Таваккалова Дилрабо Мухамаджоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Маҳаллий фосфат хом ашёсини ва чиқиндисини кислотали қайта ишлаб суюқ ва донадор ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5238.
Илмий раҳбар: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Тўраев Зокиржон техника фанлари доктори, профессор, Расулов Аъзам Авазжанович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Қизилқум фосфоритларини бойитиш маҳсулоти бўлган ювиб куйдирилган фосфорит консентрати ва бойитиш чиқиндиси-минераллашган массани консентрланган суюқ азотли ва секин таъсир этувчи мураккаб азот-фосфорли ҳамда фосфоркалийли ўғитларга қайта ишлашнинг иқтисодий жиҳатдан самарали, чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
марказий Қизилқум фосфоритлари асосида олинган ювиб куйдирилган фосфорит консентрати (ЮКФК) ва минераллашган масса (ММ)ларни нитрат кислотанинг турли меъёрларида парчалаш жараёнида ҳосил бўладиган калсий нитрат миқдорининг технологик параметрларга таъсири аниқланиб, жараённинг оптимал кислота меъёрлари илмий аниқланган;
ЮКФК ва ММларни нитрат кислотанинг тўлиқсиз меъёрлари иштирокида қайта ишлаш натижасида ўсимлик томонидан ўзлаштириладиган фосфор шаклининг улуши 66,95–87,02 % гача ошиши таъминланадиган фосфоконсентрат олишнинг самарали технологик шароитлари ишлаб чиқилган;
 нитрат кислотанинг 60–90 % меъёрларида олинган ва аммонийлаштирилган нитрат-фосфатли бўтқаларнинг реологик хоссалари комплекс ўрганилиб, уларнинг саноат миқёсида қайта ишлаш ва гранулалаш жараёнлари учун технологик талабларга мос келиши аниқланган;
ЮКФК ва ММларни нитрат кислотали парчалаш ва аммонийлаш натижасида ҳосил бўлган қаттиқ фазаларни карбамид ҳамда карбамид-аммиакли селитра (КАС) эритмалари билан қайта ишлаш орқали таркибида 14,37–29,51 % азот ва 12,76–21,93 % Р₂О₅ сақловчи НП-туридаги донадор комплекс ўғитлар олишнинг илмий-технологик асослари аниқланган;
кислотали парчаланиш жараёнидан ажратиб олинган фосфоконсентратга калий сулфат таъсир эттириш орқали юқори миқдорда фосфор ва калий сақловчи ПК-туридаги донадор комплекс ўғитлар синтез қилишнинг оптимал компонент нисбатлари (0,5:1–1:0,5) аниқланган, ҳамда уларнинг кимёвий ва технологик самарадор эканлигии аниқланган;
замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари (рентгенофазавий, ИҚ-спектроскопик ва СЕМ таҳлиллар) ёрдамида олинган НП- ва ПК-ўғитлар таркибидаги фосфор асосан моно- ва дикалсийфосфат бирикмалари кўринишида мавжудлиги исботланган;
олинган суюқ азот-калсийли ўғитларнинг физик-кимёвий ва эксплуатасион хусусиятлари комплекс тадқиқ қилиниб, уларнинг кристалланиш ҳарорати –6,2 °C дан –8,6 °C гача бўлиши аниқланган ва бу кўрсаткичлар мазкур ўғитларни қишлоқ хўжалигида турли иқлим шароитларида қўллаш имкониятини таъминлаши исботланган;
синтез қилинган донадор мураккаб НП- ва ПК-ўғитларнинг физик-механик ва товар хоссалари ўрганилиб, уларнинг гранула мустаҳкамлиги 2,29–2,69 МПа, гигроскопиклиги эса 58–65 % оралиғида бўлиши - сақлаш, ташиш ва қўллаш жараёнларида технологик барқарорлиги исботланган;
маҳаллий фосфат хом ашёлари ва чиқиндилари асосида суюқ азот-калсийли, НП- ва ПК-ўғитлар ишлаб чиқаришнинг материал оқимлари таҳлил қилиниб, жараённинг иқтисодий самарадорлиги ва ресурс тежамкорлиги, шунингдек, иккиламчи чиқиндилар ҳосил бўлишини минималлаштирувчи чиқиндисиз технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фосфоритлар ва уларни тўлиқ бўлмаган нитрат кислота билан бойитиш чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий маълумотлар асосида:
таркибида калсий нитрати бўлган суюқ азотли ўғитлар олиш технологияси “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя“ МЧЖ ҚКнинг 2024-йил 24-декабрдаги 1344-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида Cа(НО3)2-24,00%, (НҲ2)2CО-8,90% суюқ азотли олинган, уларни таннархи 40-50% гача арзон бўлиш имконини берган;
мураккаб НР- ва РК-ўғитлар олиш технологияси “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган.  (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2024-йил 24-декабрдаги 1344-сон маълумотномаси). Натижада таркибида Н-4,56%, П2О5-17,20% ва К2О-17,20% бўлган ўғитлар олинган. Ўғитларни таннархи 20-25% гача арзон бўлиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish