Абдуллаева Зиёда Набиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамлашган жамиятда “ишонч” тушунчасининг ахлоқий моҳияти (фалсафий таҳлил)”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1100.
Илмий раҳбар: Хусанов Баҳодир Эргашевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Эрназарова Ёрқиной Оллабергановна – фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор, Гайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич – фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамлашган жамиятда “ишонч” тушунчасининг ахлоқий моҳиятини фалсафий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамлашган жамиятда ишонч устиворлашувининг тарихий-ретроспектив (онтологик, аксиологик, эпистемологик, ижтимоий) жиҳатлари ва (шахсий, институционал, рационал, инсон манфаат ва хавфни ҳисоблаш, ижтимоий-маданий, рақамли (дигитал) ишонч, трансформацион ишонч) парадигмалари ахлоқшунослик соҳаларидаги гуманистик тамойиллар уйғунлашуви дорасида очиб берилган;
рақамлашган жамиятдаги ижтимоий-маданий қадриятлар, маънавий-ахлоқий меъёрлар ишонч ва ишончсизлик диалектикасининг маданий компонент (адолат, масъулият, шаффофлик, виждон ва ўзаро ҳурмат)лари илмий асосланган;
рақамлашган жамиятда ишончнинг ахлоқий эҳтиёж (этика ва медиамаданият кўникмаларини шакллантириш; таълим жараёнига киберетика ва ахборот хавфсизлигига оид мавзуларни интеграция қилиш; ижтимоий тармоқларда масъулиятли фаоллик маданиятини ривожлантириш; онлайн мулоқотда бағрикенглик ва ахлоқий масъулиятни тарғиб қилиш)га айланиш тамойиллари таснифига доир ёндашувлар аниқланган ва ундан бугунги кун ёшлари тарбиясида самарали фойдаланиш механизмлари ишлаб чиқилган;
рақамлашган жамиятнинг фалсафий-ахлоқий мазмуни, намоён бўлиш шакл (виртуал муҳитда ишончли ахборотни ажрата олиш компетенсияларини кучайтириш; оила, таълим муассасаси ва жамият ҳамкорлиги асосида рақамли тарбия моделини такомиллаштириш)лари ва трансформацион жамиятдаги ўзига хос ахлоқий хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлашган жамиятда “ишонч” тушунчасининг ахлоқий моҳияти юзасидан ишлаб чиқилган илмий-фалсафий таклифлар асосида:
Рақамлашган жамиятда “ишонч” тушунчасининг ахлоқий моҳияти юзасидан ишлаб чиқилган илмий-фалсафий таклифлар асосида:
рақамлашган жамиятда ишонч устиворлашувининг тарихий-ретроспектив (онтологик, аксиологик, эпистемологик, ижтимоий) жиҳатлари ва (шахсий, институционал, рационал, инсон манфаат ва хавфни ҳисоблаш, ижтимоий-маданий, рақамли (дигитал) ишонч, трансформацион ишонч) парадигмалари ахлоқшунослик соҳаларидаги гуманистик тамойиллар уйғунлашувига оид хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурида белгиланган “Янги, замонавий таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, оммавий ахборот воситалари имкониятидан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар” 71-банди “Ягона электрон ҳужжат айланиш тизими, маълумотлар алмашиш локал мессенжери, йиғилиш ва тадбирлар календари, ҳимояланган электрон почта ва видеоконференциялар ўтказиш имкониятларини ўз ичига олган замонавий технологиялар билан жиҳозланган марказ ходимларининг автоматлаштирилган иш жойи “Дигитал оффиcе” технологияларини жорий этиш” мавзусида тарғибот ишлари режа ва дастурларида диссертация материалларидан фойдаланилган. («Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий, маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 17-мартдаги 210/352-сон маълумотномаси). Натижада мазкур диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида янги, замонавий таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, оммавий ахборот воситалари имкониятидан самарали фойдаланишга ҳисса қўшган;
рақамлашган жамиятда ёшларга бўлган ишонч, тарбия жараёнларидаги ўзаро ҳурмат, масъулият ҳиссини уйғотиш, таълимда ўзаро ишонч, ташаббускорлик ҳиссини англатиш, миллий ўзликни англаш, жамиятда ишончнинг ахлоқий эҳтиёжга айланиш тамойиллари таснифига доир ёндашувлар аниқланган ва ундан бугунги кун ёшлари тарбиясида самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган, рақамлашган жамиятнинг фалсафий-ахлоқий мазмуни, намоён бўлиш шакллари ва трансформацион жамиятдаги ўзига хос ахлоқий хусусиятлари очиб берилган.
Натижада рақамли жамиятдаги ахлоқий тамойилларнинг ривожланиши ёшларнинг нафақат ижтимоий, маънавий, ахлоқий, балки иқтисодий эҳтиёжларини қондиришга ҳам хизмат қилади. (“Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги”нинг 2025-йил 3-июл даги 2-13-21-3673-сон маълумотномаси);
рақамлашган жамиятдаги ижтимоий-маданий қадриятлар, маънавий-ахлоқий меъёрлар ишонч ва ишончсизлик диалектикасининг маданий компонент (адолат, масъулият, шаффофлик, виждон ва ўзаро ҳурмат)ларига оид хулосалардан “Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонда Ислом сивилизацияси маркази”нинг “Тамаддун маданият ва маърифат” мавзусидаги илмий-маърифий тарғибот тадбирларида “Талаба – ёшларнинг онги ва ахборот хавфсизлиги”, “Ёшлар тарбиясида ишонч: ахлоқий омиллар” каби мавзулар, семинар – тренингларда кенг муҳокама қилиниб амалиётда синовдан ўтказилган.
рақамлашган жамиятда ишончнинг ахлоқий эҳтиёж (этика ва медиамаданият кўникмаларини шакллантириш; таълим жараёнига киберетика ва ахборот хавфсизлигига оид мавзуларни интеграция қилиш; ижтимоий тармоқларда масъулиятли фаоллик маданиятини ривожлантириш; онлайн мулоқотда бағрикенглик ва ахлоқий масъулиятни тарғиб қилиш)га айланиш тамойиллари таснифига доир ёндашувлар аниқланган ва ундан бугунги кун ёшлари тарбиясида самарали фойдаланиш механизмларига оид таклиф ва тавсиялардан 2024-2025 йилларда амалга оширилган “Тамаддун маданият ва маърифат” мавзусидаги илмий-маърифий тарғибот тадбирлари режа ва дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонда Ислом сивилизацияси маркази”нинг 2025-йил 26-июн даги № 05-14/244 маълумотномаси). Натижада мазкур диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистонда Ислом сивилизацияси маркази фаолиятида янги, замонавий таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, оммавий ахборот воситалари имкониятидан самарали фойдаланишга ҳисса қўшган.
рақамлашган жамиятнинг фалсафий-ахлоқий мазмуни, намоён бўлиш шакл (виртуал муҳитда ишончли ахборотни ажрата олиш компетенсияларини кучайтириш; оила, таълим муассасаси ва жамият ҳамкорлиги асосида рақамли тарбия моделини такомиллаштириш)лари ва трансформацион жамиятдаги ўзига хос ахлоқий хусусиятларидан “Ўзбекистон экологик ҳаракати”нинг 2025 йилга мўлжалланган ҳаракат дастурида «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш» деб номланган ИВ бобининг 81, 85, 88-бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган, ундан бугунги кун ёшлари тарбиясида самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг илмий-амалий тадбирларини ташкил этишда, шунингдек, услубий тавсиялар, дастурлар, қўлланмалар яратишда фойдаланилган. (“Ўзбекистон Республикаси Экологик Ҳаракати”нинг 2025-йил 11-ноябрдаги № 11/78 маълумотномаси). Натижада мазкур диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолиятида рақамлашган жамиятнинг фалсафий-ахлоқий мазмуни, намоён бўлиш шакллларини самарали фойдаланишга ҳисса қўшган.