Асадов Темур Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рентген-эндобилиар аралашувлар ёрдамида механик сариқликда хирургик давони такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5613.
Илмий раҳбар: Даминов Феруз Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Рузибоев Санжар Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. Бурдюков Михаил Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
холедохолитиазни периампуляр зонасининг анатомик хусусиятларига эга беморларда камжароҳатли даволаш самарадорлигини эндоскопик аралашув ўтказиш технологияларини такомиллаштириш ва шахсийлаштирилган ёндашувлар орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичининг атипик жойлашуви (медиал, паст, ретродуоденал ёки перипапилляр дивертикул фонида) стандарт чреспапилляр аралашувлар самарадорлигини пасайтириши ва канюляция қийинчилиги 38% ҳолатда кузатилиши аниқланган;
ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичига кириш қийин бўлган ҳолатларда ишлаб чиқилган модификациялаштирилган комбинацияланган камжароҳат аралашув (жумладан “Рандеву” усули ва трансцистик кириш) сафро йўлларини тиклашда юқори самарадорлиги аниқланган;
қаттиқ ва катта калибрли тошларда эндоскопик контактли электрогидравлик литотрипсия техникаси ўзгартирилди, уни амалга ошириш шартлари (атроф-муҳит, визуализация, техник параметрлар) 85,7% ҳолатда тўлиқ санацияга эришиш анқланган;
сўрғич орқали муолажаларда панкреатит, қон кетиш ва перфорация хавфини камайтиришга қаратилган профилактик тамойилларни (селектив канюляция, визуал назорат, босқичма-босқич аралашув ва инструментал мониторинг) жорий этиш операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш ва даволаш хавфсизлигини ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рентген-эндобилиар аралашувлар ёрдамида механик сариқликда хирургик давони такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичининг атипик жойлашуви (медиал, паст, ретродуоденал ёки перипапилляр дивертикул фонида) стандарт чреспапилляр аралашувлар самарадорлигини пасайтириши ва канюляция қийинчилиги 38% ҳолатда кузатилиши аниқланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 28-майдаги 10-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Яхши сифатли механик сариқ клиникаси, асоратлари, диагностикаси ва давоси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Навоий филиали (05.08.2025 й. 114-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (04.08.2025 й. 95-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.12.2025 й. 31/40-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичининг анатомик хусусиятларини, умумий ўт йўлининг диаметрини, тошларнинг морфологиясини, ёши ва бирга келадиган патологияни ҳисобга олган ҳолда холедохолитиазни минимал инвазив даволашнинг шахсийлаштирилган алгоритми ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Иқтисодий самарадорлиги: ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичининг атипик жойлашуви бўлган беморларни кенг қамровли клиник ва анатомик баҳолаш орқали беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 7-10 кун учун 6544800 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 975650 сўм сарфланади. миниинвазив ёндашувлар ёрдамида операция килинганда стационар даволаниш 5 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич 3876450 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичининг атипик жойлашуви (медиал, паст, ретродуоденал ёки перипапилляр дивертикул фонида) стандарт чреспапилляр аралашувлар самарадорлигини пасайтириши ва канюляция қийинчилиги 38% ҳолатда кузатилиши аниқланди. Атипик анатомия мавжуд беморларда холедохолитиаз кечиши клиник ва инструментал жиҳатдан мураккаброқ бўлиши асосланди.
иккинчи илмий янгилик: ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичига кириш қийин бўлган ҳолатларда ишлаб чиқилган модификациялаштирилган комбинацияланган камжароҳат аралашув (жумладан “Рандеву” усули ва трансцистик кириш) сафро йўлларини тиклашда юқори самарадорлиги аниқланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 28-майдаги 10-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Яхши сифатли механик сариқ клиникаси, асоратлари, диагностикаси ва давоси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Навоий филиали (05.08.2025 й. 114-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (04.08.2025 й. 95-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.12.2025 й. 31/40-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичининг атипик жойлашуви бўлган беморларда юқори самарадорликни (91,1%) кўрсатадиган "рандеву" комбинацияланган лапароскопик-эндоскопик техникаси клиник амалиётга киритилди. Иқтисодий самарадорлиги: ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичининг ериши қийин бўлган холедохолитиазни даволашнинг ўзига хос минимал инвазив ёндашуви асосида дифференциал-диагностик мезонлар ва беморларни даволаш алгоритм остида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 10855420 сўмни ташкил етади. Хулоса: ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичига кириш қийин бўлган ҳолатларда ишлаб чиқилган модификациялаштирилган комбинацияланган камжароҳат аралашув (жумладан “рандеву” усули ва трансцистик кириш) сафро йўлларини тиклашда юқори самарадорликни таъминлаб, холедох санатсияси 91,1% ҳолатда муваффақиятли амалга оширилиши ҳамда очиқ операцияга эҳтиёжни бартараф этиши клиник жиҳатдан исботланди.
учинчи илмий янгилик: қаттиқ ва катта калибрли тошларда эндоскопик контактли электрогидравлик литотрипсия техникаси ўзгартирилди, уни амалга ошириш шартлари (атроф-муҳит, визуализация, техник параметрлар) 85,7% ҳолатда тўлиқ санацияга эришиш имконини берган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 28-майдаги 10-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Яхши сифатли механик сариқ клиникаси, асоратлари, диагностикаси ва давоси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Навоий филиали (05.08.2025 й. 114-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (04.08.2025 й. 95-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.12.2025 й. 31/40-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сўрғич орқали аралашувлар асоратларининг олдини олиш тамойиллари жорий этилди, шу жумладан визуал назорат остида селектив кануляция, ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичи шишишида профилактик дренаж ва беморнинг ностабил аҳволида агрессив манипуляцияни рад этиш, бу панкреатит ва қон кетиш частотасини камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: эндоскопик контактли электрогидравлик литотрипсия техникаси амалиётидан кейин операциясидан кейинги даврда асоратлар тубдан қисқаришини инобатга олсак, асосий гурухдаги беморларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар 30% қисқартиришликка эришилди. Хулоса: холедохолитиазнинг йирик ва мураккаб шаклларида такомиллаштирилган контакт электро-гидравлик литотрипсия усулини қўллаш 85,7% ҳолатда тўлиқ санатсияга эришиш имконини бериши ва мазкур усул асоратланган ҳолатларда минимал инвазив альтернатив ёндашув сифатида муҳим аҳамият касб этиши аниқланди.
тўртинчи илмий янгилик: сўрғич орқали муолажаларда панкреатит, қон кетиш ва перфорация хавфини камайтиришга қаратилган профилактик тамойилларни (селектив канюляция, визуал назорат, босқичма-босқич аралашув ва инструментал мониторинг) жорий этиш операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш ва даволаш хавфсизлигини ошириши асосланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 28-майдаги 10-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Яхши сифатли механик сариқ клиникаси, асоратлари, диагностикаси ва давоси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Навоий филиали (05.08.2025 й. 114-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (04.08.2025 й. 95-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.12.2025 й. 31/40-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: умумий ўт йўлларининг минимал инвазив санацияси учун кўрсатмаларнинг кенгайиши ҳатто мураккаб анатомия ва оғир коморбидлик ҳолатларида ҳам оқланди, бу лапаротомиялар частотасини камайтирди ва операциядан кейинги натижаларни яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: умумий ўт йўлларининг минимал инвазив санацияси билан жарроҳлик амалиётлари самарадорлиги билан интраоперацион травматизмни ва жарроҳлик аралашувининг давомийлигини камайтиришга ёрдам бериши, реабилитация муддатларининг қисқариши туфайли беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 22564500 сўм сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 20% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: сўрғич орқали муолажаларда панкреатит, қон кетиш ва перфорация хавфини камайтиришга қаратилган профилактик тамойилларни (селектив канюляция, визуал назорат, босқичма-босқич аралашув ва инструментал мониторинг) жорий этиш операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш ва даволаш хавфсизлигини оширишга хизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланди.