Исаков Қувончбек Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бош мия қон томирлари аневризмасининг учраш даражаси, ҳавф омиллари, патоморфологияси ва молекуляр генетикаси” 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3839.
Илмий раҳбар: Эшбаев Эркин Абдуҳалимович тиббиёт фанлари доктори (DSc) доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти  PhD.06/2025.27.12.Tib.21.01.
Расмий оппонентлар: Тагяқулов Эркинжон Ҳолиқулович, тиббиёт фанлари номзоди (Тожикистон); Мусаева Юлдуз Алписовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бош мия қон томирлари аневризмасининг учраш даражаси, ҳавф омиллари, морфогенези ва патоморфологик ўзгаришларини ойдинлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
миокарднинг ёшга оид инволютив ўзгаришлари, артериал гипертензия ва атеросклероз жараёнлари ўртасидаги патогенетик дезинтеграцияси бош мия ички (интракраниал) томирлари аневризмаси шаклланишида мухим прогностик аҳамияти аниқланган;
виллизий халқаси артериялари деворида кечувчи гистокимёвий ўшзгаришларда ШИК ва ШИФФ мусбат тузилмалар “нордон мукополи-сахаридлар” таъсирида эластик толаларнинг массив эластолизи ва деструксияси интракраниал томирлар деворида аневризмалар шаклланишида етакчи патогенетик омил эканлиги исботландган;
бош мия ички томирлари аневризмаси генезида артериал гипертензияни индуцирловчи роли асосида, томир ичидаги турбулент оқим таъсирида томир бўшлиғида кескин ҳажмий ўзгаришлар (стеноз соҳасида) натижасида юзага келадиган гемодинамик бузилишлар таҳлили касалликнинг хавфлилик даражасини баҳоловчи прогностик кўрсаткич ишлаб чиқилган;
субарахноидал қон қуйилишларни эрта ташхислашнинг молекуляр-генетик алгоритми асосланган: CОЛ3А1 (рс172541) ва ЖДП2 (рс169972) генлари полиморфизмининг синергик экспрессияси таҳлили натижасида шакллантирилган янги панелининг юқори башоратлаш қиймати тасдиқланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижалари Андижон вилояти патологик анатомия бюроси (30.11.2024 й., №14-сонли буйруғи), РШТЁИМАФ (10.12.2024 й., №37- сонли буйруғи), Фаргона вилояти патологик анатомия бюроси (20.12.2024 й., №61- сонли буйруғи) ҳамда РШТЁИМФФ (23.12.2024 й., №70-сонли буйруғи) амалиётига тадбиқ этилган.
биринчи илмий янгилик. Миокарднинг ёшга оид инволютив ўзгаришлари, артериал гипертензия ва атеросклероз жараёнлари ўртасидаги патогенетик дезинтеграцияси бош мия ички (интракраниал) томирлари аневризмаси шаклланишида мухим прогностик аҳамияти аниқланганлиги Андижон вилояти патологик анатомия бюроси (30.11.2024 й., №-14-сонли буйруғи), РШТЁИМАФ (10.12.2024 й., №37 сонли буйруғи), Фаргона вилояти патологик анатомия бюроси (20.12.2024 й., №61- сонли буйруғи) ҳамда РШТЁИМФФ (23.12.2024 й., №70-сонли буйруғи) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Ушбу янгилик аневризма ривожланиш хавфи юқори бўлган шахсларни (гипертония, атеросклероз ва жинсга боғлиқ фон касалликларига чалинганлар) аниқлаш ва уларда эрта диагностика чораларини кўриш имконини беради. Бу эса аневризманинг ўз вақтида аниқланиши ва даволанишига, оғир асоратларнинг (қон қуйилиши, инсулт) олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Янги усулни амалиётга жорий етилганда харажатлар 1.500.000 дан 1.237.500 сўмгача камаяди ва ҳар бемор учун 262.500 сўм тежалди. Хулоса: Янгилик ёрдамида касалликни эрта аниқлаш ва даволаш орқали беморларнинг иш қобилиятини сақлаб қолиш ва жисмоний фаоллигини яхшилашга эришилди.
иккинчи илмий янгилик. Виллизий халқаси артериялари деворида кечувчи гистокимёвий ўшзгаришларда ШИК ва ШИФФ мусбат тузилмалар “нордон мукополи-сахаридлар” таъсирида эластик толаларнинг массив эластолизи ва деструксияси интракраниал томирлар деворида аневризмалар шаклланишида етакчи патогенетик омил эканлиги исботланди Андижон вилояти патологик анатомия бюроси (30.11.2024 й., №14-сонли буйруғи), РШТЁИМАФ (10.12.2024 й., №37 сонли буйруқъи), Фаргона вилояти патологик анатомия бюроси (20.12.2024 й., №61- сонли буйруғи) ҳамда РШТЁИМФФ (23.12.2024 й., №70-сонли буйруғи) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Ушбу илмий янгилик аҳоли ўртасида хавф омилларини вақтида тиббий кўрикда аниқлаш ва касалликларни даволаш чораларини кўришлари мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Янги усулни амалиётга жорий этиш орқали аневризмани даволаш учун сарф этиладиган ўртача 8.950.000 сўм харажатларни тежаб қолиш имконини беради. Хулоса: Виллизий халқаси артериалари деворида кечувчи гистокимёвий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда текшириш стратегиясини такомиллаштириш даволаш самарадорлигини оширади ва қайта касалланиш хавфини камайтиради. Бу эса узоқ муддатли истиқболда тиббий харажатларни камайтиришга ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик. Бош мия ички томирлари аневризмаси генезида артериал гипертензияни индуцирловчи роли асосида, томир ичидаги турбулент оқим таъсирида томир бўшлиғида кескин ҳажмий ўзгаришлар (стеноз соҳасида) натижасида юзага келадиган гемодинамик бузилишлар таҳлили касалликнинг хавфлилик даражасини баҳоловчи прогностик кўрсаткич ишлаб чиқилганлиги Андижон вилояти патологик анатомия бюроси (30.11.2024 й., №14-сонли буйруқъи), РШТЁИМАФ (10.12.2024 й., №37 сонли буйруқъи), Фаргона вилояти патологик анатомия бюроси (20.12.2024 й., №61- сонли буйруқъи) ҳамда РШТЁИМФФ (23.12.2024 й., №70-сонли буйруқъи) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Ушбу илмий янгилик аҳоли ўртасида гипертония касаллигининг аневризма ривожланишидаги роли ҳақида хабардорликни оширади. Бу одамларни қон босимини мунтазам равишда назорат қилиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш ва гипертонияни ўз вақтида даволашга ундайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Янги усулни амалиётга жорий етилганда харажатлар 1.500.000 дан 1.237.500 сўмгача камаяди ва ҳар бемор учун 262.500 сўм тежалди. Хулоса: бош мия ичи томирлари аневризмаси ривожланишида гипертониянинг ролини аниқлаш ижтимоий аҳамиятга молик бўлиб, аҳоли саломатлигини яхшилашга, касалликларнинг олдини олишга ва беморлар ҳаёт сифатини оширишга ёрдам беради.
тўртинчи илмий янгилик. Субарахноидал қон қуйилишларни эрта ташхислашнинг молекуляр-генетик алгоритми асосланган: CОЛ3А1 (рс172541) ва ЖДП2 (рс169972) генлари полиморфизмининг синергик экспрессияси таҳлили натижасида шакллантирилган янги панелининг юқори башоратлаш қиймати тасдиқланганлиги Андижон вилояти патологик анатомия бюроси (30.11.2024 й., №14-сонли буйруқъи), РШТЁИМАФ (10.12.2024 й., №37 сонли буйруқъи), Фаргона вилояти патологик анатомия бюроси (20.12.2024 й., №61- сонли буйруқъи) ҳамда РШТЁИМФФ (23.12.2024 й., №70-сонли буйруқъи) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Янги молекуляр генетик маркерлар бош мия ичи томирлари аневризмаси ривожланиш хавфи юқори бўлган шахсларни аниқлаш имконини беради. Бу хавф гуруҳига кирувчи одамлар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб, касалликни эрта босқичда аниқлаш ва даволаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Ҳар бир беморни скрининг текширувдан ўтказиш 500.000 сўмни талаб этади ва бу орқали келиб чиқадиган асоратларни (10-15.000.000) олдини олишга имкон беради. Хулоса: Молекуляр генетик маркерларнинг мақсадли панелини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали аневризманинг эрта ташхиси ва даволанишини таъминлаш, асоратларни камайтириш, иш қобилиятини сақлаш ва профилактика харажатларини оптимизация қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish