Мирзакаримова Фарида Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мегаполис шароитида жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигининг ташҳислаш ва профилактикасини оптималлаштириш ва хавф омилларини аниқлаш» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3133.
Илмий раҳбар: Бабаджанов Абдумурат Сатторович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Гулчехра Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги ривожланишининг хавф омилларини ва эрта диагностика мезонларини аниқлаш орқали бирламчи тиббиёт бўғинида профилактик тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан ибoрат:
мегаполис шароитида профилактик скрининг кўриклари вақтида ЖНЁК учраш сони 41,2 % ни ва унинг 1-даражаси 17,2 %, 2-даражаси эса 82,8 % ни ташкил этгани аниқланган;
жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги ривожланиши ва клиник кечишининг оғирлашувининг предиктори дислипидемия эканлиги, меъёрдан тез-тез четга чиқадиган асосий фракциялар ТГ – 68,8 % ва холестеринлиги – 63,6 % аниқланиб, жигар стеатозининг 2-даражасида яллиғланиш жараёни мавжудлиги С-реактив оқсил ва эритроцитлар чўкиш тезлиги (ЭЧТ) кўрсаткичларининг ишонарли юқорилиги билан асосланган;
жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигининг эрта шаклларида С-пептид ва Лептин даражасининг жигар ҳужайралари шикастланиши, яллиғланиш ва жигар стеатози ривожланишидаги патофизиологик роли кўрсатилди; С-пептид даражаси 4,4 нг/мл дан, Лептин 14,4 нг/мл дан юқори бўлганда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги ривожланиши, бундан юқори кўрсаткичларда клиник кечишнинг оғирлашиши аниқланган;
жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги ва жигар фиброзини ташхислаш ва профилактикаси алгоритми ишлаб чиқилди, у юқори специфичлик (98,5 %), сезгирлик (95,6 %) ва аниқлик (92,3 %) билан тавсифланади ҳамда жигар фиброзининг ривожланиш сонини камайтириш ва жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги симптомларини клиник баҳолашга ёрдам бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 05 сентябрдаги 03/300-сонли маълумотномасига кўра:
биринчи илмий янгилик: мегаполис шароитида профилактик скрининг кўриклари вақтида ЖНЁК учраш сони 41,2 % ни ва унинг 1-даражаси 17,2 %, 2-даражаси эса 82,8 % ни ташкил этгани аниқланганлиги бўйича олинган натижалар 5-сонли шаҳар клиник шифохонасининг 2024-йил 23 сентябрдаги 150-сонли буйруғи ҳамда 70-сонли оилавий поликлиниканинг 2024-йил 24 октябрдаги 132-сонли буйруғи билан клиник амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 октябрдаги 26/44-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: соғликни сақлашнинг бирламчи бўғини шароитида скрининг кўриклари давомида ЖНЁК ташхисоти сифатини оширишдан иборат бўлиб, жигар фибрози ва циррози каби ЖНЁК асоратлари ривожланиш тезлиги камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: жигарнинг ноалкоголь ёғли касаллигини ривожланиб боришда асоратларни даволашга сарфланадиган иқтисодий харажатларни қисқартириш ва цитолитик синдромни эрта бартараф этиш маблағлар тежалишига олиб келади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мегаполис шароитида аҳолини профилактик скринингдан ўтказиш орқали жигарнинг ноалкоголь ёғли касаллигини ва унинг стеатоз даражаларини соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини шароитида эрта аниқлаш, жигар фибрози ва жигар циррози каби оғир оқибатларнинг олдини олиш билан амбулатор ва стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартиришга ҳамда цитолитик синдромни вақтида бартараф этиш орқали соғлиқни сақлаш тизими маблағларининг тежалишига олиб келади.
иккинчи илмий янгилик: жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги ривожланиши ва клиник кечишининг оғирлашувининг предиктори дислипидемия эканлиги, меъёрдан тез-тез четга чиқадиган асосий фракциялар ТГ – 68,8 % ва холестеринлиги – 63,6 % аниқланиб, жигар стеатозининг 2-даражасида яллиғланиш жараёни мавжудлиги С-реактив оқсил ва эритроцитлар чўкиш тезлиги кўрсаткичларининг ишонарли юқорилиги билан асосланганлиги бўйича олинган натижалар 5-сонли шаҳар клиник шифохонасининг 2024-йил 23 сентябрдаги 150-сонли буйруғи ҳамда 70-сонли оилавий поликлиниканинг 2024-йил 24 октябрдаги 132-сонли буйруғи билан клиник амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 октябрдаги 26/44-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: соғликқни сақлашнинг бирламчи бўғини шароитида скрининг кўриклари давомида ЖНЁКни эрта ташхислаш даражасини оширишдан иборат бўлиб, ЖНЁК асоратлари ривожланиш тезлиги камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: жигарнинг ноалкоголь ёғли касаллигини ривожланиши ва клиник кечиши оғирлашишининг аниқланган предикторлари касаллик кучайиб боришида асоратларни даволашга сарфланадиган иқтисодий харажатларни қисқартиришга ва цитолитик синдромни эрта бартараф этишга ёрдам беради. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, жигарнинг ноалкоголь ёғли касаллиги прогрессияси ва жигар стеатозининг 2-даражасидаги яллиғланиш жараёнларини липидлар фракцияси (триглицеридлар ва холестерин) ҳамда тизимли яллиғланиш маркерлари (С-реактив оқсил ва эритроцитлар чўкиш тезлиги) ёрдамида эрта прогноз қилиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, касаллик оғирлашишининг олдини олиш билан амбулатор ва стационар шароитда даволаниш вақтини қисқартириш ва иқтисодий харажатларни камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигининг эрта шаклларида С-пептид ва Лептин даражасининг жигар ҳужайралари шикастланиши, яллиғланиш ва жигар стеатози ривожланишидаги патофизиологик роли кўрсатилди; С-пептид даражаси 4,4 нг/мл дан, Лептин 14,4 нг/мл дан юқори бўлганда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги ривожланиши, бундан юқори кўрсаткичларда клиник кечишнинг оғирлашиши аниқланганлиги бўйича олинган натижалар 5-сонли шаҳар клиник шифохонасининг 2024-йил 23 сентябрдаги 150-сонли буйруғи ҳамда 70-сонли оилавий поликлиниканинг 2024-йил 24 октябрдаги 132-сонли буйруғи билан клиник амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 октябрдаги 26/44-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур касалликнинг эрьа шаклларида С-пептид ва лептин миқдорининг жигар-ҳужайра шикастланиши, яллиғланиш ва жигар стеатози ривожланишидаги патофизиологик ролини белгилаш ҳамда патолгия ривожланиб боришини прогноз қилиш ҳисобига ЖНЁКни эрта ташхислаш даражасини оширишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: жигарнинг ноалкоголь ёғли касаллигини ривожланиши ва клиник кечиши оғирлашишининг аниқланган предикторлари касаллик кучайиб боришида асоратларни даволашга сарфланадиган иқтисодий харажатларни қисқартиришга ва цитолитик синдромни эрта бартараф этишга ёрдам беради, бу эса жигар стеатози даражасининг регрессияга эришиш имконини беради. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, жигарнинг ноалкоголь ёғли касаллигининг бошланғич даврида С-пептид ва Лептин миқдорини эрта лаборатор ташхислаш орқали жигар ҳужайралари шикастланиши ва стеатоз ривожланишини прогноз қилиш, жигар тўқимаси регрессиясига эришиш, беморларнинг стационарда бўлиш муддатини қисқартириш ва цитолитик синдромни эрта бартараф этиш орқали бюджет маблағларининг сезиларли даражада тежалишига олиб киради.
тўртинчи илмий янгилик: жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги ва жигар фиброзини ташхислаш ва профилактикаси алгоритми ишлаб чиқилди, у юқори специфичлик (98,5 %), сезгирлик (95,6 %) ва аниқлик (92,3 %) билан тавсифланади ҳамда жигар фиброзининг ривожланиш сонини камайтириш ва жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги симптомларини клиник баҳолашга ёрдам бериши асосланганлиги бўйича олинган натижалар 5-сонли шаҳар клиник шифохонасининг 2024-йил 23 сентябрдаги 150-сонли буйруғи ҳамда 70-сонли оилавий поликлиниканинг 2024-йил 24 октябрдаги 132-сонли буйруғи билан клиник амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 октябрдаги 26/44-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жигарнинг ноалкоголь ёғли касаллигини ривожланиб бориши ишлаб чиқилган алгоритмининг ижтимоий самараси мегаполисларда скрининг кўриклари давомида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини шароитида мазкур патология ташхисоти сифатини оширишдан иборат бўлиб, касаллик асоратлари ривожланиш тезлиги камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: жигар фибрози ривожланишининг олдини олиш ва касаллик кучайиб боришидаги асоратларни даволашга сарфланадиган иқтисодий харажатларни қисқартиради. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, жигарнинг ноалкоголь ёғли касаллиги ва жигар фиброзини эрта ташхислаш ва профилактика қилишнинг юқори сезгирлик ва аниқликка эга бўлган алгоритмини соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини амалиётига тадбиқ этиш орқали фиброз босқичига ўтиш ҳолатларини камайтириш, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиш муддатини ва беморларни қимматбаҳо стационар шароитда даволаниш харажатларини кескин қисқартириш ҳисобига юқори иқтисодий самарадорликка эришилади.