Тожибоев Темурбек Топволди ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорлик фонида ривожланган гестацион пиелонефритни патоморфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатлари», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib6002.
Илмий раҳбар: Маматалиев Авазбек Розуваевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Эшбаев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шавази Наргиз Нуралиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладор аёлларда туғруқлар сонига боғлиқ ҳолдаги гестацион пиелонефритда кузатиладиган патоморфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни ўрганиш ва касаллик ривожланиш механизмларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник-анамнестик ва аутопсия маълумотлари таҳлили асосида гестацион пиелонефритнинг учраш частотаси ва морфологик шикастланиш оғирлик даражаси ҳомиладорлик тартибига боғлиқлиги, биринчи ҳомиладорликда 73,3% ҳолатларда касаллик оғир ва деструктив кечиши, иккинчи ва учинчи ҳомиладорликларда эса нисбатан кам ва асоратсиз кечиши исботланган;
биринчи ҳомиладорликдаги гестацион пиелонефрит морфогенезида буйрак пўстлоқ соҳаси коптокчалари ва каналчаларида массив дистрофик ва некробиотик ўзгаришларни ўткир яллиғланиш жараёни билан биргаликда кечиши ва терминал йиғувчи каналчалар эпителийсида вакуол дистрофиянинг ривожланиши натижасида буйрак жомчалари етишмовчилигининг шаклланиши патогенетик жиҳатдан асосланган;
биринчи ҳомиладорликда P53 юқори позитив экспрессияси (59,11±1,05%), CD34 ўрта позитив экспрессияси (73,61±1,01%) ва BCL-2 паст позитив реакцияси (79,15±1,02%) асосида апоптотик-деструктив ва микроциркулятор шикастланишларнинг устунлиги, иккинчи ва учинчи ҳомиладорликларда мазкур маркерлар экспрессиясининг пасайиши билан атрофик-склеротик ва компенсатор ўзгаришлар ривожланиши аниқланган;
биринчи ҳомиладорликда буйрак коптокчалари, найчалари ва қон томирларининг морфометрик кўрсаткичлари назорат гуруҳига нисбатан ўртача 1,35 мартагача, иккинчи ҳомиладорликда 1,15 мартагача, учинчи ҳомиладорликда эса 1,03 мартагача ортиши патологик жараён оғирлигини объектив баҳолашнинг миқдорий мезони эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладорлик фонида ривожланган гестацион пиелонефритни патоморфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор клиник-анамнестик ва аутопсия маълумотлари таҳлили асосида гестацион пиелонефритнинг учраш частотаси ва морфологик шикастланиш оғирлик даражаси ҳомиладорлик тартибига боғлиқлиги, биринчи ҳомиладорликда 73,3% ҳолатларда касаллик оғир ва деструктив кечиши, учинчи ва тўртинчи ҳомиладорликларда эса нисбатан кам ва асоратсиз кечиши исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 31 октябрда 6i-109/u-сон билан тасдиқланган “Гестацион пиелонефритда буйракларнинг иммуногистокимёвий мезонларини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 01.11.2025 йилдаги 177-сон ва Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 22.11.2025 йилдаги 191-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гестацион пиелонефритда буйрак тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришларни ўрганиш усулларини такомиллаштириш, касалликни эрта аниқлаш ва асоратларнинг олдини олиш имконини беради. Натижада, ҳомиладор аёлларда ва ҳомилада асоратлар кам бўлишига олиб келади. Бунинг оқибатида, ўлим сони камайиб, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1,4 млн. сўм маблағлар таклиф этилган усулда буйрак тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришларни эрта аниқлаш туфайли ташхис қўйиш муддатини ва шифохонада ётиш кунларини 10 кундан 7 кунгача қисқартириш ҳамда касаллик асоратларини камайтириш натижасида иқтисод қилинади (анъанавий усулда 7 кунлик даволаш харажати ўртача 2,85 млн сўмни, таклиф этилган усулда эса 1,85 млн сўмни ташкил этади);
