Собирова Нодирабегим Муроджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацийаси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Медиаматнлар таржимасининг лексик-стилистик ва прагматик масалалари тадқиқи”, 10.00.13- Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5780.
Илмий раҳбар: Досбаева Наргиза Турғунпўлатовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03.
Расмий оппонентлар: Тешабоева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор; Сатимова Дилафруз Нумонжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади медиаматнларнинг лисоний ўзига хосликларини аниқлаган ҳолда улар таржимасининг лексик-стилистик ва прагматик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
медиаматнларнинг жанр хусусиятларини акс эттирувчи беш модел (қисқа информатив хабар, кенгайтирилган ахборот-таҳлилий хабар, эксперт иқтибосли янгилик, прогнозли сиёсий шарҳ ҳамда “факт + интерпретация” модели) ишлаб чиқилиб, уларнинг таржима жараёнида ахборотнинг коммуникатив мақсади, жанрий ўзига хослиги ва функсионал эквивалентлигини таъминлашдаги назарий-амалий аҳамияти далилланган;
медиаматннинг коммуникатив моҳиятини таъминловчи таржима механизмларининг лингвопрагматик табиати очиб берилиб, калка, модуляция ва перифраза усулларининг семантик адекватликни таъминлаш ҳамда ахборотнинг функсионал юкламасини сақлашдаги функсионал-прагматик ўрни асосланган;
инглиз тилидан ўзбек тилига медиаматн таржимасида юзага келадиган лексик-стилистик қийинчиликлар (терминологик бирликлар, метафорик ва ироник ифодалар) юзага келишининг асосий лингвистик ва прагматикекстралингвистик омиллари аниқлаштирилиб, уларни бартараф этишга хизмат қилувчи контекстуал, лингвомаданий ва прагматик таржима стратегияларининг самарадорлиги исботланган;
медиаматнларнинг коммуникатив-прагматик вазифаларини белгиловчи адресат омили, коммуникатив мақсад, дискурс контексти, ахборотнинг функсионал йўналиши ва лингвомаданий хусусиятлар асосий омиллар сифатида аниқланиб, таржима жараёнида прагматик мослаштиришнинг зарурияти назарий ва амалий жиҳатдан асосланган ҳамда матннинг прагматик потенсиали таржима сифатини белгиловчи мезон сифатида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медиаматнлар таржимасининг лексик-стилистик ва прагматик масалалари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
медиаматнларнинг жанр хусусиятларини акс эттирувчи беш модел (қисқа информатив хабар, кенгайтирилган ахборот-таҳлилий хабар, эксперт иқтибосли янгилик, прогнозли сиёсий шарҳ ҳамда “факт + интерпретация” модели) ишлаб чиқилиб, уларнинг таржима жараёнида ахборотнинг коммуникатив мақсади, жанрий ўзига хослиги ва функсионал эквивалентлигини таъминлашдаги назарий-амалий аҳамияти далилланганлигига доир илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” ва “Жаҳон адабиёти” эшиттиришларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 26-августдаги 05-09-1362-сон маълумотномаси). Натижада эшиттириш матнларини яратишда медиаматнларнинг функсионал йўналишини аниқлаш, уларнинг жанрий хусусиятларини ҳисобга олиш ҳамда прагматик салоҳиятини сақлаган ҳолда таржима қилиш имкониятлари кенгайди, медиа маҳсулотларининг коммуникатив самарадорлиги ошган;
медиаматннинг коммуникатив моҳиятини таъминловчи таржима механизмларининг лингвопрагматик табиати очиб берилиб, калка, модуляция ва перифраза усулларининг семантик адекватликни таъминлаш ҳамда ахборотнинг функсионал юкламасини сақлашдаги функсионал-прагматик ўрни асосланганлигига доир илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209-рақамли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-августдаги 01/4-3790-сон маълумотномаси). Натижада терминологик, метафорик ва бошқа стилистик бирликларни аниқлаш ҳамда уларни таржима қилиш жараёнининг илмий-методик таъминоти такомиллаштирилди, амалий тавсиялар билан бойитилган;
инглиз тилидан ўзбек тилига медиаматн таржимасида юзага келадиган лексик-стилистик қийинчиликлар (терминологик бирликлар, метафорик ва ироник ифодалар) юзага келишининг асосий лингвистик ва прагматикекстралингвистик омиллари аниқлаштирилиб, уларни бартараф этишга хизмат қилувчи контекстуал, лингвомаданий ва прагматик таржима стратегияларининг самарадорлиги исботланганлигига доир илмий натижалар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли лойиҳа доирасида жорий этилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-августдаги 01/4-3791-сон маълумотномаси). Натижада кўп тилли электрон ресурсларда медиаматнларнинг коммуникатив ва прагматик эквивалентлигини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилиб, медиа таржималарнинг сифати оширилган;
медиаматнларнинг коммуникатив-прагматик вазифаларини белгиловчи адресат омили, коммуникатив мақсад, дискурс контексти, ахборотнинг функсионал йўналиши ва лингвомаданий хусусиятлар асосий омиллар сифатида аниқланиб, таржима жараёнида прагматик мослаштиришнинг зарурияти назарий ва амалий жиҳатдан асосланган ҳамда матннинг прагматик потенсиали таржима сифатини белгиловчи мезон сифатида далилланганлигига доир илмий натижалардан Эрасмус+КА107 дастури доирасидаги халқаро лойиҳа материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2025-йил 6-декабрдаги 04/1-5870-сон маълумотномаси). Натижада публицистик ва мултимодал медиаматнларни таржима қилишнинг услубий ҳамда прагматик мезонлари такомиллаштирилиб, лойиҳа материалларининг таржима сифати ва халқаро аудитория учун коммуникатив таъсирчанлиги оширилган.