Махмудбеков Бобурмирзо Одилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда пастки жағнинг ўткир одонтоген остоемиелитини комплекс даволашни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib769
Илмий раҳбар: Хасанов Адхам Иброхимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/27.12.2025.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Мурод Ташпўлатович – тиббиёт фанлари доктори; Камалова Феруза Рахматуллаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: болаларда абсцесс ва флегмона билан асоратланган пастки жағнинг ўткир одонтоген остеомиелитини комплекс даволашни самарадорлигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник амалиётда болаларда пастки жағнинг ўткир одонтоген остеомиелитида гепатобилиар тизимни эндотоксик зарарланиши кўрсаткичлари клинико-лаборатор текширувлар асосида аниқланган;
болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остеомиелитида операциядан кейинги йирингли яраларни даволашда «ВоскоПран» антибактериал боғламининг турли малхамли комбинацияларини қўллаш самарадорлиги исботланган;
илк бор болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остеомиелитини комплекс даволашда антиоксидант («Сукцинасол») ва гепатотроп («Антрал») препаратлар умумий патогенетик даво таркибида қўлланилиши натижасида умумий эндоген интоксикациянинг тез бартараф этилиши, гепатобилиар тизим функциясининг нормаллашиши, суяк тўқимасида репаратив жараёнларнинг фаоллашиши ва микроциркуляциянинг тикланиши исботланган;
болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остеомиелитини «ВоскоПран» антибактериал боғламлари, «Сукцинасол» ва «Антрал» препаратларини қўллаган ҳолда комплекс даволаш алгоритмини ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пастки жағнинг ўткир одтонтоген остоемиелити билан касалланган болаларни комплекс даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор клиник амалиётда болаларда пастки жағнинг ўткир одонтоген остеомиелитида гепатобилиар тизимни эндотоксик зарарланиши кўрсаткичлари клинико-лаборатор текширувлар асосида аниқланган. Тадқиқот натижалари касалликнинг эрта босқичларида гепатобилиар тизим функциялари бузилишининг объектив кўрсаткичларини аниқлаш, диагностика аниқлигини ошириш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш учун аҳамиятлидир. Таклифлар Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 апрелда 04-p/139 – сон билан тасдиқланган «Болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остоемиелитини комплекс даволашда опеарциядан кейинги яраларни махаллий даволаш» номли ва 2024 йил 1 апрелда 04-p/140 – сон билан тасдиқланган «Болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остоемиелитини комплекс медикаментоз даволаш» номли услубий тавсияномаларда акс этган. Мазкур таклиф Фарғона вилояти стоматология шифохонаси 4.04.2024 йилдаги 23-сон ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт муассаси 04.04.2024 йилдаги 46 - сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 майдаги 17/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касалликнинг эрта босқичларида гепатобилиар тизим зарарланишини аниқлаш орқали операциядан кейинги асоратларни камайтириш, болаларнинг функционал натижаларини яхшилаш ва реабилитация даврини қисқартириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: анъанавий усулда даволашда беморлар 10–12 кун стационарда даволаниб, харажатлар ўртача 1215000 сўмни ташкил қилган. Таклиф этилган усул натижасида стационарда даволаниш муддати 6–7 кунга қисқариб, харажатлар 737000 сўмга тушган. Даволаш муддати ва харажатлар 40% гача камайтирилган, реабилитация даври самарали қисқартирилган;
иккинчи илмий янгилик: болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остеомиелитида операциядан кейинги йирингли яраларни даволашда «ВоскоПран» антибактериал боғламининг турли малхамли комбинацияларини қўллаш самарадорлиги исботланган. Тадқиқот натижалари операциядан кейинги йирингли яраларни даволашда антибактериал боғламлар комбинацияларининг шифобахш таъсирини объектив баҳолаш, яра регенерациясини тезлаштириш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш учун аҳамиятлидир. Таклифлар Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 апрелда 04-р/139-сон билан тасдиқланган «Болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остеомиелитини комплекс даволашда операциядан кейинги яраларни маҳаллий даволаш» номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Фарғона вилояти стоматология шифохонаси 2024 йил 4 апрелдаги 23-сон ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт муассаси 2024 йил 4 апрелдаги 46-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 майдаги 17/39-сон хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: антибактериал боғлам комбинацияларини қўллаш орқали операциядан кейинги йирингли яраларнинг битишини тезлаштириш, болаларнинг функционал натижаларини яхшилаш, реабилитация даврини қисқартириш ва ногиронлик хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: анъанавий усулда даволашда беморлар 10–12 кун стационарда даволаниб, харажатлар ўртача 1 215000 сўмни ташкил қилган. Таклиф этилган усул натижасида стационарда даволаниш муддати 6–7 кунга қисқариб, харажатлар 737000 сўмга тушган. Даволаш муддати ва харажатлар 40% гача камайтирилган, реабилитация даври самарали қисқартирилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остеомиелитини комплекс даволашда антиоксидант («Сукцинасол») ва гепатотроп («Антрал») препаратлар умумий патогенетик даво таркибида қўлланилиши натижасида умумий эндоген интоксикациянинг тез бартараф этилиши, гепатобилиар тизим функциясининг нормаллашиши, суяк тўқимасида репаратив жараёнларнинг фаоллашиши ва микроциркуляциянинг тикланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 апрелда 04-p/140 – сон билан тасдиқланган «Болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остоемиелитини комплекс медикаментоз даволаш» номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Фарғона вилояти стоматология шифохонаси 2024 йил 4 апрелдаги 23-сон ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт муассаси 2024 йил 4 апрелдаги 46-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 майдаги 17/39-сон хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: антиоксидант ва гепатотроп препаратларини комплекс даволашга киритиш орқали умумий эндоген интоксикацияни тез бартараф этиш, гепатобилиар тизим функцияларини нормаллаштириш, суяк тўқимасида репаратив жараёнларни фаоллаштириш ва микроциркуляцияни тиклаш натижасида операциядан кейинги асоратларни камайтириш, яра битишини тезлаштириш, болаларнинг функционал натижаларини яхшилаш, реабилитация даврини қисқартириш ва ногиронлик хавфини камайтириш имконини беради. Бу ёш беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга ва уларнинг жамиятда тўлиқ қадрли аъзо бўлиб яшашига зарур шароит яратади. Иқтисодий самарадорлиги: анъанавий усулда даволашда беморлар 10–12 кун стационарда даволаниб, харажатлар ўртача 1215000 сўмни ташкил қилган. Таклиф этилган усул натижасида стационарда даволаниш муддати 6–7 кунга қисқариб, харажатлар 737000 сўмга тушган. Даволаш муддати ва харажатлар 40% гача камайтирилган, реабилитация даври самарали қисқартирилган. Бунинг натижасида бир беморнинг даволашида 478000 сўмдан ортиқ маблағ иқтисод қилинади, бу эса кўп беморларни даволашда жиддий маблағлар тежаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: болаларда пастки жағ ўткир одонтоген остеомиелитини «ВоскоПран» антибактериал боғламлари, «Сукцинасол» ва «Антрал» препаратларини қўллаган ҳолда комплекс даволаш алгоритмини ишлаб чиқилган. Ушбу препаратларнинг комплекс қўлланилиши натижасида операциядан кейинги йирингли яраларнинг шифоси тезлаштирилди, суяк тўқимасида регенерация жараёнлари фаоллашди, микроциркуляция тикланди ва беморларнинг умумий ҳолати яхшиланди. Таклифлар Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 апрелда 04-р/139-сон ва 04-р/140-сон билан тасдиқланган услубий тавсияномаларда акс этган. Мазкур таклиф Фарғона вилояти стоматология шифохонаси 2024 йил 4 апрелдаги 23-сон ҳамда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт муассаси 2024 йил 4 апрелдаги 46-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 майдаги 17/39-сон хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: комплекс даволаш алгоритми операциядан кейинги асоратларни камайтириш, яра битишини тезлаштириш, болаларнинг функционал натижаларини яхшилаш, реабилитация даврини қисқартириш ва ногиронлик хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: анъанавий усулда даволашда беморлар 10–12 кун стационарда даволаниб, харажатлар ўртача 1215000 сўмни ташкил қилган. Таклиф этилган усул натижасида стационарда даволаниш муддати 6–7 кунга қисқариб, харажатлар 737000 сўмга тушган. Даволаш муддати ва харажатлар 40% гача камайтирилган, бир беморнинг даволашида 478000 сўмдан ортиқ маблағ иқтисод қилинади.