Раҳматова Наргиза Акбар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда оила институтидаги ижтимоий ўзгаришлар”, 09.00.04- Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fal1165
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03\2025.27.12.F.08.02
Расмий оппонентлар: Саломова Хакима Юсупова, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рузимурадов Сирож Мадатович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида оила институти характеридаги ўзгаришларнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оила институтининг барқарорлиги ва ижтимоий-маънавий муҳити ота-онанинг маданий савияси, касбий мақоми ҳамда жамиятдаги мавқеи каби ахлоқий-маънавий омиллар ҳамда оила бюджети, уй-жой шароити, маиший техника ва зарурий уй жиҳозлари билан таъминланганлик даражаси каби иқтисодий-моддий омилларга боғлиқлиги ҳамда уларнинг мулоқот маданиятининг ривожланиши, оилавий масъулият ва меҳнатга муносабатнинг мустаҳкамланиши орқали намоён бўлиши асосланган;
Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда маънавий-маданий жараёнларнинг ривожланиши оила институтининг моддий фаровонлиги ва ижтимоий-маданий салоҳиятини мустаҳкамлашга (оила даромадларининг ошиши, уй-жой билан таъминланиш имкониятларининг кенгайиши, истеъмол маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасининг ортиши) конструктив таъсир этганлиги, ота-оналарнинг маданий савияси ва замонавий ижтимоий ҳаётга мослашувчанлигини юксалтириши далилланган;
ижтимоий жараёнларнинг оилаларга таъсирини ифодаловчи ижтимоий-демографик, иқтисодий-моддий, қадриявий-коммуникатив ва институционал-ҳуқуқий омиллар асосида глобаллашув шароитида оила институтининг ички роллар тизимида гендер тақсимланиш, тарбиявий назорат функсиясидан коммуникатив ҳамкорлик ва аксиологик йўналтириш функсиясига ўтиш, бандлик ҳамда иқтисодий фаолликнинг оилавий масъулият билан уйғунлашуви каби хусусиятлар кучайгани, фарзандларнинг оиладаги хулқ-атворига рақамли ахборот муҳити, оммавий маданият ва виртуал мулоқот майдонларининг таъсири аниқлаштирилган;
оила институтини барқарорлаштиришда ота-оналарнинг меҳнат маданиятини (касбий масъулият ва шахсий намуна уйғунлиги) юксалтириш, меҳнатга муносабатни (фарзандлар онгида ҳалоллик, интизом, масъулият, тежамкорлик ва ижтимоий фойдалилик) шакллантириш, ота-оналарнинг оилага ажратадиган бўш вақтини кўпайтириш (иш ва оила мувозанатини таъминлаш, маданий ҳордиқ тизимини йўлга қўйиш) ҳамда фарзандларга миллий ва оилавий қадриятлар тизимини (меҳр-оқибат, ота-онага ҳурмат, катталарга эҳтиром, кичикларга ғамхўрлик, ор-номус) кундалик оилавий муносабатлар, ота-она намунаси, оилавий маросимлар орқали сингдиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида оила институти характеридаги ўзгаришларнинг асосий жиҳатларини ва уни янада соғломлаштириш йўлларини аниқлашга қаратилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
оила институтининг барқарорлиги ва ижтимоий-маънавий муҳити ота-онанинг маданий савияси, касбий мақоми ҳамда жамиятдаги мавқеи каби ахлоқий-маънавий омиллар ҳамда оила бюджети, уй-жой шароити, маиший техника ва зарурий уй жиҳозлари билан таъминланганлик даражаси каби иқтисодий-моддий омилларга боғлиқлиги ҳамда уларнинг мулоқот маданиятининг ривожланиши, оилавий масъулият ва меҳнатга муносабатнинг мустаҳкамланиши орқали намоён бўлишига оид илмий хулосалар ва янгиликлардан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173 рақам “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 18-июлдаги 04/3313-сон маълумотномаси). Натижада, оилавий миллий қадриятларни соғломлаштириш йўллари оилада ота-онанинг маданий савияси очиб беришга, сохта оилавий қадриятларимизга зид намоён бўлаётган иллатларни бартараф этишга эътибор бериш заруратини асослашга хизмат қилган;
Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда маънавий-маданий жараёнларнинг ривожланиши оила институтининг моддий фаровонлиги ва ижтимоий-маданий салоҳиятини мустаҳкамлашга (оила даромадларининг ошиши, уй-жой билан таъминланиш имкониятларининг кенгайиши, истеъмол маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасининг ортиши) конструктив таъсир этганлиги, ота-оналарнинг маданий савияси ва замонавий ижтимоий ҳаётга мослашувчанлигини юксалтиришига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида, жумладан, 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналиши белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 26-банди “Жамиятда ва оилада хотин-қизларнинг мавқеини кўтариш, оилавий ажримларни олдини олиш, маънавий соғлом муҳитни шакллантириш, фарзандлар тарбиясида аёлларнинг масъуллигини ошириш мақсадида “Шарқ аёли маърифати” тарғибот тадбирларини амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 28-июлдаги 10/484-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда оила институтидаги ижтимоий ўзгаришларни ёритишга хизмат қилган;
оила институти келажагини янада соғломлаштириш зарурияти ота ва оналарнинг меҳнат маданиятини юксалтириш, илмий ижод эркинлигини ошириш орқали уларнинг оилада ажратадиган бўш вақтларининг ҳажмини оширишга қаратилган чора-тадбирларни, фарзандларга миллий қадриятларни ҳамда оилавий қадриятлар тизимини сингдириш орқали уларнинг оиладаги хулқ-атворини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирларга оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” фаолиятида, Олтин воҳа” радиосининг 2025-йил 18-октябр куни эфирга узатилган “ЭЪзоз” радиоешиттириши ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 4-июлдаги 17-05/123-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда оила институтини соғломлаштириш ва ота-она фарзандларига миллий оилавий қадриятларни сингдириш, оила институтидаги носоғлом муҳитни бартараф этишга хизмат қилган;
оила институтини барқарорлаштиришда ота-оналарнинг меҳнат маданиятини (касбий масъулият ва шахсий намуна уйғунлиги) юксалтириш, меҳнатга муносабатни (фарзандлар онгида ҳалоллик, интизом, масъулият, тежамкорлик ва ижтимоий фойдалилик) шакллантириш, ота-оналарнинг оилага ажратадиган бўш вақтини кўпайтириш (иш ва оила мувозанатини таъминлаш, маданий ҳордиқ тизимини йўлга қўйиш) ҳамда фарзандларга миллий ва оилавий қадриятлар тизимини (меҳр-оқибат, ота-онага ҳурмат, катталарга эҳтиром, кичикларга ғамхўрлик, ор-номус) кундалик оилавий муносабатлар, ота-она намунаси, оилавий маросимлар орқали сингдиришга қаратилган таклифлардан Миллий тикланиш демократик партияси фаолиятида, 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда, тарғибот ва ташвиқот тадбирларида амалий асос сифатида фойдаланилган (“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 23-сентябрдаги 02-05/90-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда оила институтини соғломлаштириш ва ота-она фарзандларига миллий оилавий қадриятларни сингдириш, оила институтидаги носоғлом муҳитни бартараф этишга хизмат қилган.