Парпиев Сайфидин Фазлиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Магистрал сув қувурларининг гидравлик ҳисобини такомиллаштириш”, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т6048.
Илмий раҳбар: Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.19.02.
Расмий оппонентлар: Гулахмадов Аминжон – техника фанлари доктори (DSc), доцент; Шакиров Бахтияр Махмудович - техника фанлари доктори(DSc), профессор. Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура ва қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эксплуатациядаги ва реконструксия қилинган магистрал сув қувурларининг техник ҳолатини инобатга олиб, гидравлик ҳисоблаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эксплуатациядаги ва реконструксия қилинган қувурларнинг техник ҳолатини ва ҳаракат режимларини инобатга олиб оқим кинематик параметрларини ҳисоблаш усули қувур абсолют ғадир-будирлигини рақамли индикаторда аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
реконструксия қилинган қувур техник ҳолати ва қувур девори яқинидаги оқимнинг ҳаракат режимини инобатга олиб қувурнинг гидравлик қаршиликлари баҳоланиб реконструксия қилинган қувур учун гидравлик ишқаланиш коеффициенти аниқланган;
реконструксия қилинган қувурларда тезликнинг қувур чуқурлиги ва кўндаланг кесими бўйича тақсимотини ҳисоблаш усулини ифодаловчи боғланишлар оқимнинг динамик параметрларига боғлиқлиги сабабли қувур техник ҳолатини турбулент оқимнинг структурасига таъсирини инобатга олиб ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
реконструксия қилинган магистрал қувурларнинг техник ҳолати ва оқим ҳаракат режимларини гидравлик силлиқ ва гидравлик ғадир-будир соҳаларини инобатга олиб гидравлик ҳисоби такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Магистрал сув қувурларини гидравлик ҳисобини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
реконструксия қилинган қувур техник ҳолати ва қувур девори яқинидаги оқимнинг ҳаракат режимини инобатга олиб қувурнинг гидравлик қаршиликлари баҳоланиб реконструксия қилинган қувур учун гидравлик ишқаланиш коеффициенти аниқланган тавсиялардан Норин-Қорадарё ҳавза бошқармасига қарашли магистрал қувуринининг реконструксия қилиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 – йил 29 – августдаги 04/19 – 4641 – сон маълумотномаси). Натижада истеъмолчиларга барқарор ва узлюксиз сув етказиб бериш таъминланган.
реконструксия қилинган магистрал қувурларнинг техник ҳолати ва оқим ҳаракат режимларини гидравлик силлиқ ва гидравлик ғадир-будир соҳаларини инобатга олиб гидравлик ҳисоби такомиллаштириш юзасидан таклифлар Норин-Қорадарё ҳавза бошқармаси қошидаги Тош-охур насос станцияснинг напорли қувурларини реконструксия қилиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 – йил 29 – августдаги 04/19 – 4641 – сон маълумотномаси). Натижада магистрал сув қувурининг эксплуатацион муддати узайишига эришилган ҳамда бу орқали 1 м қувур учун 3,5 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришиш мумкинлиги асосланган.