Самиев Ахтам Амин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “CО2 конверсияси учун нанотузилишли каталитик материаллар синтези ва физик кимёвий хоссалари”, 02.00.01 - Ноорганик кимё, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/К1065.
Илмий раҳбарлар: Насимов Абдулло Муродович, техника фанлари доктори, профессор; Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор; Суюнов Жаббор Рўзибоевич, кимё фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. CО2 конверсияси самарадорлигини ошириш учун модификацияланган ТиО2 ва г-C3Н4 асосидаги наноматериалларни синтез қилиш, уларнинг тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ҳамда каталитик фаоллиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрокимёвий анодлаш усули ёрдамида Ла3+ ва Cо2+ ионлари билан модификацияланган нанотрубкали ТиО₂ синтез қилинган, металл ионларининг ТиО2 нанотрубка морфологияси, кристалл тузилиши ва оптик хоссаларига таъсири аниқланган;
гидротермал усул орқали г-C3Н4–ВН/CоНи2С4 кўпкомпонентли нанотузилишли материаллар олинган ҳамда таркиб ва тузилишни бошқарувчи синтез қонуниятлари аниқланган; 
г-C3Н4–ВН асосига Cо ва Ни компонентларини киритиш орқали г-C3Н4–ВН/CоНи гетеротузилмали прекурсор ҳосил қилинган, компонентлар ўртасидаги синергик таъсирнинг гетеротузилма шаклланишидаги роли исботланган; 
CоНи2С4 сулфид фазасини г-C3Н4–ВН асосига интеграциялаш натижасида янги г-C3Н4–ВН/CоНи2С4 гетеротузилмаси яратилган ва заряд ташувчиларнинг самарали ажралиши ва миграциясини таъминловчи интерфейс омиллари аниқланган; 
синтез қилинган г-C3Н4–ВН/CоНи2С4 наноматериалининг CО2 фотоконверсиясидаги фотокаталитик фаоллиги, танловчанлиги, барқарорлиги ва тузилиш–хосса–фаоллик ўртасидаги боғлиқликлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ТиО2 ва г-C3Н4 асосидаги нанотузилишли материалларни синтез қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
титан фолга субстратларини электрокимёвий анодлаш ор қали нанотрубкали ТиО2 структураларини ҳосил қилиш, уларнинг морфологик ва структуравий параметрларини бошқариш ҳамда Ла3+ ва Cо2+ ионлари билан модификацияланган ТиО2 асосидаги нанокомпозитлар Хитой Халқ Республикасининг Тиангонг университети илмий-тадқиқот лабораториясида олинган  (Хитой Халқ Республикасининг Тиангонг университетининг 2025 йил 11 ноябрдаги  12-2025-сон маълумотномаси). Натижада, Ла3+ ва Cо2+ ионлари билан модификацияланган ТиО2 асосида юқори каталитик фаолликка эга бўлган  нанокомпозитлар олиш имконини берган;
г-C3Н4–ВН/CоНи2С4-3 ва г-C3Н4–ВН/CоНи2С4-6 таркибли наноматериаллар олинган ва “МОХСАР" МЧЖ” қўшма корхонасида CО2 конверсиясида қўлланилган (“МОХСАР" МЧЖ” қўшма корхонаси 2025 йил 27 ноябрдаги  27/11-2-сон маълумотномаси). Натижада, олинган наноматериаллар ёрдамида CО2 ни танловчан конверсияслаб, CО ва Ч3ОҲ гача қайтариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish