Абдуолимов Абдумани Абдунабиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Цереброваскуляр касалликларда ташхислаш ва даволаш самарадорлигини патоморфологик жиҳатлари” 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5166.
Илмий раҳбар: Мамажанов Баходир Солижонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти,  PhD.06/2025.27.12.Tib.21.01.
Расмий оппонентлар: Мусаева Юлдуз Алписовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
цереброваскуляр касалликларни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий жиҳатларини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
цереброваскуляр касалликлар оқибатида юзага келган ўлим ҳолатларининг клиник-анамнестик хусусиятлари (71,7% даволанмаган ҳолатлар ва 45-59 ёшдаги зарарли одатлар) патоморфологик ўзгаришлар билан узвий боғлиқлиги илк бор клиник-морфологик таҳлил асосида исботланган бўлиб, бу қон томир ҳалокатининг олдини олиш ва даволаш тактикасини танлашда янги прогностик мезон сифатида асосланган;
мия қон томирлари атеросклерози ва гипертония касаллигида томир девори структурасининг емирилиши (ShIFF-мусбат тузилмалар, коллаген ва эластик толалар дезорганизатсияси) қон томирларининг прогрессив стенозига олиб келувчи асосий морфологик триггер эканлиги очиб берилган бўлиб, стабил фиброз пилакчалардаги репарация жараёнлари асосида даволаш самарадорлигини баҳолашнинг патоморфологик механизми аниқланган;
ички уйқу артериясининг (a. carotis interna) критик торайиш даражалари (даволанмаганларда 1,21 ва назорат гуруҳига нисбатан 2,55 мартагача) илк бор миқдорий жиҳатдан тизимлаштирилиб, ушбу кўрсаткичлар асосида бош мия ишемияси даражасини белгиловчи ва хавфни баҳоловчи янги морфометрик баҳолаш мезони ишлаб чиқилган;
эндотелиал дисфункция ва ангиогенез жараёнларини баҳолашда CD31, CD34  ва VEGFR-1  молекуляр маркерлари экспрессияси даражаси ва уларнинг ўзаро таъсири муаллиф томонидан илмий таҳлил қилиниб, цереброваскуляр касалликларда ўтказилган терапевтик даво самарадорлигини обектив баҳоловчи янги иммуногистокимёвий диагностик панел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижалари Цереброваскуляр касалликларда ташхислаш ва даволаш самарадорлигини патоморфологик жиҳатларини бош мия тўқимасини морфологик, иммуногистокимёвий, морфометрик ва статистик тадқиқот усуллар ёрдамида олинган маълумотларга асосланиб, услубий тавсиялар нашр этилган «Цереброваскуляр касалликларда ташхислаш ва даволаш самарадорлигини патоморфологик жиҳатларини бош мия тўқимасини морфологик, иммуногистокимёвий, морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш» мавзусида ишлаб чиқилган услубий тавсиянома   Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025-йил 22-сентябрдаги 25/06-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 2025-йил 18-сентябрдаги 21-15-2809-сонли ҳати соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган).  
биринчи илмий янгилик: цереброваскуляр касалликлар оқибатида юзага келган ўлим ҳолатларининг клиник-анамнестик хусусиятлари (71,7% даволанмаган ҳолатлар ва 45-59 ёшдаги зарарли одатлар) патоморфологик ўзгаришлар билан узвий боғлиқлиги илк бор клиник-морфологик таҳлил асосида исботланган бўлиб, бу қон томир ҳалокатининг олдини олиш ва даволаш тактикасини танлашда янги прогностик мезон сифатида асосланган. Наманган вилоят патологик анатомия бюроси (07.07.2025 й., №172-1-сонли буйруғи) ва Андижон вилоят патологик анатомия бюроси (10.07.2025 й., №189-ж-сонли буйруғи) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги. Юқори хавф гуруҳларни эрта аниқлаш 45-59 ёшдаги эркаклар орасида профилактик ва даволаш чораларини кучайтиришга имкон берди, бу эса ўлимга олиб келадиган цереброваскуляр касалликлар частотасини ҳамда эрта ўлимни камайтиришга ва меҳнатга лаёқатли аҳоли оилаларига ижтимоий юкни енгиллаштирди. Иқтисодий самарадорлиги. Хавф стратификатсияни қўллаш касалхонага қайта ётқизиш ва интенсив реаниматсия тадбирлари сонини камайтириш, ҳар бир бемор учун 800.000 – 1.300.000 сўм миқдорида маблағни тежаш имконини берди. Ўлим ҳолатларининг камайиши ва шифохонада даволаниш муддатининг қисқариши соғлиқни сақлаш тизими харажатларини қўшимча равишда 600.000 – 900.000 сўмга камайтирди, бу эса ҳар бир бемор учун 1.400.000 – 2.200.000 сўмни тежаш имконини берди. Хулоса. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларда хавфнинг морфологик жиҳатдан асосланган табақаланиши ўлимни камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимининг молиявий харажатларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: мия қон томирлари атеросклерози ва гипертония касаллигида томир девори структурасининг емирилиши (ShIFF-мусбат тузилмалар, коллаген ва эластик толалар дезорганизатсияси) қон томирларининг прогрессив стенозига олиб келувчи асосий морфологик триггер эканлиги очиб берилган бўлиб, стабил фиброз пилакчалардаги репарация жараёнлари асосида даволаш самарадорлигини баҳолашнинг патоморфологик механизми аниқланган. Наманган вилоят патологик анатомия бюроси (07.07.2025 й., №172-1-сонли буйруғи) ва Андижон вилоят патологик анатомия бюроси (10.07.2025 й., №189-ж-сонли буйруғи) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги. Ушбу баҳолашни қўллаш бош миянинг кенг қамровли ишемик шикастланишлар сонини камайтириш, чуқур ногиронлик даражасини пасайтириш ва беморларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги. Окклюзион асоратларнинг олдини олиш узоқ муддатли реабилитатсия ва интенсив даволаш харажатларини 900.000 – 1.400.000 сўмга камайтирди, такрорий стационар кунларни қисқартириш эса қўшимча 600.000 – 800.000 сўм тежашни таъминлади. Ҳар бир бемор учун умумий тежамкорлик 1.500.000 – 2.200.000 сўмни ташкил этди. Хулоса. SHIFF-мусбат тузилмаларнинг гистокимёвий диагностикаси қон томир оғир асоратларини самарали башорат қилиш ва иқтисодий юкни камайтиришга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: ички уйқу артериясининг (a. carotis interna) критик торайиш даражалари (даволанмаганларда 1,21 ва назорат гуруҳига нисбатан 2,55 мартагача) илк бор миқдорий жиҳатдан тизимлаштирилиб, ушбу кўрсаткичлар асосида бош мия ишемияси даражасини белгиловчи ва хавфни баҳоловчи янги морфометрик баҳолаш мезони ишлаб чиқилган. Наманган вилоят патологик анатомия бюроси (07.07.2025 й., №172-1-сонли буйруғи) ва Андижон вилоят патологик анатомия бюроси (10.07.2025 й., №189-ж-сонли буйруғи) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги. Стенознинг эрта миқдорий баҳоланиши оғир инсулт ривожланиш хавфини камайтириш, меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини пасайтириш ва беморларнинг фаол ҳаёт давомийлигини оширишга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги. Морфометрия асосида даволаш тактикасини такомиллаштириш қимматбаҳо реабилитатсия ва такрорий текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтирди, ҳар бир бемор учун 1.100.000 – 1.800.000 сўм тежашни таъминлади. Хулоса. Томирларни морфометрик баҳолаш даволаш самарадорлигини башорат қилиш ва назорат қилишнинг иқтисодий жиҳатдан асосланган воситаси ҳисобланади.
тўртинчи илмий янгилик: эндотелиал дисфункция ва ангиогенез жараёнларини баҳолашда CD31, CD34  ва VEGFR-1  молекуляр маркерлари экспрессияси даражаси ва уларнинг ўзаро таъсири муаллиф томонидан илмий таҳлил қилиниб, цереброваскуляр касалликларда ўтказилган терапевтик даво самарадорлигини обектив баҳоловчи янги иммуногистокимёвий диагностик панел ишлаб чиқилган. Наманган вилоят патологик анатомия бюроси (07.07.2025 й., №172-1-сонли буйруғи) ва Андижон вилоят патологик анатомия бюроси (10.07.2025 й., №189-ж-сонли буйруғи) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги. Ташхис қўйиш ва даволашни назорат қилиш аниқлигини ошириш оғир асоратлар сонини камайтиришга, касаллик кечишини ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги. Самарасиз даволаш ва асоратларнинг олдини олиш бир нафар бемор учун харажатларни 1.200.000 – 1.900.000 сўмга, такрорий аралашувлар сонини камайтириш эса қўшимча 700.000 – 1.000.000 сўмга тежашга имкон берди. Жами иқтисодий фойда 1.900.000 – 2.900.000 сўмни ташкил этди. Хулоса. Иммуногистокимёвий стратификатсия цереброваскуляр касалликлар билан оғриган беморларни даволашнинг клиник ва иқтисодий жиҳатдан самарали воситаси ҳисобланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish