Дусматов Улуғбек Бегматович  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ғоявий тарбия тизимини модернизациялаш (Тараққиётнинг янги босқичи талаблари асосида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped4736.
Илмий раҳбар: Кадиров Кувондик Айитбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрахимов Санжар Урунбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Саидов Ихтиёр Мизрабович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг ғоявий тарбиясини модернизация қилишга хизмат қилувчи такомиллаштирилган педагогик тизимнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳарбий таълим муассасаларида миллий ғояни ривожлантиришнинг педагогик ва психологик имкониятлари субект – субект ҳамкорлик муносабатларининг ғоявий-эътиқодий йўналтирилганлигига кўра мотивацион-эътиқодий, мазмуний-когнитив ва ҳиссий-иродавий жиҳатлар кесимида “командир–ҳарбий хизматчи” ўзаро педагогик таъсири орқали ғоявий тарбиянинг самарадорлигини ошириш омиллари асосида такомиллаштирилган;
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш модели мазмуни ватанпарварлик мотивацияси, ҳарбий бурчга садоқат ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришни қамраб олган блоклардан иборат бўлиб, контекстуал уйғунлик, миллий тарбия анъаналарига мослик, амалий йўналтирилганлик, узлюксизлик ва босқичма-босқичлик принципларига таянилган ҳолда такомиллаштирилган;
Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг ғоявий тарбия тизимини педагогик жараёнда ривожлантиришнинг методик таъминоти ҳарбий-мафкуравий тайёргарлик алгоритмлари, ғоявий машғулотлар модуллари, интерактив тарбиявий технологиялар, рақамли ахборот-ресурслар, диагностика ва баҳолаш воситалари мажмуини қамраб олган ҳолда, ғоявий барқарорликни мустаҳкамлаш, мафкуравий таҳдидларга нисбатан огоҳликни ривожлантириш, хизмат фаолиятида ғоявий меъёрларга амал қилишни таъминлаш ҳамда тарбиявий ишлар натижадорлигини мониторинг қилиш функсияларини ўзаро уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
ҳарбий хизматчиларнинг ғоявий тарбиясини модернизациялаш жараёнида “кучли маънавиятли ҳарбий хизматчи” ва “ғоявий жангчи” моделини шакллантиришга йўналтирилган мотивацион-эътиқодий, мазмуний-когнитив ва фаолиятли-амалий компонентлар аниқлаштирилиб, уларнинг ҳарбий хизмат муҳитида намоён бўлиш даражасини баҳолаш, педагогик мониторинг асосида таҳлил қилиш ҳамда замонавий тарбиявий технологиялар воситасида бошқариш имконини берувчи тизим ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларида ғоявий тарбия тизимини педагогик таълим жараёнида модернизациялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳарбий таълим муассасаларида миллий ғояни ривожлантиришнинг педагогик ва психологик имкониятлари субект–субект ҳамкорлик муносабатларининг ғоявий-эътиқодий йўналтирилганлигига кўра мотивацион-эътиқодий, мазмуний-когнитив ва ҳиссий-иродавий жиҳатлар кесимида “командир–ҳарбий хизматчи” ўзаро педагогик таъсири орқали ғоявий тарбиянинг самарадорлигини ошириш омиллари асосида такомиллаштирилган маълумотлардан Қарши давлат университетида бажарилган А–1–173-рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 20-декабрдаги 04/1167-сонли маълумотномаси). Натижада ҳарбий таълим муассасаларида миллий ғояни сингдиришнинг таъсирчанлиги ошиб, ҳарбий хизматчиларнинг ғоявий эътиқоди ва ижтимоий-психологик барқарорлиги мустаҳкамланган;
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш модели мазмуни ватанпарварлик мотивацияси, ҳарбий бурчга садоқат ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришни қамраб олган блоклардан иборат бўлиб, контекстуал уйғунлик, миллий тарбия анъаналарига мослик, амалий йўналтирилганлик, узлюксизлик ва босқичма-босқичлик принципларига таянилган ҳолда такомиллаштирилганлиги асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1–ХТ–0–92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий-фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 20-декабрдаги 528-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияланганлик даражаси, фуқаролик масъулияти ва ҳарбий хизматга тайёргарлик кўрсаткичларининг доимий ўсиши исботланган;
Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг ғоявий тарбия тизимини педагогик жараёнда ривожлантиришнинг методик таъминоти ҳарбий-мафкуравий тайёргарлик алгоритмлари, ғоявий машғулотлар модуллари, интерактив тарбиявий технологиялар, рақамли ахборот-ресурслар, диагностика ва баҳолаш воситалари мажмуини қамраб олган ҳолда, ғоявий барқарорликни мустаҳкамлаш, мафкуравий таҳдидларга нисбатан огоҳликни ривожлантириш, хизмат фаолиятида ғоявий меъёрларга амал қилишни таъминлаш ҳамда тарбиявий ишлар натижадорлигини мониторинг қилиш функсияларини ўзаро уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилиши, ҳарбий хизматчиларнинг ғоявий тарбиясини модернизациялаш жараёнида “кучли маънавиятли ҳарбий хизматчи” ва “ғоявий жангчи” моделини шакллантиришга йўналтирилган мотивацион-эътиқодий, мазмуний-когнитив ва фаолиятли-амалий компонентлар аниқлаштирилиб, уларнинг ҳарбий хизмат муҳитида намоён бўлиш даражасини баҳолаш, педагогик мониторинг асосида таҳлил қилиш ҳамда замонавий тарбиявий технологиялар воситасида бошқариш имконини берувчи тизим ишлаб чиқилганлигига қаратилган методик тавсияларга оид маълумотлар “Ёшлар” телеканалининг “Ватанпарвар” ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ўзбекистон армияси” телекўрсатувларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 21-декабрдаги 40/903-сонли маълумотномаси). Натижада ҳарбий хизматчиларда ғоявий барқарорлик, Ватанга садоқат ва мафкуравий огоҳлик кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ғоявий-тарбиявий ишлар самарадорлигининг барқарор ижобий динамикаси таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish