Мухидова Олима Нуриллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашда трансверсал кўникмаларни ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped8718. 
Илмий раҳбар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич – педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот:  Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашда трансверсал кўникмаларни ривожлантириш методикасига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда трансверсал кўникмаларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнида “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш”, “Касбий этика”, “Технологик таълим практикуми” каби фанлар мазмунини тарбиявий кейслар, лойиҳавий топшириқлар, рефлексив таҳлил ҳамда педагогик амалиёт билан узвий ва интегратив боғлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда трансверсал кўникмаларни ривожлантириш методикаси тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнида коммуникатив машқлар, касбий ролли вазиятлар, мустақил фикрлашга йўналтирилган амалий машғулотлар ва диагностик баҳолаш механизмларини босқичма-босқич, мақсадга мувофиқ ва натижага йўналтирилган ҳолда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашда трансверсал кўникмаларни ривожлантиришнинг трансформатив-технологик модели назарий билимни тарбиявий вазиятга татбиқ этиш, касбий мулоқот орқали ечим ишлаб чиқиш, педагогик таъсир стратегиясини танлаш ва шахсий-касбий тажрибани қайта англаш механизмларини босқичли уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
трансверсал кўникмаларни ривожлантириш самарадорлиги бўлажак ўқитувчиларда турли фанлар, касблар ва ҳаётий вазиятларда қўлланадиган универсал амалий кўникмалар ривожланганлигининг юқори (трансформатив), ўрта  (продуктив) ва қуйи (адаптив) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигига кўра асосланган ҳамда методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашда трансверсал кўникмаларни ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда трансверсал кўникмаларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнида “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш”, “Касбий этика”, “Технологик таълим практикуми” каби фанлар мазмунини тарбиявий кейслар, лойиҳавий топшириқлар, рефлексив таҳлил ҳамда педагогик амалиёт билан интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш” номли ўқув қўлланма (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-117-рақамли гувоҳномаси) ва “Практикум обучения технологии”  номли ўқув қўлланма (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғи, 166-159-рақамли гувоҳномаси) мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 19-июндаги 02/01-01-573-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашда фанлараро интегратив ёндашув асосида дидактик имкониятларни кенгайтиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда трансверсал кўникмаларни ривожлантириш методикаси тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёнида коммуникатив машқлар, касбий ролли вазиятлар, мустақил фикрлашга йўналтирилган амалий машғулотлар ва диагностик баҳолаш механизмларини босқичма-босқич, мақсадга мувофиқ ҳамда натижага йўналтирилган ҳолда қўллашга доир методик ишланмалар “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш” фанидан wеб-платформа таркибига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 19-июндаги 53246-сон ДГУ гувоҳномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли муҳитда тарбиявий фаолиятни босқичма-босқич, тизимли ва мақсадга мувофиқ ташкил этиш кўникмалари такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашда трансверсал кўникмаларни ривожлантиришнинг трансформатив-технологик модели назарий билимни тарбиявий вазиятга татбиқ этиш, касбий мулоқот орқали ечим ишлаб чиқиш, педагогик таъсир стратегиясини танлаш ҳамда шахсий-касбий тажрибани қайта англаш механизмларини босқичли уйғунлаштириш асосида “Практикум обучения технологии” фани электрон ўқув қўлланма дастури мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022-йил 28-июндаги 18020-сон ДГУ гувоҳномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-этик рефлекция юритиш, педагогик вазиятни таҳлил қилиш ва тарбиявий таъсир стратегияларини танлаш қобилияти рақамли воситалар орқали янги сифат босқичига кўтарилган;
трансверсал кўникмаларни ривожлантириш самарадорлигини бўлажак ўқитувчиларда турли фанлар, касбий фаолият ва ҳаётий вазиятларда қўлланадиган универсал амалий кўникмалар ривожланганлигининг юқори (трансформатив), ўрта  (продуктив) ва қуйи (адаптив) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигини асослашга доир таклиф ва тавсиялардан АЛ-9524115131-рақамли “Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий методик ҳаракатлари асосида инклюзив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш технологиялари” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 18-июндаги 01-09/445-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг трансверсал кўникмалари ривожланганлик даражасини обектив, аниқ ва мезонларга асосланган ҳолда баҳолаш имконияти таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish