Каримов Бехруз Вафокуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инфратузилмани ривожлантиришда ташқи қарзлардан самарали фойдаланиш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6052
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инфратузилмани ривожлантиришда давлат ташқи қарзларидан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган ҳамда инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларнинг қиймати, қарз миқдори, шартлари ва лойиҳа мақсадлари, тендерларнинг натижалари тўғрисидаги Лойиҳани ижро этувчи агентликларнинг маълумотларини Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг махсус ахборот порталида жойлаштирилишини таъминлаш таклифи ишлаб чиқилган;
давлат ташқи қарзи ҳисобидан инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини мутассадди идора ва вазирликлар томонидан жамоатчилик муҳокамасида билдирилган фикрларни инобатга олган, лойиҳаларнинг умумий қиймати уч йиллик прогноз лимитлар доирасида, миллий стратегияда белгиланган мақсадларга мослиги, иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда белгилаш таклифи асосланган;
давлат ташқи қарзи ҳисобидан инфратузилмани ривожлантириш бўйича тасдиқланган лойиҳаларни баҳолаш ҳужжатларида ўзгартириш ва қўшимчалар қилиш тартиби муайян лойиҳа қийматининг тасдиқланган лойиҳа параметрларига нисбатан 20 фоиздан кўпроқ ошиши ҳолатини киритиш орқали такомиллаштирилган;
инфратузилмани ривожлантиришга жалб қилинган қарз маблағларининг 80 фоизидан ортиғи тижорат банклари ёки бошқа молия ташкилотлари орқали қайта молиялаштириладиган кредит линияларини тақдим этишга, шунингдек, институционал ривожланиш лойиҳалари (буджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳалари), натижага асосланган молиялаштириш инструменти орқали жалб қилинадиган лойиҳалар ва дастур учун лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини талаб қилмаслик таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Молия тизимини институционал механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Инфратузилмани ривожлантиришда ташқи қарзлардан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган ҳамда инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларнинг қиймати, қарз миқдори, шартлари ва лойиҳа мақсадлари, тендерларнинг натижалари тўғрисидаги Лойиҳани ижро этувчи агентликларнинг маълумотларини Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг махсус ахборот порталида жойлаштирилишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-51-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8-октабрдаги 08/45-4-21-951–сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш жараёнида ахборот очиқлигини ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш имконини берган;
давлат ташқи қарзи ҳисобидан инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини мутассадди идора ва вазирликлар томонидан жамоатчилик муҳокамасида билдирилган фикрларни инобатга олган, лойиҳаларнинг умумий қиймати уч йиллик прогноз лимитлар доирасида, миллий стратегияда белгиланган мақсадларга мослиги, иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-51-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8-октабрдаги 08/45-4-21-951–сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши инфратузилма лойиҳаларини танлаш ва молиялаштириш жараёнида иқтисодий самарадорлик ва стратегик мувофиқликни таъминлашга хизмат қилган;
давлат ташқи қарзи ҳисобидан инфратузилмани ривожлантириш бўйича тасдиқланган лойиҳаларни баҳолаш ҳужжатларида ўзгартириш ва қўшимчалар қилиш тартиби муайян лойиҳа қийматининг тасдиқланган лойиҳа параметрларига нисбатан 20 фоиздан кўпроқ ошиши ҳолатини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-51-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8-октабрдаги 08/45-4-21-951–сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши лойиҳалар қийматининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда молиявий интизомни кучайтиришга хизмат қилган;
инфратузилмани ривожлантиришга жалб қилинган қарз маблағларининг 80 фоизидан ортиғи тижорат банклари ёки бошқа молия ташкилотлари орқали қайта молиялаштириладиган кредит линияларини тақдим этишга, шунингдек, институционал ривожланиш лойиҳалари (бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳалари), натижага асосланган молиялаштириш инструменти орқали жалб қилинадиган лойиҳалар ва дастур учун лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини талаб қилмаслик таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-51-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8-октабрдаги 08/45-4-21-951–сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш жараёнларини соддалаштириш ва молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга имкон берган.