иккинчи илмий янгилик: биринчи ҳомиладорликдаги гестацион пиелонефрит морфогенезида буйрак пўстлоқ соҳаси коптокчалари ва каналчаларида массив дистрофик ва некробиотик ўзгаришларни ўткир яллиғланиш жараёни билан биргаликда кечиши ва терминал йиғувчи каналчалар эпителийсида вакуол дистрофиянинг ривожланиши натижасида буйрак жомчалари етишмовчилигининг шаклланиши патогенетик жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 31 октябрда 6i-109/u-сон билан тасдиқланган “Гестацион пиелонефритда буйракларнинг иммуногистокимёвий мезонларини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 01.11.2025 йилдаги 177-сон ва Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 22.11.2025 йилдаги 191-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гестацион пиелонефритда буйрак тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришларни ўрганиш усулларини такомиллаштириш, касалликни эрта аниқлаш ва асоратларнинг олдини олиш имконини беради. Натижада, ҳомиладор аёлларда ва ҳомилада асоратлар кам бўлишига олиб келади. Бунинг оқибатида, ўлим сони камайиб, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1,4 млн. сўм маблағлар таклиф этилган усулда буйрак тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришларни эрта аниқлаш туфайли ташхис қўйиш муддатини ва шифохонада ётиш кунларини 10 кундан 7 кунгача қисқартириш ҳамда касаллик асоратларини камайтириш натижасида иқтисод қилинади (анъанавий усулда 7 кунлик даволаш харажати ўртача 2,85 млн сўмни, таклиф этилган усулда эса 1,85 млн сўмни ташкил этади);
учинчи илмий янгилик: биринчи ҳомиладорликда P53 юқори позитив экспрессияси (59,11±1,05%), CD34 ўрта позитив экспрессияси (73,61±1,01%) ва BCL-2 паст позитив реакцияси (79,15±1,02%) асосида апоптотик-деструктив ва микроциркулятор шикастланишларнинг устунлиги, иккинчи ва учинчи ҳомиладорликларда мазкур маркерлар экспрессиясининг пасайиши билан атрофик-склеротик ва компенсатор ўзгаришлар ривожланиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 31 октябрда 6i-109/u-сон билан тасдиқланган “Гестацион пиелонефритда буйракларнинг иммуногистокимёвий мезонларини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 01.11.2025 йилдаги 177-сон ва Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 22.11.2025 йилдаги 191-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гестацион пиелонефритда буйрак тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришларни ўрганиш усулларини такомиллаштириш, касалликни эрта аниқлаш ва асоратларнинг олдини олиш имконини беради. Натижада, ҳомиладор аёлларда ва ҳомилада асоратлар кам бўлишига олиб келади. Бунинг оқибатида, ўлим сони камайиб, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1,4 млн. сўм маблағлар таклиф этилган усулда буйрак тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришларни эрта аниқлаш туфайли ташхис қўйиш муддатини ва шифохонада ётиш кунларини 10 кундан 7 кунгача қисқартириш ҳамда касаллик асоратларини камайтириш натижасида иқтисод қилинади (анъанавий усулда 7 кунлик даволаш харажати ўртача 2,85 млн сўмни, таклиф этилган усулда эса 1,85 млн сўмни ташкил этади);
тўртинчи илмий янгилик: биринчи ҳомиладорликда буйрак коптокчалари, найчалари ва қон томирларининг морфометрик кўрсаткичлари назорат гуруҳига нисбатан ўртача 1,35 мартагача, иккинчи ҳомиладорликда 1,15 мартагача, учинчи ҳомиладорликда эса 1,03 мартагача ортиши патологик жараён оғирлигини объектив баҳолашнинг миқдорий мезони эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 31 октябрда 6i-109/u-сон билан тасдиқланган “Гестацион пиелонефритда буйракларнинг иммуногистокимёвий мезонларини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 01.11.2025 йилдаги 177-сон ва Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 22.11.2025 йилдаги 191-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гестацион пиелонефритда буйрак тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришларни ўрганиш усулларини такомиллаштириш, касалликни эрта аниқлаш ва асоратларнинг олдини олиш имконини беради. Натижада, ҳомиладор аёлларда ва ҳомилада асоратлар кам бўлишига олиб келади. Бунинг оқибатида, ўлим сони камайиб, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 1,4 млн. сўм маблағлар таклиф этилган усулда буйрак тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришларни эрта аниқлаш туфайли ташхис қўйиш муддатини ва шифохонада ётиш кунларини 10 кундан 7 кунгача қисқартириш ҳамда касаллик асоратларини камайтириш натижасида иқтисод қилинади (анъанавий усулда 7 кунлик даволаш харажати ўртача 2,85 млн сўмни, таклиф этилган усулда эса 1,85 млн сўмни ташкил этади).