Кошанов Абдимурат Азат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хуфиёна иқтисодиётни молиявий механизмлари орқали легаллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3490. 
Илмий раҳбар: Бауетдинов Мажит Жанизакович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05. 
 Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмуродов Шохжаҳон Гайрат ўгли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда хуфиёна иқтисодиётни молиявий механизмлар орқали легаллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.   
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик субъйектлари ва жисмоний шахсларни кўпроқ расмий фаолиятга ундаш ва расмий иқтисодиётга ўтишларини осонлаштириш учун адолатли ва енгил солиқ тизимини ривожлантириш, солиқ юкини адолатли ва шаффоф шаклда қайта тақсимлаш, солиқ имтиёзларини такомиллаштириш ва патент асосидаги солиқ режимларини қўллаш таклиф этилган;
хуфиёна иқтисодиёт улуши юқори бўлган соҳалар (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, савдо ва хизматлар) да тўлиқ рақамлаштириш орқали нақдсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш ва тўлов ташкилотларини янада кўпайтириш таклиф этилган;
хуфиёна иқтисодиётни жиловлашда фақат назоратни кучайтириш билан чекланиб қолмасдан, иқтисодиётнинг ҳар бир соҳаси бўйича алоҳида ёндашув орқали тадбиркорларга очиқ ва қонуний ишлашни манфаатли қилиш, тўғри ишлаганларни рағбатлантириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг солиқ маданиятини ошириш таклиф қилинган;
иқтисодий прогнозлаш усулларидан фойдаланиш асосида мамлакат ЯИМ даги хуфиёна иқтисодиётнинг улуши 2030 йилга бориб уч хил сценарийда прогноз кўраткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хуфиёна иқтисодиётни молиявий механизмлар орқали легаллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тадбиркорлик субъйектлари ва жисмоний шахсларни кўпроқ расмий фаолиятга ундаш ва расмий иқтисодиётга ўтишларини осонлаштириш учун адолатли ва енгил солиқ тизимини ривожлантириш, солиқ юкини адолатли ва шаффоф шаклда қайта тақсимлаш, солиқ имтиёзларини такомиллаштириш ва патент асосидаги солиқ режимларини жорий этиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Вазирликнинг 2025 йил 8 сентябрдаги МБ 09-09/205-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф мамлакатда ҚР-сканерлар орқали чекларни аниқлаш ҳамда Э-НДС тизими ва Солиқ назорати камералар тизими орқали товар айланмасини кузатиш амалиётларини ривожлантиришда инобатга олинган ва жорий этилган бўлиб, бунинг натижасида 2024 йилда мамлакатдаги норасмий айланма 2023 йилга нисбатан 4,5 фоизга камайтирилди;
хуфиёна иқтисодиёт улуши юқори бўлган соҳалар (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, савдо ва хизматлар) да тўлиқ рақамлаштириш орқали нақдсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш ва тўлов ташкилотларини янада кўпайтириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Вазирликнинг 2025 йил 8 сентябрдаги МБ 09-09/205-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф мамлакат ҳукумати томонидан шаффофликни ошириш мақсадида ҳисоб тизимини рақамлаштириш ва нақд ҳисоб-китобларни чеклаш каби чора-тадбирларни амалга оширишда инобатга олинган ва жорий этилган бўлиб, бунинг натижасида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги (январ-июн ойлари) да хуфиёна иқтисодиётнинг улуши 2024 йилдаги 8,4 фоиздан 8,0 фоизга пасайди;
хуфиёна иқтисодиётни жиловлашда фақат назоратни кучайтириш билан чекланиб қолмасдан, иқтисодиётнинг ҳар бир соҳаси бўйича алоҳида ёндашув орқали тадбиркорларга очиқ ва қонуний ишлашни манфаатли қилиш, тўғри ишлаганларни рағбатлантириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг солиқ маданиятини ошириш кабиларни амалга ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Вазирликнинг 2025 йил 8 сентябрдаги МБ 09-09/205-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф мамлакатда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, бизнесга қўшимча енгилликлар бериш ҳамда меҳнат муносабатларини яхшилаш каби чора-тадбирларни амалга оширишда инобатга олинган ва жорий этилган бўлиб, бунинг натижасида мамлакат ЯИМ таркибидаги хуфиёна иқтисодиёт улуши 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги (январ-июн ойлари) да 35 фоизни ташкил этди ҳамда бу борада 2019 йилдаги тегишли кўрсаткич (45-50 фоиз) дан 1,3-1,4 баробар ва 2016-2017 йиллардаги тегишли кўрсаткич (50-55 фоиз) дан 1,4-1,5 баробар пасайишга эришилди;
Иқтисодий прогнозлаш усулларидан фойдаланиш асосида мамлакат ЯИМ даги хуфиёна иқтисодиётнинг улуши 2030 йилга бориб уч хил сценарийда прогноз қилинишига доир таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган (Вазирликнинг 2025 йил 8 сентябрдаги МБ 09-09/205-сонли маълумотномаси). Натижада, Вазирлик томонидан 2030 йилгача хуфиёна иқтисодиётни молиявий механизмлар орқали самарали легаллаштиришга эришишнинг таъминланиши қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish