Кенжаев Лазизжон Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳати билан оғриган беморларни комплекс даволашда тўқима калликреинининг роли», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4756.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Нематжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.07.
Расмий оппонентлар: Шарипова Висолат Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Қамбарали Имомалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёпиқ бош мия жароҳати билан хасталанган беморларни комплекс даволашда тўқима калликреинини қўллаш орқали даволаш натижаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳатининг турли даражалари ўткир даврида тизимли яллиғланиш жавоб синдромидаги прояллиғланиш (ИЛ-1 β, ИЛ-6 ва CРО) цитокинларини камайтириш ва яллиғланишга антоганист (ИЛ-10) медиаторини ошириши каллидиногеназанинг яллиғланишга қарши, нейрокимёвий ва иммуностимулятор хусусиятини ошириш самараси исботланган;
изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳати беморларида стандарт терапия таркибидаги антикоагулянтлар ва тўқима калликреини ҳаётий кўрсаткичлар барқарорлашгандан 3-4 кундан кейин қўллаш тромбоцитлар агрегацияни ҳамда гиперкоагуляцияни (фибриноген ва Д-димер регрессияси) бартараф этиш орқали тромбоэмболик асоратларни юзага келишини камайтиришдаги ўрни исботланган;
изоляциялaнган ёпиқ бош мия жароҳати билан хасталанган беморларнинг миядаги гемодинамик кўрсаткичлари Калген стандарт терапия таркибидаги гиперосмоляр эритмалар билан бош мия ички босимини яққол тушириши ва церебрал перфузион босимни мос равишда яхшилаши мия ишемик соҳасидаги микроциркуляциянинг жадаллашуви заминида иккиламчи мия шикастланишидаги юзага келадиган эксайтотоксиклик, апоптоз, оксидловчи стресс жараёнларини камайтиришга қаратилган даволаш тартиби ишлаб чиқилган;
изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳати беморларини даволашда каллидиногеназани қўллаш орқали оғирлик ва ўлим даражаси APACHE ва SAPS II шкалалари, жонлантириш бўлимида қолиш муддати кўрсаткичларининг пасайиш даражаси ҳамда Глазго шкаласи бўйича ҳушнинг тикланиши ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлигини баҳолашда бош мия жароҳатини патогенетик жиҳатлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳати билан оғриган беморларни комплекс даволашда тўқима калликреиннинг ролини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
биринчи илмий янглилик: изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳатининг турли даражалари ўткир даврида тизимли яллиғланиш жавоб синдромидаги прояллиғланиш (ИЛ-1 β, ИЛ-6 ва CРО) цитокинларини камайтириши ва яллиғланишга антоганист (ИЛ-10) медиаторини ошириши каллидиногеназанинг яллиғланишга қарши, нейрокимёвий ва иммуностимулятор самараси исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 сентябрдаги 09-23/123-t-сон билан тасдиқланган «Ёпиқ бош мия жароҳатланишининг интенсив терапиясида тўқима кaлликреинининг самарадорлиги» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали томонидан 2024 йил 05 апрелдаги 41/1-сон, Сирдарё вилояти Гулистон тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 05 апрелдаги 4049-9-124-ТБ/2024-сон ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонасининг 2024 йил 29 апрелдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳатининг турли даражалари ўткир даврида тизимли яллиғланиш жавоб синдромидаги прояллиғланиш (ИЛ-1 β, ИЛ-6 ва CРО) цитокинлар миқдорини камайтириш ва яллиғланишга антоганист (ИЛ-10) медиаторини ошириш натижасида каллидиногеназанинг яллиғланишга қарши, нейрокимёвий ва иммуностимулятор қўллаш самарадорлиги натижасида даволаш тактикасини танлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳатининг турли даражаларида ўткир даврида тизимли яллиғланиш ҳолатини даволаш учун беморларнинг шифохонада ётиш муддати 13 кундан 9 кунгача қисқартириб, бир кунлик даволаниш қиймати каллидиногеназани стандарт терапия билан қўллаш нейрояллиғланиш негизидаги цитокинлар ҳужумини яъни гиперпродукцияси блоклаш тасири беморларни интенсив реанимацияда қолишини (4 кун) қисқартириш, бир кунлик реанимацияда стационар даволаниш нархи 912000 сўмга, 1-гуруҳдаги умумий харажатлар, 12220800±364800 сўм, 2-гуруҳдаги умумий харажатлар 8755200±273600 сўм, ўртача тежалган маблағ, 3465200 сўм, бюджет маблағларини 138608000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янглилик: изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳати беморларида стандарт терапия таркибидаги антикоагулянтлар ва тўқима калликреини ҳаётий кўрсаткичлар барқарорлашгандан 3-4 кундан кейин қўллаш тромбоцитлар агрегацияни ҳамда гиперкоагуляцияни (фибриноген ва Д-димер регрессияси) бартараф этиш орқали тромбоэмболик асоратлар хавфини камайтириши тартиби асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 сентябрдаги 09-23/123-t-сон билан тасдиқланган «Ёпиқ бош мия жароҳатланишининг интенсив терапиясида тўқима кaлликреинининг самарадорлиги» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали томонидан 2024 йил 05 апрелдаги 41/1-сон, Сирдарё вилояти Гулистон тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 05 апрелдаги 4049-9-124-ТБ/2024-сон ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонасининг 2024 йил 29 апрелдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳати беморларида стандарт терапия таркибидаги антикоагулянтлар ва тўқима калликреини ҳаётий кўрсаткичлар барқарорлашгандан даволашнинг 3-4 кунидан кейин қўллаш тромбоцитлар агрегацияни ҳамда гиперкоагуляцияни (фибриноген ва Д-димер регрессияси) бартараф этиш орқали тромбоэмболик асоратлар хавфини камайтириш, мия жароҳатларидан кейинги беморларда асосан қон гемореологияси давомли бузилиши (ДИКС синдроми 1-фазаси - қон қуюқлашишини ва тромбоцитлар агрегациясини камайиши) ортидаги салбий оқибатлар (мезентериал тромбоз, ТEЛА, миокард инфаркти, ишемик инсулт, аретери-веноз тромбоз) қолиши, антикоагулянт терапия ва тўқима калликреини тромбоэмболик асоратлар хавфини камайтириш, ногиронликни олдини олиш орқали ижтимоий ҳаёт сифатини позитивлашиш натижасида беморларнинг ҳаёт сифати яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Калгенни қўллаш мия шикастланишларидаги гиперкoагуляцион ҳолатларни ингибициялаш мезанизми билан беморларни жарроҳлик жонлантириш бўлимида терапия олиш кунини қисқартириш, 1-гуруҳнинг жонлантириш бўлимида қолиши ўртача 13,4±0,44 ва 2-гуруҳда 9,6±0,32 кунни, калген тасирида беморлар реанимацияда 4 кунга кам даволанганлиги, бир кунлик озиқ-овқат ва дори-дармонлар учун ўртача 1000000 сўм сарф-харажат, стандарт терапия гуруҳидаги умумий харажатлар, 13400000±400000 сўм, каллидиногеназа гуруҳдаги умумий харажатлар 9600000±300000 сўмни, ўртача тежалган маблағ эса 3800000±100000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янглилик: изоляциялaнган ёпиқ бош мия жароҳати билан хасталанган беморларни миядаги гемодинамик кўрсаткичлари Калген стандарт терапия таркибидаги гиперосмоляр эритмалар билан бош мия ички босимини яққол тушириши ва церебрал перфузион босимни мос равишда яхшилаши мия ишемик соҳасидаги микросиркуляциянинг жадаллашуви заминида иккиламчи мия шикастланиш (апоптоз, оксидловчи стресс, эксайтотоксиклик) жараёнларини ижобий даволаш тартиби асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 сентябрдаги 09-23/123-t-сон билан тасдиқланган «Ёпиқ бош мия жароҳатланишининг интенсив терапиясида тўқима кaлликреинининг самарадорлиги» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали томонидан 2024 йил 05 апрелдаги 41/1-сон, Сирдарё вилояти Гулистон тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 05 апрелдаги 4049-9-124-ТБ/2024-сон ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонасининг 2024 йил 29 апрелдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ёпиқ бош мия жароҳатларидан кейинги дастлабки кунларда мия шиши хавфи ортиб бориш ва дислокацион синдромдаги ёмон ҳолатлар (узунчоқ мияни тиқилиб қолиши, нафас ва юрак-қон-томир фаолиятини издан чиқиши, тутқаноқ хуружи) кузатилиши, стандарт терапия таркибидаги гиперосмоляр ва гипертоник эритмалар билан каллидиногеназа шунга ўхшаш асоратларни олдини олиш, ижтимоий ҳимояга мухтож ҳолатларни камайтириш орқали ҳаёт сифатини ижобийлаштиришга ёрдам бериши, беморларнинг ҳолатини яхшилашга қаратилган даволаш тактикасини танлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Каллидиногеназани стандарт терапия заминида қўллаш нейрожароҳатлар асосидаги интракраниал гипертензияни пасайтириб перфузияни ошириши беморларни жонлантириш бўлимида терапия кунини қисқартириш орқали 1-гуруҳнинг жонлантириш бўлимида қолиш куни ўртача 13,4±0,44 кунни ва 2-гуруҳда 9,6±0,32 кунни ташкил қилиши, калген тасирида мия жароҳатларини интенсив терапияда даволаниш кунини 23%га қисқартириш орқали бир кунлик реанимацияда стационар даволаниш нархи 912000 сўмга, 1-гуруҳдаги умумий харажатлар, 12220800±364800 сўм, 2-гуруҳдаги умумий харажатлар 8755200±273600 сўм, ўртача тежалган маблағ, 3465200 сўм, бюджет маблағларини 138608000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янглилик: изоляцияланган ёпиқ бош мия жароҳати беморлари оғирлик ва ўлим даражаси APACHE ва SAPS II шкаллари, жонлантириш бўлимида қолиш муддати кўрсаткичларининг пасайиш даражаси ҳамда Глазго шкаласи бўйича ҳушнинг тикланиши ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлиги, бу эса бош мия жароҳатини даволашда каллидиногеназани қўллаш патогенетик жиҳатдан асосланганлигини ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 сентябрдаги 09-23/123-t-сон билан тасдиқланган «Ёпиқ бош мия жароҳатланишининг интенсив терапиясида тўқима кaлликреинининг самарадорлиги» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали томонидан 2024 йил 05 апрелдаги 41/1-сон, Сирдарё вилояти Гулистон тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 05 апрелдаги 4049-9-124-ТБ/2024-сон ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонасининг 2024 йил 29 апрелдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бош мия жароҳатлари ташхисланган беморлардаги неврологик етишмовчиликлар ортидаги салбий оқибатлар ҳуш бузилиши, парез, плегия, сенсомотор афазия, дизартрия, психомотор қўзғалиш кузатилиши, стандарт терапия таркибидаги тўқима калликреини юқоридагиларни камайтириши, ногиронлик ҳолатини олдини олиш ва қариндошлар қарамлигидан асрашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги. Каллидиногеназани стандарт даволашда фойдаланиш мия жароҳатларидаги неврологик ҳолатларни нейрогенез жараёнини яхшилаш билан беморларни нейрожаррохлик бўлимида даволаниш кунини қисқартиш орқали 1-гуруҳининг нейрожаррохлик бўлимида ўртача 19,4±0,6 ва калген гуруҳида 14,4±0,4 кунни ташкил этиши, бир кунлик нейрожарроҳлик бўлимида даволаниш 350000 сўмни, стандарт терапия гуруҳидаги умумий харажатлар, 6790000±210000 сўмни, 2-гуруҳдаги умумий харажатлар 5040000±140000 сўмни, ўртача тежалган маблағ 1400000 сўмни иқтисод қилган.