқитишда интерактив таълим ресурслари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
Қорақалпоғистон географияси фанини ўқитишнинг таркибий асослари (мазмуни, мақсад ва вазифалари)ни интерактив методикага асосланган дарсликларни ишлаб чиқиш босқичлари (аниқлаштириш, мундарижа тузиш, режалаштириш, яратиш, таҳрир қилиш, фойдаланиш) ва тамойиллари (тўлиқлилик, кўргазмалилик, тармоқланиш, эркин бошқариш, мослашувчанлик), фан орқали ўқувчиларнинг компетентлигини ривожлантириш, коллаборация (жамоа бўлиб ишлаш қобилиятини шакллантириш), коммуникативлик (мулоқот қилиш кўникмасини ривожлантириш)нинг дидактик мақсадлари асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Қарақалпақстан тáбийий географиясı” фанидан ўқитувчилар учун методик қўлланмада (электрон методик-қўлланма) фойдаланилган (Қорақалпогʻистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01-01-7712-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Қорақалпоғистон географияси фанига оид электрон таълим таъминотларидан фойдаланиш кўникма ва малакаларининг ривожланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish