Sayt test rejimida ishlamoqda

Шермонов Элдор Ураловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда ислоҳотларга дахлдорлик фазилатини ривожлантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2019.2.PhD/Ped901.
Илмий раҳбар: Қуронов Мухаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилот номи:  Республика Маънавият ва маърифат маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Чориев Абдушукур Чориевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Асқаров Аброр Давлатмуродович, педагогика фанлари бўйича  фалсафа  доктори (PhD).
Етакчи  ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирларда ислоҳотларга дахлдорлик фазилатини ривожлантиришнинг назарий асослари ва технологик тизимини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий  янгилиги:
ўсмирларнинг ислоҳотларга дахлдорлик тўғрисидаги назарий билимларини такомиллаштиришга, амалиётда қўллашга йўналтирилган витаген технологик усуллари очиб берилган;
ёшларнинг дахлдорлик фазилатини шаклланишига салбий таъсир этадиган лоқайдлик, дауншифтинг, эскапизм ва бошқа иллатларни олдини олишга қаратилган профилактик методика асосланган;
ўсмирларнинг юртимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик фазилатини шакллантиришга қаратилган «Ислоҳотлар билимдони» кўрик танловининг меъёрий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилган;
ўсмирларда ислоҳотларга дахлдорлик фазилатини миллий ғоянинг умуминсоний негизлари асосида очиб берилган педагогик индикаторлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсмирларда ислоҳотларга дахлдорлик фазилатини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсмирларнинг ислоҳотларга дахлдорлик тўғрисидаги назарий билимларини такомиллаштиришга, амалиётда қўллашга йўналтирилган витаген технологик моделига оид чиқарилган илмий хулосалардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 февралдаги 123-сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилган тавсияларда, шунингдек ёшларни давлат рамзларига бўлган ҳурмат, ислоҳотларга бўлган дахлдорлик туйғуси асосида тарбиялаш, Ватанига ҳалқига, Президентига садоқатли фарзандлар бўлиб вояга етишиши каби фазилатларни сингдириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги 126-сонли буйруғи бандларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3989-сон маълумотномаcи). Натижада ёшларнинг давлат рамзларига бўлган ҳурмати ва этиборининг ошиши орқали уларни ҳақиқий ватанпарвар бўлиб вояга етишиш ғоясининг натижадорлигига эришилган.
ёшларнинг дахлдорлик фазилатини шаклланишига салбий таъсир этадиган лоқайдлик, дауншифтинг, эскапизм ва бошқа иллатларни олдини олишга қаратилган профилактик методиканинг асосланганлигига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги «Республика ёш олимлар кенгаши» ННТ нинг республика илмий мактаблар фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида тасдиқланган иш режа материалларида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 11 июндаги 04-13/2706-сон маълумотномаси). Натижада инсонни маънавий-руҳий мудроқликдан уйғотиш, ҳар қандай воқеликка муносабат билдира олиш, унга таъсир кўрсатиш, жамият ва умуммиллий тараққиёт учун жавобгарлик ҳиссини, дахлдорлик туйғусини намоён этиш орқали ўзини ўзи умуммиллий манфаат йўлида йўналтира олиш, сафарбар эта билиш фазилатларининг илмий-методик таъминотини кучайтиришга хизмат қилган;
ишлаб чиқилган илмий-амалий ишланма, дастур, тренинг ва тавсиялар асосида маҳаллаларда, таълим муассассаларида ислоҳотлар натижаларини миллий мафкурамизнинг асосий тамойилларининг рўёби сифатида кенг тарғиб қилиш мақсадида махалларарда турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар олиб борилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг 2019 йил 11 июлдаги 02-03/441-сон маълумотномаси). Ушбу илмий ҳулосалар асосида ҳар бир ўқувчида миллий мафкурамизнинг асосий ғоялари (Юр т тинчлиги, Ватан равнақи, Халқ фаровонлиги, Ижтимоий ҳамкорлик, Комил инсон, Миллатлараро тотувлик, Динлараро бағрикенглик) ҳақидаги назарий билимлар амалиётда қандай шакллантириш ишларининг натижадорлигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish