Алимов Тоҳир Эгамшукуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек, немис, рус тилларида маиший лексиканинг семантик ва функциоонал хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2231.
Илмий раҳбар: Кулмаматов Дусмамат Саттарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Акмал Гуламжанович, филология фанлари  доктори, профессор; Назаров Сардор Хасанович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ўзбек, немис ва рус тилларида маиший лексиканинг қиёсий-чоғиштирма аспектда семантик, функциоонал ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўзбек, немис ва рус тиллари тизимида маиший лексик бирликларнинг шаклланиши, семантик тараққиёти, функциоонал трансформацияси ҳамда архаизация жараёнларида тарихий тараққиёт, халқнинг турмуш тарзи, хўжалик фаолияти, миллий-маданий қадриятлари ва этник тафаккуридаги ўзгаришлар детерминацион омил сифатида намоён бўлиши сабабли ижтимоий-маданий ҳамда этнолингвистик омилларнинг устуворлиги асосланган;
ўтов, от-улов, кийим-кечак, тақинчоқ ҳамда таом номларини ифодаловчи лексик бирликларнинг ўзбек, немис ва рус тилларида функциоонал-семантик вазифалари, қўлланиш доираси ва лингвомаданий юкламасига кўра алломорфик, семантик-структур ташкил топиши, номинатив модели ҳамда лексик-семантик муносабатларига кўра изоморфик характер касб этиши исботланган;
ўзбек, немис ва рус тилларидаги маиший лексик бирликларнинг лингвомаданий, этносемантик, когнитив-семантик, структур-номинатив ҳамда консептуал-прагматик хусусиятлари ўзаро боғлиқ кўп қатламли семантик тизимни ҳосил қилиши, мазкур тизим миллий дунёқараш, маданий консептлар ва коммуникатив-прагматик эҳтиёжларни акс эттирувчи универсал ҳамда миллий-специфик белгилар уйғунлигида намоён бўлиши асосланган;
ўзбек, немис ва рус тилларининг бадиий асарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда расмий ҳужжатлар матнларида фаол қўлланувчи маиший лексиканинг эквивалент ва эквиваленциз қатламлари ажратилиб, ўтов, от-улов, кийим-кечак, тақинчоқ ҳамда таом номларига оид реалиаларнинг қўлланиш частотаси, функциоонал фаоллиги ва таржимавий эквивалентлик даражаси статистик-корпус таҳлили асосида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек, немис, рус тилларида маиший лексиканинг семантик ва функциоонал хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек, немис ва рус тиллари тизимида маиший лексик бирликларнинг шаклланиши, семантик тараққиёти, функциоонал трансформацияси ҳамда архаизация жараёнларида тарихий тараққиёт, халқнинг турмуш тарзи, хўжалик фаолияти, миллий-маданий қадриятлари ва этник тафаккуридаги ўзгаришлар детерминацион омил сифатида намоён бўлиши сабабли ижтимоий-маданий ҳамда этнолингвистик омилларнинг устуворлиги диахроник ва синхроник ёндашувлар асосида илмий асосланганлигига оид хулосалар 2019-2022-йиллардаги Европа иттифоқининг Эрасмус+дастури ИCМ, КА-107 – International Credit Mobility between European Union and Uzbekistan HEls, through staff and student mobility exchange projecs (Европа иттифоқи ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасидаги кредит сафарбарлиги) лойиҳасининг тилшунослик бўлимида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025 йил 24-мартдаги 171/227-сон маълумотномаси). Натижада маиший соҳага оид лексик бирликлардан ташкил топган электрон луғат банки лойиҳа материалларининг бойишига хизмат қилган; 
ўтов, от-улов, кийим-кечак, тақинчоқ ҳамда таом номларини ифодаловчи лексик бирликларнинг ўзбек, немис ва рус тилларида функциоонал-семантик вазифалари, қўлланиш доираси ва лингвомаданий юкламасига кўра алломорфик, семантик-структур ташкил топиши, номинатив модели ҳамда лексик-семантик муносабатларига кўра изоморфик характер касб этиши қиёсий-чоғиштирма ва лингвотипологик таҳлиллар асосида исботланганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Эрасмус+ дастурининг 2020-1-ДЕ01-КА107-005433-сонли Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий Таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Бохумдаги Рур университети (Германия) ўртасидаги халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025 йил 11-ноябрдаги 04-04-1/6513-сон маълумотномаси).Натижада, миллий платформани такомиллаштириш ҳамда ўқитиш методикасини ривожлантириш жараёнида илмий-амалий асос сифатида қўлланилган;
ўзбек, немис ва рус тилларидаги маиший лексик бирликларнинг лингвомаданий, этносемантик, когнитив-семантик, структур-номинатив ҳамда консептуал-прагматик хусусиятлари ўзаро боғлиқ кўп қатламли семантик тизимни ҳосил қилиши, мазкур тизим миллий дунёқараш, маданий консептлар ва коммуникатив-прагматик эҳтиёжларни акс эттирувчи универсал ҳамда миллий-специфик белгилар уйғунлигида намоён бўлиши қиёсий-типологик ва лингвомаданий таҳлиллар асосида илмий асосланганлигига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2022-2023 йилларда бажарилган IL-21091378 рақамли “Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларни касбий саралашнинг психологик диагностикаси тизимини шакллантириш”  мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025 йил 11-ноябрдаги 04-04-1/6515-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида қиёслаб ва чоғиштириб ўрганилган ўзбек, немис ва рус тилларидаги ўтов, от-улов, миллий кийим, таом ҳамда тақинчоқлар номларини ифодаловчи лексемаларнинг миллий-маданий ва структур-семантик хусусиятларига оид тадқиқот хулосалари ишлаб чиқилган материаллар ва миллий платформа мазмунини шакллантиришда илмий-амалий асос сифатида фойдаланилган;
ўзбек, немис ва рус тилларининг бадиий асарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда расмий ҳужжатлар матнларида фаол қўлланувчи маиший лексиканинг эквивалент ва эквиваленциз қатламлари ажратилиб, ўтов, от-улов, кийим-кечак, тақинчоқ ҳамда таом номларига оид реалиаларнинг қўлланиш частотаси, функциоонал фаоллиги ва таржимавий эквивалентлик даражаси статистик-корпус таҳлили асосида аниқланганлигига оид натижалардан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Руминиянинг Алба Юлия университети билан ҳамкорликда бажарилган “ИCМ-“2019-1РР01-КА171-HED 000240030”-сонли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025 йил 11-ноябрдаги 04-04-1/6514-сон маълумотномаси). Натижада, аниқланган эквивалентли ва эквиваленциз маиший бирликларга оид хулосалар халқаро лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган назарий асосни шакллантиришда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish