Худжанов Шаимардан Кушшаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қулоқнинг замбуруғли касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг замонавий ёндошувлари” 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Tib623.
Илмий маслаҳатчи: Хасанов Улуғбек Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/27.12.2025.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Косимов Кобил Косимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипов Санжар Саломович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Маҳмудназаров Маҳмадамин Имомович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Сеул миллий университетининг Бунданг шифохонаси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
отомикоз қўзғатувчиларнинг микологик турларини ўрганиш асосида уларнинг ген турғунлиги хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қулоқнинг замбуруғли касалликлари билан оғриган беморларни оғир ва қайталанувчи шакллари комплекс баҳолаш асосида ташқи замбуруғли отит 60,1% ва замбуруғли ўрта отит 23,7% ҳолатда учраши аниқланган;
қулоқнинг замбуруғли касалликлари билан оғриган беморларда Candida spp. штаммларининг флуконазолга нисбатан юқори чидамлилик текшируви натижасида гетероген ассоциациялардаги C. albicans имидазолларга монокультураларга қараганда 3,4 баробар кўпроқ чидамлилиги ҳамда C. non-albicans тури C. аlbicans қўзғатувчисига нисбатан итраконазолга 5 баробар сезгирлиги аниқланган;
отомикознинг этиологик қўзғатувчилари комплекс ўрганиш асосида моғор замбуруғларидан Aspergillus туркуми 62,4 % ҳолатда, ачитқисимон Candida замбуруғлари эса 35,8% ҳолатда учраши, A. Niger қўзғатувчисининг доминант тур экани ва 18,2% ҳолатда ҳамда замбуруғ-бактериал ассоциациялар мавжудлиги исботланган;
қулоқнинг замбуруғли касалликлари билан оғриган беморларда ташқи эшитув йўли микологик текшириш натижасида моғор замбуруғлари 67,1% ва ачитқисимон замбуруғлар 38,2 %, ўрта қулоқ микозида ачитқисимон замбуруғлар 80,4% ва моғор замбуруғлари 21,3% учраши аниқланган;
қулоқнинг замбуруғли касалликлари билан оғриган беморларда ўтказилган генетик текшириш натижасида C. Albicans қўзғатувчисининг азол препаратларига тўлиқ чидамлилиги ERG11, CDR1, CDR2 ва MDR1 генларининг юқори экспрессияси билан боғлиқлиги исботланган;
CDR1 ва CDR2 генларининг бир вақтда кучайиши 64%, ERG11 генининг ушбу генлар билан биргаликда юқори экспрессияси 76%, ERG11 гени мутациялари эса 43,7% беморларда учраши замбуруғга қарши дори воситаларга бўлган чидамлилик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 09 апрелдаги 09-24/133-х-сонли йиғилиш баённомасига асосан:
биринчи илмий янгилик: қулоқнинг замбуруғли касалликлари билан оғриган беморларни оғир ва қайталанувчи шакллари комплекс баҳолаш асосида ташқи замбуруғли отит 60,1% ва замбуруғли ўрта отит 23,7% ҳолатда учраши аниқланганлиги Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №36.а-сонли, Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасининг 2024 йил 26 мартдаги №45-сонли, ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №40-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган; Иқтисодий самарадорлиги: отомикознинг оғир ва қайталанувчи шакллари комплекс баҳоланиб, ташхислаш ва даволаш учун бемордан ҳар ўн кунга 1700000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини бермоқда; Ижтимоий самарадорлик: Таклиф этилган комплекс ташхис ва даволаш усулларини амалиётга жорий этиш натижасида ташқи ва ўрта қулоқнинг замбуруғли касалликларини эрта аниқлаш, оғир ва қайталанувчи шаклларининг сонини камайтириш ҳамда асоратлар ривожланишининг олдини олиш имконияти яратилди. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифати, меҳнат қобилияти ва ижтимоий фаоллигини яхшилашга хизмат қилди. Шунингдек, даволаш муддатининг қисқариши ва қайта мурожаатлар сонининг камайиши аҳолига кўрсатилаётган оториноларингологик ёрдам самарадорлигини оширишга имкон берди. Хулоса: Қулоқнинг замбуруғли касалликларининг оғир ва қайталанувчи шаклларини комплекс баҳолаш асосида ташқи замбуруғли отит 60,1% ва замбуруғли ўрта отит 23,7% ҳолатларда учраши аниқланди. Ишлаб чиқилган ташхис ва даволаш алгоритмларининг амалиётга жорий этилиши касалликни эрта аниқлаш, даволаш самарадорлигини ошириш, рецидивлар сонини камайтириш ҳамда ҳар бир бемор учун ҳар 10 кунда ўртача 1700000 сўм бюджет маблағини тежаш имконини берди. Олинган натижалар ушбу усулларни амалиётда кенг қўллаш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди.
иккинчи илмий янгилик: қулоқнинг замбуруғли касалликлари билан оғриган беморларда Candida spp. штаммларининг флуконазолга нисбатан юқори чидамлилик текшируви натижасида гетероген ассоциациялардаги C. albicans имидазолларга монокультураларга қараганда 3,4 баробар кўпроқ чидамлилиги ҳамда C. non-albicans тури C. аlbicans қўзғатувчисига нисбатан итраконазолга 5 баробар сезгирлиги аниқланган. Бу натижалар Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №36.а-сонли, Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасининг 2024 йил 26 мартдаги №45-сонли, ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №40-сонли буйруқлари асосида амалиётига жорий этилган; Иқтисодий самарадорлиги: C. albicans штаммларида азол препаратларига чидамлиликнинг шаклланиши генларининг кучайтирилган экспрессияси ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги исботланган клиник кечишида аҳамияти юқорилиги сабабли ҳар бир бемордан тадқиқотнинг амалиётга жорий қилиниши давлат бюджетидан харажатлар миқдорини 2250000 сўмга камайтиради. Ижтимоий самарадорлик: Қулоқнинг замбуруғли касалликлари билан оғриган беморларда Candida spp. штаммларининг замбуруғга қарши препаратларга сезгирлигини аниқлаш орқали индивидуал ёндашув асосида самарали даволаш тактикаси ишлаб чиқилди. Бу эса оғир ва қайталанувчи отомикоз шаклларида ноўрин антифунгал терапия қўлланилишининг олдини олиш, касалликнинг сурункали кечиши ва асоратларини камайтириш имконини берди. Шунингдек, беморларда даволаш муддати қисқариб, қайта касалланиш ҳолатлари камайди ҳамда аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган оториноларингологик ёрдам сифати оширилди. Хулоса: Тадқиқот натижаларига кўра, қулоқнинг замбуруғли касалликларида Candida spp. штаммларининг флуконазолга юқори даражада чидамлилиги аниқланди. Гетероген ассоциациялардаги C. albicans штаммлари имидазол препаратларига монокультураларга нисбатан 3,4 баробар кўпроқ чидамли эканлиги, C. non-albicans турлари эса C. albicans қўзғатувчиларига нисбатан итраконазолга 5 баробар юқори сезгирликка эгалиги баҳоланди. Шунингдек, C. albicans штаммларида азол препаратларига чидамлилик шаклланишида генлар экспрессиясининг кучайиши ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги исботланди. Олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш ёндашувларини амалиётга жорий этиш ҳар бир бемор учун давлат бюджети харажатларини ўртача 2250000 сўмга камайтириш имконини берди ҳамда даволаш самарадорлигини сезиларли даражада оширди.
учинчи илмий янгилик: отомикознинг этиологик қўзғатувчилари комплекс ўрганиш асосида моғор замбуруғларидан Aspergillus туркуми 62,4 % ҳолатда, ачитқисимон Candida замбуруғлари эса 35,8% ҳолатда учраши, A. Niger қўзғатувчисининг доминант тур экани ва 18,2% ҳолатда ҳамда замбуруғ-бактериал ассоциациялар мавжудлиги исботланган, бу Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №36.а-сонли, Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасининг 2024 йил 26 мартдаги №45-сонли, ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №40-сонли буйруқлари асосида мазкур клиникалар амалиётига жорий этилган; Иқтисодий самарадорлиги: отомикознинг этиологик қўзғатувчилари комплекс аниқланиб, замбуруғ-замбуруғ ҳамда замбуруғ-бактериал ассоциациялар мавжудлиги баҳоланган давлат бюджети маблағларини 1850000 сўмга сарфланишини камайтиради; Ижтимоий самарадорлик: Отомикоз қўзғатувчиларининг тур таркиби ва микробиологик хусусиятларини комплекс ўрганиш натижасида касалликни эрта ва аниқ ташхислаш имконияти кенгайди. Aspergillus ва Candida турларининг тарқалиш даражаси ҳамда замбуруғ-бактериал ассоциацияларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадли антифунгал ва антибактериал терапияни танлашга асос бўлди. Бу эса оғир кечувчи ва қайталанувчи шаклларнинг камайиши, даволаш самарадорлигининг ошиши, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши ҳамда амбулатор ва стационар даволаниш муддатларининг қисқаришига хизмат қилди. Хулоса: Комплекс микробиологик тадқиқотлар натижасида отомикознинг асосий этиологик қўзғатувчилари сифатида Aspergillus туркуми 62,4% ҳолатда, Candida туркуми эса 35,8% ҳолатда учраши аниқланди. Aspergillus niger доминант қўзғатувчи бўлиб, 18,2% ҳолатда қайд этилди. Шунингдек, беморларда замбуруғ-замбуруғ ва замбуруғ-бактериал ассоциацияларнинг мавжудлиги исботланди, бу эса касалликнинг оғир ва қайталанувчи кечишига таъсир этувчи муҳим омил сифатида баҳоланди. Ишлаб чиқилган комплекс ташхислаш ёндашувларини амалиётга жорий этиш натижасида мақсадли даволаш тактикаси такомиллаштирилди ҳамда давлат бюджети маблағларини ҳар бир бемор учун ўртача 1 850000 сўмга тежаш имкони яратилди.
тўртинчи илмий янгилик: қулоқнинг замбуруғли касалликлари билан оғриган беморларда ташқи эшитув йўли микологик текшириш натижасида моғор замбуруғлари 67,1% ва ачитқисимон замбуруғлар 38,2 %, ўрта қулоқ микозида ачитқисимон замбуруғлар 80,4% ва моғор замбуруғлари 21,3% учраши аниқланган ва Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №36.а-сонли, Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасининг 2024 йил 26 мартдаги №45-сонли, ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №40-сонли буйруқлари асосида мазкур клиникалар амалиётига жорий этилган. Иқтисодий самарадорлиги: юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик мазкур касалликни ташхислаш ҳамда даволаш давлат бюджетидан харажатлар миқдорини тежаш имконини берди. Ижтимоий самарадорлик: Қулоқнинг замбуруғли касалликларида ташқи эшитув йўли ва ўрта қулоқ микрофлорасининг микологик хусусиятларини аниқлаш асосида дифференциал ташхислаш ва мақсадли антифунгал терапияни танлаш имконияти кенгайди. Бу эса касалликнинг оғир ва сурункали шаклларини эрта аниқлаш, асоратлар ва рецидивлар сонини камайтириш, беморларнинг эшитиш функциясини сақлаб қолиш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Шунингдек, ташхис ва даволаш самарадорлигининг ошиши стационарда ётиш муддатини қисқартириш ва аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш имконини берди. Хулоса: Микологик тадқиқотлар натижасида ташқи эшитув йўли микозларида моғор замбуруғлари 67,1% ва ачитқисимон замбуруғлар 38,2% ҳолатда учраши аниқланди. Ўрта қулоқ микозларида эса аксинча, ачитқисимон замбуруғлар 80,4% ҳолатда устунлик қилиши, моғор замбуруғлари эса 21,3% ҳолатда қайд этилди. Олинган натижалар қулоқ микозларининг клиник кечиши ва этиологик хусусиятларини аниқ баҳолаш, дифференциал ташхис ва самарали антифунгал терапияни танлашда муҳим аҳамият касб этди. Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш орқали касалликни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ давлат бюджети харажатларини сезиларли даражада тежаш имконияти яратилди ҳамда тиббий ёрдамнинг клиник самарадорлиги оширилди.
бешинчи илмий янгилик: қулоқнинг замбуруғли касалликлари билан оғриган беморларда ўтказилган генетик текшириш натижасида C. Albicans қўзғатувчисининг азол препаратларига тўлиқ чидамлилиги ERG11, CDR1, CDR2 ва MDR1 генларининг юқори экспрессияси билан боғлиқлиги исботланган. Бу Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №36.а-сонли, Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасининг 2024 йил 26 мартдаги №45-сонли, ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №40-сонли буйруқлари асосида мазкур клиникалар амалиётига жорий этилган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни ташхислаш ҳамда башоратлаш самарадорлиги давлат бюджетидан харажатлар 1900000 сўмга тежалди. Ижтимоий самарадорлик: Қулоқнинг замбуруғли касалликларида Candida albicans қўзғатувчисининг азол препаратларига чидамлилигини генетик даражада баҳолаш имконияти яратилди. ERG11, CDR1, CDR2 ва MDR1 генлари экспрессиясини аниқлаш орқали антифунгал терапияга резистент шаклларни эрта прогноз қилиш ва мақсадли даволаш тактикасини танлаш имкони кенгайди. Бу эса ноэффектив даволаш ҳолатларини камайтириш, касалликнинг сурункали ва қайталанувчи кечишини олдини олиш, беморларнинг эшитиш функциясини сақлаш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Шунингдек, замонавий молекуляр-генетик ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш оториноларингологик ёрдам сифатини янги босқичга олиб чиқди. Хулоса: Генетик тадқиқотлар натижасида Candida albicans қўзғатувчисининг азол препаратларига тўлиқ чидамлилиги ERG11, CDR1, CDR2 ва MDR1 генларининг юқори экспрессияси билан боғлиқлиги исботланди. Олинган натижалар антифунгал препаратларга резистентликнинг молекуляр механизмларини аниқлаш, касалликнинг кечишини прогноз қилиш ва индивидуал даволаш тактикасини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш орқали қулоқ микозларини ташхислаш ва башоратлаш самарадорлиги оширилди ҳамда давлат бюджети харажатларини ҳар бир бемор учун ўртача 1900000 сўмга тежаш имконияти яратилди.
олтинчи илмий янгилик: CDR1 ва CDR2 генларининг бир вақтда кучайиши 64%, ERG11 генининг ушбу генлар билан биргаликда юқори экспрессияси 76%, ERG11 гени мутациялари эса 43,7% беморларда учраши замбуруғга қарши дори воситаларга бўлган чидамлилик аниқланган. Бу илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №36.а-сонли, Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасининг 2024 йил 26 мартдаги №45-сонли, ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 26 мартдаги №40-сонли буйруқлари асосида мазкур клиникалар амалиётига жорий этилган. Иқтисодий самарадорлиги: отомикозда яллиғланиш жараёни локализацияси ва қўзғатувчи турига қараб тербинафин ҳамда позаконазолни дифференциал қўллашда даволаш самарадорлиги давлат бюджетидан харажатларни 2320000 сўмга тежаши кузатилган. Ижтимоий самарадорлик: Отомикозда антифунгал препаратларга чидамлиликни молекуляр-генетик даражада баҳолаш асосида даволаш тактикасини индивидуаллаштириш имконияти яратилди. CDR1, CDR2 ва ERG11 генлари экспрессиясининг юқори даражада аниқланиши замбуруғларнинг азол препаратларига резистентлигини эрта прогноз қилишга хизмат қилди. Тербинафин ва позаконазол препаратларини яллиғланиш жараёни локализацияси ҳамда қўзғатувчи турига қараб дифференциал қўллаш орқали даволаш самарадорлиги оширилиб, касалликнинг сурункали ва қайталанувчи шакллари камайди. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши, меҳнат қобилияти тикланиши ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатининг ошишига олиб келди. Хулоса: Тадқиқот натижаларига кўра, CDR1 ва CDR2 генларининг бир вақтда юқори экспрессияси 64% ҳолатда, ERG11 генининг ушбу генлар билан биргаликда кучайган экспрессияси 76% беморларда аниқланди. Шунингдек, ERG11 гени мутациялари 43,7% беморларда қайд этилди, бу эса замбуруғга қарши препаратларга юқори даражадаги чидамлилик шаклланишининг муҳим молекуляр механизми эканлигини тасдиқлади. Олинган натижалар асосида отомикозда яллиғланиш жараёни локализацияси ва қўзғатувчи турини ҳисобга олган ҳолда тербинафин ҳамда позаконазолни дифференциал қўллаш тактикаси ишлаб чиқилди. Мазкур ёндашувни амалиётга жорий этиш натижасида даволаш самарадорлиги сезиларли даражада ошди ҳамда давлат бюджети харажатларини ҳар бир бемор учун ўртача 2320000 сўмга тежаш имконияти яратилди.