Музаффаров Жаҳонгир Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кардиоренал синдромда калликреин-кинин тизимидаги ўзгаришлар ва унга комплекс муолажалар таъсирини баҳолаш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tib6242.
Илмий раҳбар: Рахимова Матлуба Эшбаевна, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Муяссар Гафурджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
 Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилиги негизида ривожланган кардиоренал синдромни эрта босқичларида калликреин-кинин ва натрий уретик пептид тизимларини ўзаро таъсирини ўрганиш ҳамда комплекс муолажалар самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали юрак етишмовчилиги негизида ривожланган кардиоренал синдромда калликреин кўрсаткичларидаги ўзгаришлар мазкур синдромни эрта ташхислаш учун муҳим диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
сурункали юрак етишмовчилиги негизида ривожланган кардиоренал синдромда NT-proBNP ва калликреин кўрсаткичлари ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланиб, уларни биргаликда баҳолаш мазкур синдромнинг кечиши ва оғирлик даражасини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
сурункали юрак етишмовчилигининг II ва III функционал синфлари негизида ривожланган кардиоренал синдромда алдостерон ва калликреин кўрсаткичлари ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланиб, нейрогуморал фаоллашув кучайиши билан калликреин-кинин тизимининг ҳимоя механизмлари сусайиши асосланган;
сурункали юрак етишмовчилигининг III функционал синфи мавжуд беморларда стандарт даво таркибида эплеренондан фойдаланиш калликреин-кинин тизими фаоллигини яхшилаши ва кардиоренал синдром кечишига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026-йил 27-январрдаги 01-26/852-t сонли маълумотномасига кўра:
биринчи илмий янгилик: СЮЕ билан оғриган беморларда унинг турли босқичларида кардиоренал синдромни эрта аниқлашда калликреин муҳим маркер эканлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 10.02.2026 йилдаги 62-сонли, Республика ихтисослаштирилган Нефрология ва Буйрак трансплантатсияси илмий-амалий тиббиёт маркази 09.02.2026 йилдаги 39-сонли, буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 12-майдаги 08/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Калликреин даражасини аниқлаш орқали КРС ни эрта босқичларида аниқлаш имкони кенгайди. Бу эса беморларга касалликнинг эрта босқичда ташхис қўйиш, оғир асоратларнинг олдини олиш ва профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида кўришни таъминлади. Шу билан бирга ушбу гуруҳ беморларда КРС эрта ташхислаш асоратланиш даражасини камайтирди, беморларга берилган тавсияларанинг самарадорлигини оширди ҳамда бемор ва шифокор орасидаги ишончни мустаҳкамлади. Тўғри ташхислаш ва хар бир бемор учун индивидуал даволаш стратегияларини белгилаш орқали касалликнинг оғир шакилларига ўтиши сезиларли даражада камайтирилди.  Иқтисодий самарадорлиги: Калликреин асосида КРС ни самарали ташхислаш жараёнининг аниқлиги сабабли кўплаб қимматбаҳо, лекин кам самарали асбобий ёки инвазив текширувларини ўтказиш эҳтиёжи камайди. Бу ўз навбатида, қайта касалхонага ётиш ва мурожатлар сонини, ҳар бир беморни ташхислаш ва даволаш учун сарфланадиган буюджет маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: СЮЕ да кардиоренал синдромни эрта ташхислашда Калликреинни қўллаш ташхис қўйиш аниқлигини ошириш, даволаш тактикасини ўз вақтида тўғирлаш ва беморларда буйрак дисфункцияси ҳамда унинг асоратлари ривожланишини камайтириш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: СЮЕ негизида ривожланган кардиоренал синдромда NT-proBNP ва калликреин кўрсаткичлари ўртасида манфий корреляцион боғлиқлик мавжудлиги ҳамда касаллик оғирлашиб борган сари ушбу маркерларнинг бир-бирига қарама-қарши равишда ўзгариши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 10.02.2026 йилдаги 62-сонли, Республика ихтисослаштирилган Нефрология ва Буйрак трансплантатсияси илмий-амалий тиббиёт маркази 09.02.2026 йилдаги 39-сонли, буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 12-майдаги 08/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: NT-proBNP ва калликреин кўрсаткичларини биргаликда баҳолаш орқали кардиоренал синдромнинг эрта босқичларини аниқлаш ва унинг оғирлик даражасини баҳолаш имконияти кенгайди. Бу эса хавф гуруҳига кирувчи беморларни ўз вақтида саралаш, касаллик прогрессиясини барвақт аниқлаш ҳамда даволаш ва профилактик чора-тадбирларни индивидуаллаштириш имконини берди. Натижада кардиоренал синдром билан боғлиқ асоратлар ривожланиш хавфи камайди, беморларнинг ҳаёт сифати ва диспансер кузатуви самарадорлиги ошди. Иқтисодий самарадорлиги: NT-proBNP ва калликреин маркерларини комплекс баҳолаш асосида кардиоренал синдромни эрта ташхислаш имконияти кенгайиши натижасида қўшимча қимматбаҳо текширувлар ва касалликнинг кечки босқичларида талаб этиладиган даволаш тадбирларига эҳтиёж қисқарди. Бу эса беморларнинг такрорий госпитализациялари сонини камайтириш, даволаш харажатларини оптималлаштириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: СЮЕ негизида ривожланган кардиоренал синдромда NT-proBNP ва калликреин кўрсаткичларини биргаликда аниқлаш касалликни эрта ташхислаш, унинг оғирлик даражасини баҳолаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида мувофиқлаштириш имконини бериб, беморларда кардиоренал асоратлар ривожланиш хавфини камайтиришга хизмат қилган;
учинчи илмий янгилик: СЮЕ билан оғриган беморларда унинг II ва III функционал синфлари негизида ривожланган кардиоренал синдромда алдостерон даражасининг касаллик оғирлашиши билан ортиб бориши ҳамда алдостерон ва калликреин кўрсаткичлари ўртасида манфий корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 10.02.2026 йилдаги 62-сонли, Республика ихтисослаштирилган Нефрология ва Буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 09.02.2026 йилдаги 39-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Қонда алдостерон ва калликреин кўрсаткичларини биргаликда баҳолаш орқали кардиоренал синдром ривожланишининг патогенетик механизмларини аниқроқ баҳолаш имконияти яратилди. Бу эса нейрогуморал фаоллашув даражасини эрта аниқлаш, касаллик оғирлашиш хавфини баҳолаш ҳамда беморларда даволаш чора-тадбирларини ўз вақтида кучайтириш имконини берди. Натижада кардиоренал синдром билан боғлиқ асоратлар ривожланиш хавфи камайди, беморларни диспансер кузатиш самарадорлиги ошди ва уларнинг ҳаёт сифати яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: Алдостерон ва калликреин кўрсаткичларини комплекс баҳолаш асосида кардиоренал синдромнинг оғирлашиш хавфини эрта аниқлаш имконияти кенгайди. Бу эса беморларда мақсадли ва дифференциал даволаш тактикасини танлаш, касаллик декомпенсацияси ва такрорий госпитализациялар сонини камайтириш имконини берди. Натижада даволаш ва реабилитация тадбирлари учун сарфланадиган маблағларни тежашга эришилди. Хулоса: СЮЕ негизида ривожланган кардиоренал синдромда алдостерон ва калликреин кўрсаткичлари ўртасидаги манфий корреляцион боғлиқликни аниқлаш касалликнинг нейрогуморал механизмларини баҳолаш, унинг оғирлик даражасини аниқлаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида мувофиқлаштириш имконини бериб, кардиоренал асоратлар ривожланиш хавфини камайтиришга хизмат қилган.
тўртинчи илмий янгилик: СЮЕнинг III функционал синфи мавжуд беморларда стандарт даво таркибида эплеренон қўлланилганда калликреин кўрсаткичларининг ишончли даражада ошиши ҳамда ушбу препаратнинг калликреин-кинин тизимига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 10.02.2026 йилдаги 62-сонли, Республика ихтисослаштирилган Нефрология ва Буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 09.02.2026 йилдаги 39-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Стандарт даво таркибида эплеренондан фойдаланиш орқали кардиоренал синдром мавжуд беморларда калликреин-кинин тизимининг ҳимоя хусусиятларини кучайтириш имконияти яратилди. Бу эса юрак ва буйрак фаолиятининг янада ёмонлашишини чеклаш, касаллик прогрессиясини секинлаштириш ҳамда беморларнинг функционал ҳолати ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Шу билан бирга, даволашни индивидуаллаштириш имконияти кенгайиб, беморларда кардиоренал асоратлар ривожланиш хавфи камайди. Иқтисодий самарадорлиги: Эплереноннинг калликреин кўрсаткичларига ижобий таъсирини ҳисобга олган ҳолда уни стандарт даво таркибида қўллаш беморларда касаллик декомпенсацияси ва такрорий госпитализациялар хавфини камайтириш имконини берди. Бу ўз навбатида стационар ва амбулатор даволаш учун сарфланадиган харажатларни қисқартириш, меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими маблағларидан самарали фойдаланишга хизмат қилди. Хулоса: СЮЕ негизида ривожланган кардиоренал синдромда стандарт даво таркибида эплеренондан фойдаланиш калликреин-кинин тизими фаоллигини яхшилаш, даволаш самарадорлигини ошириш ва беморларда кардиоренал асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish