Сафаров Холиқжон Хуршедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизил ясси темиратки билан хасталанган беморларнинг профилактикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1532.
Илмий раҳбар: Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.26.01.
Расмий оппонентлар: Пакирдинов Адхамжон Бегишович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қизил ясси темиратки касаллигининг турли клиник шаклларини иммунологик, иммуногистокимёвий хусусиятларини ўрганиш ва такомиллаштирилган даволаш услуби самарадорлигини беморларнинг хаёт сифатига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қизил ясси темираткининг клиник шакллари иммун-яллиғланиш фаоллигининг турли даражалари билан тавсифланиши аниқланган: типик ва атрофик шаклларда ИЛ-6 (18,6±2,3 пг/мл) ва ИЛ-1β (5,31±1,12 пг/мл) кўрсаткичлари назорат гуруҳидан статистик жиҳатдан аҳамиятли даражада юқори экани (п<0,05), шунингдек дерматоскопиянинг юқори диагностик ахборотлилиги ва ушбу усулни қўллаш инвазив тери биопсияси заруратини диагностик ишончлиликни сақлаган ҳолда 40% га камайтириши аниқланган;
илк бор ситокин профили (ИЛ-6, ИЛ-1β, ИЛ-10) касаллик фаоллиги ва беморларнинг ҳаёт сифати билан зич боғлиқ экани, ИЛ-6 даражаси билан ЛПАСИ фаоллик индекси ўртасида тўғри корреляция (р=0,71), шунингдек ИЛ-10 даражаси билан клиник фаоллик кўрсаткичлари ўртасида тескари корреляцион боғланиш (р=–0,64) мавжудлиги ва мазкур кўрсаткичларни касаллик оғирлиги ҳамда терапия самарадорлигини баҳолашда миқдорий иммунологик маркёрлар сифатида қўллаш мумкинлиги исботланган;
иммуногистокимёвий кўрсаткичлар — CД4⁺/CД8⁺ Т-лимфоцитлар нисбати, Ки-67 ва ТГФ-β1 экспрессияси иммун-яллиғланиш жараёни фаоллик даражасини акс эттириши, касалликнинг оғир шаклларида CД8⁺-инфилтрат устунлиги, Ки-67 пролифератив фаоллигининг ошиши ва ТГФ-β1 экспрессиясининг пасайиши аниқланиши фаол ситотоксик яллиғланиш ва репаратив механизмлар етишмовчилигининг қўшилиб келганини кўрсатиши аниқланган;
илк бор қизил ясси темиратки билан оғриган беморларни комплекс даволаш усули — тор диапазонли УВБ-фототерапия (311 нм), эксимер лазер (308 нм) ва топикал такролимусни ўз ичига олган ҳолда қўлланилганда клиник самарадорлик 85,1% га етиши, бу кўрсаткич стандарт монотерапия самарадорлигидан (39,2%) 1,8 марта юқори экани, рецидивлар частотасининг 27% га камайиши ва ҳаёт сифати кўрсаткичларининг ўртача 41% га яхшиланиши билан кузатилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Қизил ясси темиратки билан касалланган беморларни даволаш ва профилактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: қизил ясси темираткининг клиник шакллари иммун-яллиғланиш фаоллигининг турли даражалари билан тавсифланиши, типик ва атрофик шаклларда ИЛ-6 (18,6±2,3 пг/мл) ва ИЛ-1β (5,31±1,12 пг/мл) кўрсаткичлари назорат гуруҳидан статистик жиҳатдан аҳамиятли даражада юқори экани (п<0,05), шунингдек дерматоскопиянинг юқори диагностик ахборотлилиги, ушбу усулни қўллаш инвазив тери биопсияси ўтказиш заруратини диагностик ишончлиликни сақлаган ҳолда 40% га камайтириши исботланган. Ушбу натижалар асосида ишлаб чиқилган “Қизил ясси темиратки билан оғриган беморларда қўшма ултрабинафша терапияни қўллаш самарадорлигини комплекс баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиялар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалида 2024-йил 25-декабрдаги № 99-сон буйруғи ҳамда Бухоро вилояти филиалида 2025-йил 19 январдаги № 12-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ТТА мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024-йил 22-ноябрдаги №11-24/411-т хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иммунологик кўрсаткичлар асосида касалликнинг оғирлик даражасини баҳолаш дерматологларга бемор ҳолатини эрта аниқлаш ва даволаш стратегиясини индивидуал танлаш имконини берди, бу эса касалликнинг оғир кечиш ҳолатларини 23% га, қайталаниш ҳолатларини 18% га камайтиришга ёрдам берди ҳамда дерматоскопик ташхис усули инвазив биопсияга эҳтиёжни камайтириб, аҳолининг тиббий ёрдамдан қониқиш даражасини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: ситокин профилини баҳолаш орқали асоссиз биопсиялар сони 32% га қисқариб, ҳар 100 нафар беморга нисбатан ўртача 9800000 сўм иқтисод қилинди ҳамда тери биопсияларининг камайиши натижасида ҳар 100 текширилган бемор учун қўшимча равишда ўртача 6200000 сўм лаборатор харажатлар иқтисод қилинди. Шунингдек, ташхис қўйиш вақти 3–5 кундан 1 кунгача, даволаниш муддати эса ўртача 10 кундан 5 кунгача қисқарди;
иккинчи илмий янгилик: ситокин профили (ИЛ-6, ИЛ-1β, ИЛ-10) касаллик фаоллиги ва беморларнинг ҳаёт сифати билан зич боғлиқ экани, ИЛ-6 даражаси билан ЛПАСИ фаоллик индекси ўртасида тўғри корреляция (р=0,71), шунингдек ИЛ-10 даражаси билан клиник фаоллик кўрсаткичлари ўртасида тескари корреляцион боғланиш (р=–0,64) мавжудлиги ва мазкур кўрсаткичларни касаллик оғирлиги ҳамда терапия самарадорлигини баҳолашда миқдорий иммунологик маркёрлар сифатида қўллаш мумкинлиги исботланган. Тадқиқот натижаларига кўра, ДЛҚИ кўрсаткичи юқори бўлган беморларда (11,2±2,4 балл) ИЛ-6 миқдори ва ЛПАСИ индекси ўзаро тўғридан-тўғри боғлиқ (р=0,71), яъни яллиғланиш даражаси ошиши билан беморнинг ҳаёт сифатининг пасайиши кузатилди. Шунингдек, ИЛ-10 миқдорининг ўсиши касалликнинг ремиссия босқичи билан тескари боғлиқликда эканлиги (р=-0,64) аниқланган. Ушбу натижалар асосида ишлаб чиқилган “Қизил ясси темиратки билан оғриган беморларда қўшма ултрабинафша терапияни қўллаш самарадорлигини комплекс баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиялар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалида 2024-йил 25-декабрдаги № 99-сон буйруғи ҳамда Бухоро вилояти филиалида 2025-йил 19 январдаги № 12-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ТТА мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024-йил 22-ноябрдаги №11-24/411-т хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Янги ишлаб чиқилган комплекс баҳолаш ва реабилитация дастури орқали беморларда психоемоционал ҳолатнинг барқарорлашиши, стресс ва депрессия кўрсаткичларининг пасайиши таъминланди. Бу усулни жорий этиш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш индекси ўртача 41 % га яхшиланди, беморларнинг ижтимоий фаоллиги ҳамда даволанишга содиқлиги ошди. Иқтисодий самарадорлиги: Комплекс даволаш дастурини жорий этиш орқали қайталаниш ҳолатларининг 22 % га камайиши ва шунга мос равишда диспансер кузатувга олиш муддатларининг қисқариши таъминланди. Натижада ҳар 100 нафар беморга нисбатан диспансер кузатув ва даволаш харажатларидан ўртача 7450000 сўм маблағ иқтисод қилинди;
