Махсетбаев Ерназар Ахмедовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Маҳаллий хомашёлар асосида эластомер композитсиялар учун пластификаторлар яратиш ва қўллаш”, 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3433.
Илмий раҳбарлар: Турабджанов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор; ЎзР ФА академиги; Ибадуллаев Ахмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Толиб Бозоровович,  техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади махаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида эластомерлар композитсиялари учун платификаторлар яратиш ва уларни қўллаб структураси ростланган ҳар хил шароитларда ишлатилувчи резинатехника буюмлари олиш таркиби ва технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
полимерлар ишлаб чқариш саноти чиқиндиси тар-продукт газопиролиз смолосининг таркиби, физик - кимёвий хоссалари ва структурасини асосида эластомер композитсиялар учун пластификаторлар олиш жараён кўрсатгичлари ва технологияси ишлаб чиқилган;
полимерлар ишлаб чқариш саноти чиқиндиси газопиролиз смолосидан олинган пластификаторни физик – кимёвий хоссалари ва структураси аниқланилган;
яратилган пластификаторни эластомер композитсияси таркибидаги бошқа суюқ ва дисперс ингредиентлар билан аралишиши ва уларни миқдори, резина саноатида ишлатилувчи юмшатгич ва пластификаторларни модификациялашнинг илмий асоси яратилган;
яратилган ва модифиқатсияланган пластификаторларни қўллаб эластомер композитсиялар ва улар асосида ҳар хил шароитларда ишлатиш учун армирланган ва армирланмаган, қолипланган ва қолипланмаган резинатехника буюмлари олиш таркиблари яратилган;
яратилган пластификаторлар ва уларни миқдорини эластомерлар асосидаги органоминерал композитсиялар структурасига, вулканланиш кинетикасига, пластоеластик, реологик, технологик гистерезис, физик-механик, динамик, махсус ва эксплуатасион хоссаларига таъсири аниқланилган;
яратилган пластификаторларни қўллаб эластомерлар асосида органоминерал композитсиялар ва армирланган ва армирланмаган, қолипланган ва қолипланмаган резинатехника буюмлари олиш таркиби ва технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида эластомерлар композитсиялари учун платификаторлар яратиш ва уларни қўллаб структураси ростланган ҳар хил шароитларда ишлатилувчи композитсиялар ва буюмлар олиш таркиби ва технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
полимерлар ишлаб чқариш саноти чиқиндиси тар-продукт газопиролиз смолосидан эластомерлар ва улар асосидаги композитсиялар учун пластификаторлар олиш технологияси «ДЕТАЛ САВДО» МЧЖнинг хомашёларни тозалаш цехида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2026 йил 17 апрелдаги 04-11-1849-сон маълумотномаси). Натижада эластомерлар ва улар асосидаги композитсиялар учун махаллий хомашёлар асосида пластификаторлар ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш имконини берган;
яратилган пластификаторларни қўллаб эластомер композитсиялар олиш таркиби ва технологияси «ДЕТАЛ САВДО» МЧЖнинг резина қоришмалари таёрлаш цехида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2026 йил 17 апрелдаги 04-11-1849-сон маълумотномаси). Натижада махаллий хомашёлар асосида олинган пластификаторларни қўллаб эластомер композитсиялари ишлаб чиқариш имконини берган;
яратилган эластомер композитсиялари асосида қолипланувчи ва қолипланмайдиган, армирланган ва армирланмаган резинатехника буюмлари олиш технологиялари «ДЕТАЛ САВДО» МЧЖнинг РТИ цехида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2026 йил 17 апрелдаги 04-11-1849-сон маълумотномаси). Натижада қолипланувчи ва қолипланмайдиган, армирланган ва армирланмаган резинатехника буюмлари ишлаб чиқаришда ишлатилувчи пластификаторларни махаллийлаштириш ва уларни тан нархини 17%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish