Туракулова Диёрахон Ойбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зўриқиш бош оғриғининг клиник ва патогенетик хусусиятлари ва даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3561.
Илмий рахбар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.l1.01
Расмий оппонентлар Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муратов Фахмиддин Хайритдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ургенч давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали зўриқиш бош оғриғининг клиник-патогенетик омилларини ҳар томонлама ўрганиш, ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш, касаллик қайталаниш суръатларини камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган муқобил даволаш-ташхислаш буйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали зўриқиш бош оғриғи бўлган беморларда бирламчи амбулатор босқичда дори воситалари таъсирида юзага келувчи бош оғриғи ривожланиш хавфини уйготувчи патогенетик омиллар (абузус, хавотир, тиббий саводхонликнинг пастлиги) аникланган;
сурункали зўриқиш бош оғриғи билан оғриган беморларга хос бўлган когнитив-эмоционал бузилишлар профили ва беморларни юритишда эркак ва аёлларда ҳаёт сифати кўрсаткичларидаги жинсий фарқлари асосида жинсга йўналтирилган, дифференциал ёндашув зарурати аниқланган;
сурункали зўриқиш бош оғриғи билан оғриган беморларда фармакотерапияни беморга йўналтирилган таълим билан интеграцияланган ҳолда қўллаш стандарт даволашга нисбатан нейропсихологик холатнинг (депрессия, хавотир) яхшиланиши ва сурункали типдан эпизодик типга утиши исботланган;
цефалгияларни эрта ва киёсий ташхислаш, персоналлаштирилган давода бирламчи автоматлаштирилган диагностика килиш модели асосида ёндашув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурункали зўриқиш бош оғриғининг клиник ва патогенетик хусусиятларини ўрганиш ва даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали зўриқиш бош оғриғи бўлган беморларда бирламчи амбулатор босқичда дори воситалари таъсирида юзага келувчи бош оғриғи ривожланиш хавфини уйготувчи патогенетик омиллар (абузус, хавотир, тиббий саводхонликнинг пастлиги) аникланганлиги, ва анальгетикларни суиистеъмол қилиш қонуниятларини аниқлашга асосланган, абузус бош оғриғи профилактикасига қаратилган комплекс ёндашув бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Zo‘riqish bosh og‘rig‘ini tashxislash va davolash algoritmi” ҳамда “Zo‘riqish bosh og‘rig‘ini davolashning ratsional uslublari” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳри Бектемир тумани марказий кўп тармоқли поликлиникасида 31.10.2025 йилда чиккан 118-сонли ва 112-сонли ва Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникасида 31.10.2025 йилда чиккан 96-сон ва 95-сонли буйруклари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги 2-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: анальгетикларни суиистеъмол қилиш ҳолатларини эрта аниқлаш абузус бош оғриғи учраш частотасини камайтиришга, беморларда бош оғриғини даволашга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиришга, меҳнатга лаёқатсизлик кунлари сонини қисқартиришга ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Бош оғриғини самарали даволаш нафақат алоҳида бемор саломатлигини яхшилайди, балки жамият миқёсида соғлом турмуш ва фаровонликни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлик: Тақдим этилган усулларни жорий этиш асоссиз МРТ/КТ текширувларини қисқартириш, ортикча ва самарасиз дори воситаларини камайтириш хисобига 1 йилда 100 нафар беморга хизмат кўрсатишда 40 миллион сўм маблағни тежаш имконини беради. Олинган маълумотлар мазкур усулни амалдаги беморларда касалликларни эрта аниқлаш учун қўллаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эканини тасдиқлади.
иккинчи илмий янгилик: сурункали зўриқиш бош оғриғи билан оғриган беморларга хос бўлган когнитив-эмоционал бузилишлар профили ва беморларни юритишда эркак ва аёлларда ҳаёт сифати кўрсаткичларидаги жинсий фарқлари асосида жинсга йўналтирилган, дифференциал ёндашув зарурияти аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази илмий кенгаши томонидан 2025 йил 29 октябрда 55-сонли баённома билан тасдиқланган “Zo‘riqish bosh og‘rig‘ini davolashning ratsional uslublari” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар Бектемир тумани марказий кўп тармоқли поликлиникасида 31.10.2025 йилда чиккан 118-сонли ва Андижон тумани (Андижон вил.) тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиникаси 31.10.2025 йилда чиккан 96- буйруклари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги 2-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ушбу илмий янгиликнинг моҳияти эркаклар ва аёлларда ижтимоий мослашувни таъминловчи, индивидуаллаштирилган ёндашувга асосланган гендерга йўналтирилган даволаш стратегияларини ишлаб чиқишдан иборат. Гендерга йўналтирилган усулни амалиётга жорий этиш психоэмоционал ҳолатни меъёрлаштиради ва натижада ҳаёт сифатини яхшилайди. Ташвиш даражаси ва ҳиссий зўриқишни эса эрта аниқлаш ҳамда бартараф этиш беморларнинг даволашга бўлган масъулиятли муносабатини кучайтириб, когнитив-хулқ-атвор кўникмаларини шакллантириб, СЗБО билан оғриган беморларнинг жамиятга мослашувини яхшилаб, кундалик фаоллиги оширади. Иқтисодий самарадорлик: мазкур тадқиқот ёндашувини жорий этиш такрорий мурожаатлар сонини қисқартиришга, қўшимча даволашга эҳтиёжни камайтиришга ҳамда соғлиқни сақлаш тизими харажатларини пасайтиришга имкон беради. Олинган маълумотлар ушбу усулни беморларда қўллаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эканини тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: сурункали зўриқиш бош оғриғи билан оғриган беморларда фармакотерапияни беморга йўналтирилган таълим билан интеграцияланган ҳолда қўллаш стандарт даволашга нисбатан нейропсихологик холатнинг (депрессия, хавотир) яхшиланиши ва сурункали типдан эпизодик типга утиши исботланган, бу эса сурункали зўриқиш бош оғриғини даволашда беморларни касаллигига оид хабардорлиги ошириш ва фармакотерапияни ўз ичига олган комплекс даво афзал эканлигини асослаш бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази илмий кенгаши томонидан 2025 йил 29 октябрда 55-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Zo‘riqish bosh og‘rig‘ini tashxislash va davolash algoritmi” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар Бектемир тумани марказий кўп тармоқли поликлиникасида 31.10.2025 йилда чиккан 112-сонли ва Андижон тумани (Андижон вил.) тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиникаси поликлиникаси 31.10.2025 йилда чиккан 95- буйруклари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги 2-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: зўриқиш бош оғриғи ҳақида билимларга эга бўлиш, жамият томонидан маънавий қўллаб-қувватланиш ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти ушбу кенг тарқалган патологияга қарши курашда сезиларли ёрдам беради. ЗБОни даволашга самарали ёндашувлар нафақат алоҳида инсон саломатлигини яхшилаш имконини беради, балки бутун миллат саломатлиги ва фаровонлигини ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳолда жамият даражасида ижтимоий самарадорликни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлик: беморларнинг тиббий саводхонлигини ошириш ва касалликка оид таълимни жорий этиш натижасида беморлардаги коморбид хавотир ва депрессия даражаси 2 баробарга камайди, касалликнинг сурункали шаклдан енгилроқ бўлган эпизодик шаклга ўтиш кўрсаткичи 3 баробарга ошди, дори воситаларини қабул қилиш кунлари эса 1,5 баробарга қисқарди. Бу ҳар 100 нафар бемор ҳисобига йиллик тежамкорлик 40 000 000 сўм ташкил этишини англатади.
тўртинчи илмий янгилик: цефалгияларни эрта ва киёсий ташхислаш, персоналлаштирилган давода бирламчи автоматлаштирилган диагностика килиш модели асосида ёндашув такомиллаштирилган ва бу борада амбулатор поликлиника шифокорлари бош оғриғи бўлган беморларда амалий фойдаланиш учун диагностик сўровнома "ID-Bosh og‘rig‘i" электрон диагностик иловасидан фойдаланиш буйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Zo‘riqish bosh og‘rig‘ini tashxislash va davolash algoritmi” ҳамда “Zo‘riqish bosh og‘rig‘ini davolashning ratsional uslublari” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳри Бектемир тумани марказий кўп тармоқли поликлиникасида 31.10.2025 йилда чиккан 118-сонли ва 112-сонли ва Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникасида 31.10.2025 йилда чиккан 96-сон ва 95-сонли буйруклари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги 2-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: «ID-Bosh og‘rig‘i» электрон диагностик иловасидан фойдаланиш аҳоли орасида кенг тарқалган бош оғрикларини эрта аниқлаш ва ўз вақтида тўғри йўналтириш имконини берди, ташхис қўйиш сифатининг ошиши беморларнинг ҳаёт сифати, меҳнат қобилияти ва кундалик фаоллигини саклаб колади ва ортиқча ўзбошимчалик билан анальгетик қабул қилиш ҳолатларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлик: электрон диагностик иловадан фойдаланиш поликлиника шароитида қабул вақти ва ташхис қўйиш жараёнини қисқартиради, шифокор меҳнат унумдорлигини оширади. Хулоса: килинган илмий изланишлар натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши, диагностика аниқлигини оширишга, даволаш натижаларини яхшилашга, анальгетикларни назоратсиз суиистеъмол қилиш ҳолатларини камайтиришга ҳамда беморларни касаллик моҳияти ва ўзини назорат қилиш тамойиллари ҳақидаги хабардорлигини оширишга имкон берди.