учинчи илмий янгилик: иммуногистокимёвий кўрсаткичлар (CД4⁺/CД8⁺ Т-лимфоцитлар нисбати, Ки-67 ва ТГФ-β экспрессияси) иммун-яллиғланиш жараёни фаоллик даражасини акс эттириши исботланган; касалликнинг оғир шаклларида CД8⁺-инфилтрат устунлиги, Ки-67 пролифератив фаоллигининг ошиши ва ТГФ-β экспрессиясининг пасайиши аниқланган бўлиб, бу фаол цитотоксик яллиғланиш ва репаратив механизмлар етишмовчилигининг қўшилиб келганини кўрсатади. Олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган “Қизил ясси темиратки билан оғриган беморларда қўшма ултрабинафша терапияни қўллаш самарадорлигини комплекс баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиялар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалида 2024-йил 25-декабрдаги № 99-сон буйруғи ҳамда Бухоро вилояти филиалида 2025-йил 19 январдаги № 12-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ТТА мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024-йил 22-ноябрдаги №11-24/411-т хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: иммуногистокимёвий кўрсаткичлардан (CД4⁺/CД8⁺, Ки-67, ТГФ-β) иммун-яллиғланиш жараёни фаоллигини баҳолашда фойдаланиш беморларни касаллик оғирлик даражасига кўра стратификация қилиш аниқлигини ошириш, резистент ва рецидивланувчи кечиш хавфи юқори бўлган қизил ясси темиратки шаклларини ўз вақтида аниқлаш имконини берди. Бу даволаш тактикасини янада асосли танлашни таъминлаб, клиник намоён бўлишлар оғирлигини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилашга олиб келди. Иқтисодий самарадорлик: иммуногистокимёвий баҳолашни амалиётга жорий этиш қизил ясси темиратки билан оғриган беморларда диагностик ва даволаш тадбирлари ҳажмини оптималлаштириш имконини берди. Касаллик оғирлиги ва кечиш прогнозини янада аниқ белгилаш ҳисобига асоссиз такрорий биопсиялар ва қўшимча морфологик текширувлар сони 35% га қисқарди. Иммуногистокимёвий мезонлар асосида терапияни индивидуаллаштириш самарасиз даволаш курслари сонининг камайишига ва ўртача терапия давомийлигининг 9 кундан 6 кунга қисқаришига хизмат қилди. 100 нафар бемор ҳисобида диагностик ва даволаш тадбирларига сарфланадиган молиявий харажатлар ўртача 8100000 сўмга тежалди, шунингдек такрорий консултациялар ва терапияни коррексия қилиш билан боғлиқ харажатлар камайди;
тўртинчи илмий янгилик: қизил ясси темиратки билан оғриган беморларни комплекс даволаш усули — тор диапазонли УВБ-фототерапия (311 нм), эксимер лазер (308 нм) ва топикал такролимусни ўз ичига олган ҳолда қўлланилганда клиник самарадорлик 85,1% га етиши, бу кўрсаткич стандарт монотерапия самарадорлигидан (39,2%) 1,8 марта юқори экани, рецидивлар частотасининг 27% га камайиши ва ҳаёт сифати кўрсаткичларининг ўртача 41% га яхшиланиши билан кузатилиши исботланган. Ушбу натижалар асосида ишлаб чиқилган “Қизил ясси темиратки билан оғриган беморларда қўшма ултрабинафша терапияни қўллаш самарадорлигини комплекс баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиялар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалида 2024-йил 25-декабрдаги № 99-сон буйруғи ҳамда Бухоро вилояти филиалида 2025-йил 19 январдаги № 12-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ТТА мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024-йил 22-ноябрдаги №11-24/411-т хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Комплекс терапия натижасида ҚЙТ билан оғриган беморларда касалликнинг ремиссия даври узайиб, зудлик билан қайталаниш ҳолатлари 27 % га камайди. Бу аҳолида иш қобилиятининг тикланишига ва ҳаёт сифатининг ошишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: Комплекс даволаш усулини жорий этиш натижасида стандарт терапия билан солиштирганда бир беморни даволаш харажати ўртача 2150000 сўмга камайди.