Суннатов Шукуриллоҳ Хикматилла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «“Простад” қуруқ экстракти ва уни асосида капсула технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01 – Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Far116.
Илмий раҳбар: Юнусова Халида Маннановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК раками: Тошкент фармацевтика институти, DSc.06/2025.27.12.Far.23.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Хаким Рахмонович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Сотимов Ғайрат Бахтиёрович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтик маҳсулотлар хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тор баргли кипрей (Epilobium angustifolium L.) ер устки қисмидан простатит ва простата аденомасини даволашда қўлланиладиган яллиғланишга қарши таъсирга эга қуруқ экстракт олиш ва унинг асосида капсула шаклидаги дори воситасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба тор баргли кипрей (Epilobium angustifolium L.) доривор ўсимлиги асосида яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган «Простад» қуруқ экстрактини олиш технологияси ишлаб чиқилди;
таклиф этилаётган «Простад» қуруқ экстракти асосида яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган капсула дори шаклининг таркиб ва технологияси ишлаб чиқилди;
простатит ва простата аденомаси касалликларида қўллашга мўлжалланган «Простад» капсуласини биофармацевтик нуқтаи назардан баҳолаш учун «Эрувчанлик тести»ни ўтказишнинг оптимал шартлари аниқланган;
«Простад» қуруқ экстракти ва «Простад» капсуласи учун сифат ва миқдор кўрсаткичлари амалдаги меъерий ҳужжатлар асосида баҳоланган ва меъёрлар белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: «Простад» қуруқ экстракти ва уни асосида капсула технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Простад» қуруқ экстракти учун корхона фармакопея мақоласи лойиҳаси ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасасига рўйхатдан ўтказиш учун топширилган («Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасасининг 2025 йил 8 апрелдаги 41/11-5721-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши простатид ва простата аденомасида қўлланиладиган яллиғланишга қарши импорт ўрнини босувчи дори воситасини ишлаб чиқариш имконини беради;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Простад» қуруқ экстрактининг специфик фармакологик фаоллиги ва безарарлиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада ўткир токсик таъсирга эга бўлмаган ва яллиғланишга қарши таъсирга эга самарали табиий дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Простад» қуруқ экстракти учун тажриба саноат регламенти «Sultonmed pharm» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР 30523238-2025). Мазкур ҳужжатнинг тасдиқланиши натижасида простатид ва простата аденомаси касалликларида қўлланиладиган дори воситасига белгиланган тартибда меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқилиши ва рўйхатга олиниши таъминланган.