Умарова Зулфия Хосиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Она организмига пестицидлар таъсири шароитида авлод талоғининг ўсиши ва шаклланиши», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3278.
Илмий раҳбар: Азизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги козок-турк халкаро университети (Козогистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорлик ва лактация даврида урғочи ҳайвонлар организмига кичик миқдордаги фипронилнинг сурункали таъсирида авлод талоғини постнатал ривожланишининг структур-функционал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк постнатал онтогенез динамикасида соғлом урғочи каламушлардан туғилган авлод талоғининг ривожланишидаги ўзига хос морфологик хусусиятлари аниқланиб, постнатал ривожланишнинг 21-кунига келиб талоқнинг вояга етган организмга хос структур-функционал зоналари тўлиқ шаклланиши асосланган;
ҳомиладорлик ва лактация даврларида урғочи каламушлар организмига фипронилнинг кичик дозаларини сурункали таъсирида авлод талоғининг постнатал морфогенези жараёнларини бузилиши морфологик ва морфометрик кўрсаткичлар асосида исботланган;
фипронилнинг сурункали таъсирида шароитида талоқнинг тимусга боғлиқ периартериал зонасида гипотрофик ва гипопластик ўзгаришлар ривожланиши, В-га тобе зоналарда герминатив марказлар шаклланишининг кечикиши аниқланган;
ҳомиладорлик ва лактация даврларида фипронил сурункали таъсири натижасида эрта постнатал онтогенез динамикасида авлод талоғида иммункомпетент ҳужайраларнинг пролифератив фаоллиги пасайиши ҳамда апоптоз жараёнлари кучайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Она организмига фипронил пестицидининг кичик дозалари сурункали таъсири шароитида туғилган авлодларда эрта постнатал ривожланиш даврида талоқнинг структуравий ва функционал хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк постнатал онтогенез динамикасида соғлом урғочи каламушлардан туғилган авлод талоғининг ривожланишидаги ўзига хос морфологик хусусиятлари аниқланиб, постнатал ривожланишнинг 21-кунига келиб талоқнинг вояга етган организмга хос структур-функционал зоналари тўлиқ шаклланиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 24.02.2025 йилда 02-25/496-т-сон билан тасдиқланган “Фипронилни хомиладорлик даврида она организми орқали токсик таъсири шароитида авлод талоғининг постнатал ривожланишини баҳолашнинг морфологик усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф Республика патологоанатомик маркази бўйича 16.04.2025 йилдаги 14/И-сон ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 02.04.2025 йилдаги 214-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.09.2025 йилдаги 25-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: талоқнинг постнатал структуравий ва функционал зоналарининг нормада шаклланиш муддатларини аниқлаштиришдан иборат бўлиб, бу иммун тизими ривожланишидаги оғишларни баҳолаш ва профилактика чораларини ишлаб чиқиш учун морфологик асос сифатида ишлатилиши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: ксенобиотикларнинг иммунотоксик таъсирини баҳолаш аниқлигини ошириш учун экспериментал тадқиқотларда олинган маълумотлардан фойдаланиш натижасида клиник олди тадқиқотлар ҳажми ва муддатларини оптималлаштириш ҳамда янги кимёвий бирикмаларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик ва лактация даврларида урғочи каламушлар организмига фипронилнинг кичик дозаларда сурункали таъсири авлод талоғининг постнатал морфогенези жараёнларини бузилиши морфологик ва морфометрик кўрсаткичлар асосида исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 24.02.2025 йилда 02-25/496-т-сон билан тасдиқланган “Фипронилни хомиладорлик даврида она организми орқали токсик таъсири шароитида авлод талоғининг постнатал ривожланишини баҳолашнинг морфологик усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф Республика патологоанатомик маркази бўйича 16.04.2025 йилдаги 14/И-сон ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 02.04.2025 йилдаги 214-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.09.2025 йилдаги 25-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фипронил таъсирида талоқнинг постнатал ривожланиши бузилишининг морфологик механизмларини аниқлашдан иборат бўлиб, бу пестицидларнинг иммунотоксик таъсири хавфини баҳолаш ва ҳомиладорлик даврида ксенобиотиклар таъсирини чеклаш бўйича профилактик тавсияларни ишлаб чиқиш учун илмий асос сифатида ишлатилиши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: морфологик тадқиқотлар ва экспериментал токсикологияда ксенобиотикларнинг иммунотоксик таъсирини баҳолашнинг ишончлилигини ошириш учун олинган маълумотларни қўллаш натижасида клиник олди тадқиқотлар ҳажми ва муддатларини оптималлаштириш ҳамда янги кимёвий бирикмаларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: фипронилнинг сурункали таъсирида шароитида талоқнинг тимусга боғлиқ периартериал зонасида гипотрофик ва гипопластик ўзгаришлар ривожланиши, В-га тобе зоналарда герминатив марказлар шаклланишининг кечикиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 24.02.2025 йилда 02-25/496-т-сон билан тасдиқланган “Фипронилни хомиладорлик даврида она организми орқали токсик таъсири шароитида авлод талоғининг постнатал ривожланишини баҳолашнинг морфологик усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф Республика патологоанатомик маркази бўйича 16.04.2025 йилдаги 14/И-сон ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 02.04.2025 йилдаги 214-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.09.2025 йилдаги 25-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фипронил таъсирида талоқнинг постнатал ривожланиши бузилишининг морфологик механизмларини аниқлашдан иборат бўлиб, бу пестицидларнинг иммунотоксик таъсири хавфини баҳолаш ва ҳомиладорлик даврида ксенобиотиклар таъсирини чеклаш бўйича профилактик тавсиялар ишлаб чиқиш учун илмий асос сифатида қўлланилиши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: морфологик тадқиқотлар ва экспериментал токсикологияда ксенобиотикларнинг иммунотоксик таъсирини баҳолашнинг ишончлилигини ошириш учун олинган маълумотларни қўллаш натижасида клиник олди тадқиқотлар ҳажми ва муддатларини оптималлаштириш ҳамда янги кимёвий бирикмаларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик ва лактация даврларида фипронил сурункали таъсири натижасида эрта постнатал онтогенез динамикасида авлод талоғида иммункомпетент ҳужайраларнинг пролифератив фаоллиги пасайиши ҳамда апоптоз жараёнлари кучайиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 24.02.2025 йилда 02-25/496-т-сон билан тасдиқланган “Фипронилни хомиладорлик даврида она организми орқали токсик таъсири шароитида авлод талоғининг постнатал ривожланишини баҳолашнинг морфологик усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф Республика патологоанатомик маркази бўйича 16.04.2025 йилдаги 14/И-сон ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 02.04.2025 йилдаги 214-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.09.2025 йилдаги 25-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фипронил таъсирида талоқнинг постнатал ривожланиши бузилишининг морфологик механизмларини аниқлашдан иборат бўлиб, бу пестицидларнинг иммунотоксик таъсири хавфини баҳолаш ва ҳомиладорлик даврида ксенобиотиклар таъсирини чеклаш бўйича профилактик тавсиялар ишлаб чиқиш учун илмий асос сифатида қўлланилиши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: морфологик тадқиқотлар ва экспериментал токсикологияда ксенобиотикларнинг иммунотоксик таъсирини баҳолашнинг ишончлилигини ошириш учун олинган маълумотларни қўллаш натижасида клиник олди тадқиқотлар ҳажми ва муддатларини оптималлаштириш ҳамда янги кимёвий бирикмаларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади.