Фахриддинова Дилфуза Сайфиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида табрик нутқий актининг функсионал-стилистик ва прагматик хусусиятлари” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil4958.
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филологийа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07
Расмий оппонентлар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек тилидаги табрик нутқий актларининг функсионал-стилистик ва прагматик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларнинг мулоқот жараёнидаги коммуникатив таъсир воситаси сифатидаги аҳамияти, нутқ вазияти билан боғлиқ ўзига хос томонларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табрик нутқий актини ифодаловчи тил бирликлари орқали ижтимоий мулоқот, сийосий-дипломатик муносабатлар ҳамда миллат маданийатини тушуниш нафақат соъзловчининг, балки тингловчининг дунёқараши, билими, савияси ва ҳиссий кечинмаларини ҳам намоён этиши асосланган;
инсон ҳиссиётлари, туйғуларини қамраб олган саломлашиш, сўрашиш, узр сўраш, ҳамдардлик, афсусланиш, миннатдорчилик, хушмуомалалик, илтифот каби социатив, хушомад, мақтов, танбеҳ, ҳақорат каби инфлуктив нутқий актлар мулоқот жараёнида коммуникантларнинг ёши, гендер хусусиятлари, руҳий ҳолати ёки муносабатини ифодалашга муҳим ижтимоий ўрин тутиши аниқланган;
табрик нутқий актини ифодаловчи тил воситаларининг функсионал-стилистик тавсифи орқали бадиий, расмий, публицистик, сўзлашув ҳамда диний услубдаги табрик нутқий актларининг инсон руҳиятига таъсир этиш, эътибор қаратиш, илиқ муносабат ва яхши кайфият ҳосил қилиш, илтифотли боълиш, ўзи ҳақида яхши таассурот қолдириш каби эмоционал туйғулар уйғотиш сабаблари очиб берилган;
табрик нутқий актининг ажралмас қисми саналган новербал воситалар (табассум қилиш, таъзим қилиш, бағрига босиш, елкасига қоқиб қоъйиш, чапак чалиш, қоълини қисиб қоъйиш каби) инсон гавда ҳаракатлари (бош, қўллар, ўнг ва чап елка кабилар) ёрдамида англашилаётган прагматик маъно ифодаларининг нутқ вазияти билан боғлиқ эканлиги ижтимоий тармоқлардан олинган мисоллар билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табрик нутқий актининг функсионал-прагматик тадқиқи боъйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан:
табрик нутқий актини ифодаловчи тил бирликлари орқали ижтимоий мулоқот, сийосий-дипломатик муносабатлар ҳамда миллат маданийатини тушуниш нафақат соъзловчининг, балки тингловчининг дунёқараши, савияси ва муайян ҳиссий кечинмаларини ҳам намоён этишига оид хулосалардан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзРФАҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 7-ноябрдаги 439/1-сон маълумотномаси). Натижада табрик нутқий актини шакллантирувчи лисоний воситалар коммуникатив-прагматик хусусиятларини ўрганиш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилган;
инсон ҳиссиётлари, туйғуларини қамраб олган саломлашиш, сўрашиш, узр сўраш, ҳамдардлик, афсусланиш, миннатдорлик, хушмуомалалик, илтифот каби социатив, хушомад, мақтов, танбеҳ, ҳақорат каби инфлуктив нутқий актлар мулоқот жараёнида коммуникантларнинг ёши, гендер хусусиятлари, руҳий ҳолати ёки муносабатини ифодалашга муҳим ижтимоий ўрин тутишига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат хореография академияси C-202003161 рақамли “Хореография санъати орқали имконияти чекланган болаларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган мултимедиа маҳсулотини яратиш” мавзусидаги инновасион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 7-октябрдаги 01-04-08/2196-сон маълумотномаси). Натижада табрик нутқий актининг новербал воситалар билан ифодаланадиган прагматик маънолари тадқиқига доир фанлар ўқув материалларининг мукаммаллаштиришга хизмат қилган;табрик нутқий актини ифодаловчи тил воситаларининг функсионал-стилистик тавсифи орқали бадиий, расмий-сиёсий, публицистик, сўзлашув ҳамда диний услубдаги табрик нутқий актларининг инсон руҳиятига таъсир этиш, эътибор қаратиш, илиқ муносабат ва яхши кайфият ҳосил қилиш, илтифотли боълиш, ўзи ҳақида яхши таассурот қолдириш каби эмоционал туйғулар уйғотиш сабабларига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бир қатор адабий-бадиий, маънавий-маърифий йиғин ва тадбирларида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 8-октябрдаги 1061-сон маълумотномаси). Натижада тадбир иштирокчиларининг нутқ актлари ва табрик нутқий актига оид билим кўникмаларини оширишда илмий асос вазифасини бажарган;
табрик нутқий актининг ажралмас қисми саналган новербал воситалар (табассум қилиш, таъзим қилиш, бағрига босиш, елкасига қоқиб қоъйиш, чапак чалиш, қоълини қисиб қоъйиш каби) инсон гавда ҳаракатлари (бош, қўллар, ўнг ва чап елка кабилар) ёрдамида англашилаётган прагматик маъно ифодаларининг нутқ вазияти билан боғлиқ хулосалардан Тошкент вилояти телерадиоканали томонидан таёрланган “Завқли кун” телекўрсатувларида фойдаланилган (Тошкент вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 7-октябрдаги 01-03-123-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун таёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.