Каримбердиев Бахриддин Исматиллоевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатлари бўлган беморларни даволаш ва реабилитациясининг клиник-патогенетик хусусиятлари», 14.00.04 – Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Tib1213.
Илмий маслаҳатчи: Бакиева Шаҳло Ҳамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/27.12.2025.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Рязансев Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арифов Сайфутдин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хушвақтова Нилуфар Журақуловна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини патогенетик ёндашув асосида даволаш ҳамда реабилитациясининг самарадорлигини оширишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бурун ёндош бўшлиқлари, юз-жағ соҳаси ва бош соҳасининг бир вақтнинг ўзидаги жароҳатлари хусусиятлари ўрганилган, бунда бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатлари 41,6% ни ташкил этган бўлса, шундан 40% да гемисинусит, 25% да асосан гайморит ва фронтит аниқланди;
пешона бўшлиғи жароҳатларида суяк бўлакларини анатомик ҳолатига қайта тиклаш (репозиция) ва уларни мустаҳкамлаш (фиксация) усулларини қўллаш орқали жароҳатдан кейинги асоратлар 45% дан 12% гача камайганлиги, суяк бўлакларининг физиологик ҳолатда тикланиши натижасида қайта жарроҳлик амалиёти эҳтиёжи икки бараварга (21% дан 9% гача) камайганлиги исботланди;
комплекс даволаш таркибида паст интенсивли лазер терапиясини қўллаш яллиғланиш белгиларининг камайишига олиб келиши, бунда нейтрофиллар даражаси 21-кунга келиб 73,1% дан 28,6% гача пасайиши ва макрофаглар улуши 13,8% гача ошиши натижасида қайта тикланиш жараёнлари фаоллашгани баҳоланди;
бурун ва бурун ёндош бўшлиқларининг жароҳатларида паст интенсивли лазер терапиясини қўллаш шиш ва оғриқ синдромини 2 бараварга камайтириши, тўқималарнинг тикланиш муддати ўртача 5 кунга қисқариши, мукоцилиар клиренс кўрсаткичи 17,5% гача тикланиши, инфекцион асоратлар частотаси 18% дан 6% гача пасайганлиги аниқланди;
илк маротаба қўшма бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатларида бурун ички клапани ҳолати эндоскопик ва инструментал текширувлар ёрдамида баҳоланган ҳамда бир вақтнинг ўзида бартараф этишнинг симултан жарроҳлик амалиётлари самарадорлиги исботланди;
паст интенсив лазер терапияси (ПИЛТ) маҳаллий сИгА даражасини кўтариши ва ИгА, ИгМ, ИгГ қийматларининг пасайиши, ИЛ-6 ва ИЛ-8 миқдорининг сезиларли даражада камайиши ҳамда ИЛ-10 нинг юқори даражада сақланиши баҳоланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йиғилиши баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича хулосага кўра:
биринчи илмий янгилик: бурун ёндош бўшлиқлари, юз-жағ соҳаси ва бош соҳасининг бир вақтнинг ўзидаги жароҳатлари хусусиятлари ўрганилиб, қўшма жароҳатлар таркибида бурун ёндош бўшлиқлари шикастланиши 41,6% ҳолатларда учраши, уларнинг 40% ида гемисинусит, 25% ида эса асосан гайморит ва фронтит каби посттравматик яллиғланиш асоратлари ривожланиши аниқланганлиги бўйича таклифлар “Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси томонидан 2025 йил 14 февралдаги №25-сон, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси томонидан 2025 йил 13 февралдаги №4-сон ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси томонидан 2025 йил 19 февралдаги №58-сон буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қўшма жароҳатли беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари шикастланишларини эрта аниқлаш, посттравматик синуситларни ўз вақтида даволаш ва яллиғланиш асоратларининг олдини олиш имконини берди. Бу эса стационарда даволаниш муддатини қисқартириш, беморларнинг меҳнатга лаёқатини тезроқ тиклаш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ташхислаш алгоритмини қўллаш ҳисобига такрорий рентгенологик текширувлар, қўшимча жарроҳлик аралашувлари ва узоқ муддатли стационар даволаш ҳолатлари камайди. Натижада даволаш жараёни билан боғлиқ харажатлар қисқариб, тиббий муассасалар ресурсларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилди. Хулоса: бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатларининг юқори учраш частотаси ва уларда яллиғланиш асоратлари кенг тарқалганлиги қўшма жароҳатли беморларни текшириш алгоритмига эндоскопик ва нурли ташхис усулларини мажбурий киритиш зарурлигини кўрсатди. Бу эса ташхис қўйиш аниқлигини ошириш, даволаш тактикасини оптималлаштириш ва реабилитация натижаларини яхшилаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: пешона бўшлиғи деворлари жароҳатларида суяк бўлакларини анатомик ҳолатга қайтариш (репозиция) ва уларни мустаҳкам фиксация қилиш усулларини қўллаш орқали жароҳатдан кейинги асоратлар частотаси 45% дан 12% гача камайиши ҳамда қайта жарроҳлик амалиётига эҳтиёж 21% дан 9% гача қисқариши исботланганлиги бўйича таклифлар “Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси томонидан 2025 йил 14 февралдаги №25-сон, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси томонидан 2025 йил 13 февралдаги №4-сон ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси томонидан 2025 йил 19 февралдаги №58-сон буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: пешона бўшлиғи жароҳатларида анатомик тузилмаларни эрта тиклаш орқали инфекцион, косметик ва функционал асоратлар сони сезиларли даражада камайди. Беморларда бурун орқали нафас олиш функцияси, синуслар вентиляцияси ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: қайта операциялар сонининг камайиши ҳисобига стационар харажатлар қисқарди, қўшимча жарроҳлик амалиётлари ва даволаш муолажаларига эҳтиёж камайди. Шунингдек, беморларнинг меҳнатга лаёқатини тиклаш муддати қисқариши иқтисодий йўқотишларни камайтириш имконини берди. Хулоса: пешона бўшлиғи деворлари жароҳатларида суяк бўлакларини анатомик ҳолатда репозиция ва фиксация қилиш усулларини қўллаш асоратлар частотасини бир неча баробар камайтириб, қайта жарроҳлик эҳтиёжини пасайтирди ҳамда даволашнинг узоқ муддатли функционал натижаларини сезиларли даражада яхшилади.
учинчи илмий янгилик: комплекс даволаш таркибида паст интенсивли лазер терапиясини қўллаш натижасида яллиғланиш жараёнининг кечишига ижобий таъсир кўрсатиши, хусусан, нейтрофиллар даражаси 21-кунга келиб 73,1% дан 28,6% гача пасайиши ва макрофаглар улушининг 13,8% гача ортиши ҳисобига репаратив жараёнлар фаоллашиши исботланганлиги бўйича таклифлар “Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси томонидан 2025 йил 14 февралдаги №25-сон, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси томонидан 2025 йил 13 февралдаги №4-сон ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси томонидан 2025 йил 19 февралдаги №58-сон буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: яллиғланиш жараёнининг тезроқ регрессияси, жароҳат соҳасидаги шиш ва маҳаллий оғриқ синдромининг камайиши ҳамда репаратив жараёнларнинг фаоллашиши ҳисобига беморларнинг тикланиш муддати қисқарди. Бу эса уларнинг кундалик ҳаёт ва меҳнат фаолиятига эртароқ қайтишини таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: яллиғланиш асоратларининг камайиши ҳисобига қўшимча антибактериал терапия, узоқ муддатли стационар даволаш ва такрорий мурожаатлар эҳтиёжи қисқарди. Натижада даволаш харажатлари камайиб, клиник ресурслардан самарали фойдаланиш имконияти яратилди. Хулоса: паст интенсивли лазер терапиясини комплекс даволаш дастурига киритиш яллиғланиш фазасидан репаратив босқичга ўтишни тезлаштириб, тўқималар регенерациясини фаоллаштириши туфайли қўшма бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатларида патогенетик асосланган юқори самарали даволаш усули эканлиги исботланди.
тўртинчи илмий янгилик: бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатларида паст интенсивли лазер терапиясини қўллаш шиш ва оғриқ синдромини икки бараварга камайтириши, тўқималар тикланиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириши, мукоцилиар клиренс кўрсаткичларини тиклаши ҳамда инфекцион асоратлар частотасини 18% дан 6% гача пасайтириши аниқланганлиги бўйича таклифлар мазкур услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси томонидан 2025 йил 14 февралдаги №25-сон, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси томонидан 2025 йил 13 февралдаги №4-сон ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси томонидан 2025 йил 19 февралдаги №58-сон буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оғриқ ва шишнинг тез бартараф этилиши беморларнинг умумий аҳволини яхшилаб, функционал тикланиш жараёнини тезлаштирди. Инфекцион асоратларнинг камайиши эса беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада оширишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: инфекцион асоратлар частотасининг пасайиши қўшимча антибиотикотерапия, қўшимча диагностик текширувлар ва такрорий госпитализациялар эҳтиёжини қисқартирди. Бу эса даволаш билан боғлиқ умумий харажатларни камайтириш имконини берди. Хулоса: паст интенсивли лазер терапияси бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатларидан кейинги даврда яллиғланишни бартараф этиш, мукоцилиар транспортни тиклаш ва инфекцион асоратларнинг олдини олишда юқори клиник ва функционал самарадорликка эга эканлиги исботланди.
бешинчи илмий янгилик: илк маротаба қўшма бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатларида бурун ички клапани ҳолати эндоскопик ва инструментал текширув усуллари ёрдамида баҳоланган ҳамда бир вақтнинг ўзида бажариладиган симултан жарроҳлик амалиётларининг клиник самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар “Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси томонидан 2025 йил 14 февралдаги №25-сон, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси томонидан 2025 йил 13 февралдаги №4-сон ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси томонидан 2025 йил 19 февралдаги №58-сон буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бурун ички клапани етишмовчилигини эрта аниқлаш ва бир вақтнинг ўзида коррексия қилиш бурун орқали нафас олиш функциясини тиклаш, функционал бузилишларни камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: симултан жарроҳлик амалиётларини қўллаш такрорий операциялар эҳтиёжини камайтириб, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳамда қўшимча жарроҳлик харажатларини камайтириш имконини берди. Хулоса: бурун ички клапани ҳолатини комплекс баҳолаш ва симултан жарроҳлик амалиётларини қўллаш қўшма бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатларида функционал натижаларни яхшилаш, реабилитация муддатини қисқартириш ҳамда кечки асоратлар ривожланиш хавфини пасайтиришга хизмат қилди.
олтинчи илмий янгилик: паст интенсивли лазер терапиясининг маҳаллий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларига таъсири баҳоланиб, унинг таъсирида маҳаллий сИгА миқдори ошиши, ИгА, ИгМ ва ИгГ даражалари пасайиши, шунингдек ИЛ-6 ва ИЛ-8 миқдорлари сезиларли даражада камайиши ҳамда яллиғланишга қарши ИЛ-10 юқори даражада сақланиши исботланганлиги бўйича таклифлар “Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси томонидан 2025 йил 14 февралдаги №25-сон, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси томонидан 2025 йил 13 февралдаги №4-сон ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси томонидан 2025 йил 19 февралдаги №58-сон буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммунологик кўрсаткичларнинг меъёрлашиши ҳисобига яллиғланиш жараёнининг сурункали шаклга ўтиш хавфи камайди, инфекцион асоратларни эрта башорат қилиш ва профилактика қилиш имконияти яратилди. Бу эса беморларнинг узоқ муддатли функционал натижаларини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали посттравматик яллиғланиш жараёнлари ва инфекцион асоратларнинг камайиши қўшимча даволаш чора-тадбирлари, антибиотикотерапия ва такрорий госпитализациялар сонини қисқартириш имконини берди. Хулоса: паст интенсивли лазер терапияси маҳаллий иммун ҳимоя механизмларини фаоллаштириб, яллиғланиш медиаторлари фаоллигини пасайтириши ҳамда иммунологик мувозанатни тиклаши туфайли бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатларида комплекс даволаш ва реабилитациянинг юқори самарали таркибий қисми сифатида тавсия этилади.