Рузибоева Гузал Султоналиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Баъзи д-металларнинг тиадиазол ҳосилалари билан комплекс бирикмалари синтези, тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари”, 02.00.01 - Ноорганик кимё, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/К1178.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлар доктори, профессор; Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлар доктори, проффессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05
Расмий оппонентлар: Даминова Шаҳло Шариповна, кимё фанлари доктори, профессор; Рўзимуродов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: баъзи д-металларнинг тиадиазол ҳосилалари билан комплексларининг синтези, уларнинг кристалл тузилишлари, квант-кимёвий параметрлари, молекулалараро таъсирлашиш энергиялари ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Cо(ИИ), Ни(ИИ), Аг(И), Зн(ИИ), Cу(ИИ) металл ионларининг 2-амино 5-метил 1,3,4-тиадиазол, 2-амино 5-этил 1,3,4-тиадиазол ва 2,5 диамино 1,3,4-тиадиазоллар билан 8 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинган ва уларнинг монокристаллари олинган;
РТТ ёрдамида олинган комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва металл ионларининг лиганд донор атомлари билан координацияланиш қонуниятлари ҳамда оксо-кўприкли уч ядроли, октаедр, тетраедр ва симметрик тетрагонал пирамида шаклида комплекслар ҳосил бўлиши аниқланган;
[Cо3О(ТДАД)6Cл3]Cл ва [Ни3О(ТДАД)6Cл3]Cл бўшлиқ (Воид аналйсис) таҳлили натижалари таққосланганда [Ни3О(ТДАД)6Cл3]Cл комплекси кристалл структурасининг умумий бўшлиқ ҳажми 262,19 ų ни ташкил этади, бу бирлик таҳлам ҳажмининг 14,54% га тўғри келди. Бу структуравий жиҳатдан мустаҳкам ва термодинамик жиҳатдан барқарор кристалл ўрашга мос келиши аниқланган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларда Ҳиршфелд сирт таҳлили натижасида Cл···Ҳ/Ҳ···Cл, С···Ҳ/Ҳ···С, Ҳ···Ҳ таъсирларининг улуши ва кристаллардаги молекулалараро таъсирлашиш энергиялари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 2-амино 5-метил 1,3,4-тиадиазол, 2-амино 5-этил 1,3,4-тиадиазол ва 2,5 диамино 1,3,4-тиадиазол лигандларнинг баъзи д-металлар билан комплекс бирикмалари синтези ва уларнинг кристалл тузилишларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
[Ни3О(ТДАД)6Cл3]Cл, [Cо3О(ТДА)6Cл3]Cл2, [Зн(АМТ)₂(АЕТТ)(СО₄)], [Аг2(АМТ)3НО3]НО3, [Ни2ТДАД(АТД)2(ҲСО4)2 (Ҳ2О)4](Ҳ2О)2, [Cу(АТД)4ҲСО4]СО4(C2Ҳ7Н)2(Ҳ2О)2, [Аг(АМТ)6]НО3АМТ, [Аг2(АЕТТ)4 (АМТ)2](НО3)2Ҳ2О таркибли комплекс бирикмаларининг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембриж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, CCДC депозит рақами 2514371, 2518737, 2541708, 2559094, 2559071, 2559119. Натижада, маълумотлар базасига киритилган кимёвий бирикмаларнинг тақдим этилган маълумотларидан ўхшаш бирикмаларни синтез қилиш ва уларнинг тузилишини тавсифлашда фойдаланиш имконини берган;
Cу2+ иони сақлаган 2,5- диамино 1,3,4- тиадиазолнинг комплекси ўз хоссалари ва юқори самарадорлиги сабабли дезинфекциялаш воситаларга эритма кўринишда 0,04%ли эритмаси “НОВА ФАРМ” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида дезинфекцияловчи воситалар тайёрлашда амалиётга жорий этилган (“НОВА ФАРМ” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг 2026-йил 8-июндаги 21-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали дезинфекцияловчи воситалар олиш имконини берган.