Пардаев Отабек Тўхтамишовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гидротермик муҳитда маҳаллий каолинларни юқори сорбсион микроғовакли сорбентларга шакллантириш ва уларда адсорбсион молекуляр механизмлар», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/К237. 
Илмий маслаҳатчи: Абдурахмонов Элдор Баратович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Очилов Ғолибжон Мамаюсупович, кимё фанлари доктори ,профессор; Бахранов Ҳаёт Нуруович, кимё фанлари доктори ,профессор; Абдулхаев Толибжон Долимжонович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: АКФ-78 маркали Ангрен каолини асосида НаА, НаХ ва НаЙ сеолитларини олиш ва унинг адсорбсион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АКФ-78 маркали Ангрен каолини ҳамда алуминат ва силикатли бирикмалар асосида гидротермик шароитда юқори сорбсион хусусиятга эга синтетик микроғовакли адсорбентларни синтез қилинди ҳамда маҳаллий хомашё асосида юқори сорбсия фаоллигига эга адсорбентлар олишнинг илмий асослари аниқланган;
650°C ҳароратда термик фаоллаштирилган АКФ-78 маркали Ангрен каолини алуминат ва силикатли компонентлар билан биргаликда натрий гидроксид эритмасида гидротермик шароитда қайта ишлаш орқали синтетик микроғовакли НаА, НаХ ва НаЙ типидаги сеолитларни олишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган ҳамда тадқиқот жараёнида термик фаоллаштириш натижасида каолин структураси метакаолин ҳолатига ўтиши, унинг кристалл панжарасининг бузилиши ва гидротермик кристалланиш давомида аморф алуминосиликат фазадан тартибланган кристалл сеолит фазаларининг шаклланиш қонуниятлари аниқланган;
термик фаоллаштирилган АКФ-78 маркали Ангрен каолини алуминат ва силикат компонентлари билан биргаликда гидротермик синтез шароитида қайта ишлаш орқали олинган синтетик микроғовакли НаА, НаХ ва НаЙ типидаги сеолитларнинг кристалл тузилиши рентген фазавий таҳлил (РФА) усули асосида батафсил ўрганилди ҳамда уларнинг фазавий шаклланиши ўрганилган ҳамда тадқиқот натижалари синтез қилинган сеолит намуналари учун хос бўлган характерли дифраксион интенсивлик чўққиларининг импорт аналог сеолитларининг стандарт дифраксион спектрлари билан юқори даражада мос келиши аниқланган;
синтез қилинган НаА, НаХ ва НаЙ типидаги сеолитларда сув буғи адсорбсияси жараёнининг энергетик қонуниятлари дифференциал адсорбсион иссиқлик усули асосида тадқиқ қилиниб, адсорбсия давомида дифференциал иссиқлик қийматларининг тўлқинсимон-поғонали ўзгариш механизми илмий жиҳатдан асослаб берилди, мазкур ҳодиса сеолитларнинг микроғовакли тузилмасида мавжуд бўлган катион–адсорбат ўзаро таъсир марказларининг энергетик жиҳатдан нотекис тақсимланганлиги ҳамда сув молекулаларининг адсорбсион марказларни босқичма-босқич эгаллаши билан изоҳланган ҳамда адсорбсиянинг бошланғич босқичларида дифференциал иссиқлик қийматларининг сув буғининг конденсация иссиқлигига нисбатан 2-3 баравар юқори бўлиши сув молекулаларининг сеолит микроғовакларида кучли сорбсияланиши аниқланган;
паст ҳароратли Н₂ адсорбсияси усули асосида синтез қилинган НаА, НаХ ва НаЙ типидаги сеолитларнинг тузилма-сирт параметрларини аниқлаш натижасида уларнинг юқори ривожланган микроғовакли архитектурага эга эканлиги исботланган ҳамда СБЕТ қийматларининг 634,48–648,1 м²/г оралиғида ва ўртача ғовак диаметрининг 13,74–15,44 Å диапазонда бўлиши ушбу материалларнинг ривожланган ички сиртга ҳамда юқори адсорбсион фаолликка эга эканлигини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. АКФ-78 маркали Ангрен каолини асосида олинган юқори сорбсион адсорбентларни синтез қилиш ва уларнинг адсорбсион хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
НаА сеолити ёрдамида нефт маҳсулотлари таркибидаги қўшимча сув ва карбонат ангидрид молекулаларидан тозалаш усули «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ нинг «2026-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖ нинг 2025 йил 14 июлдаги 01-02/2004-сон маълумотномаси). Натижада нефт маҳсулотлари таркибидаги қўшимча сув ва карбонатли бирикмаларидан тозалаш имконини беради;
НаХ сеолити ёрдамида нефт маҳсулотлари таркибидаги қўшимча метил сулфид, этил сулфид, метилмеркаптан, этилмеркаптан каби олтингугуртли бирикмалардан тозалаш усули «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ амалиётида тадбиқ қилинган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖ нинг 2025 йил 14 июлдаги 01-02/2004-сон маълумотномаси). Натижада нефт маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида олтингугуртли бирикмалардан 1,2 баробаргача тозалаш имконини берган;
НаЙ сеолити ёрдамида нефт маҳсулотлари таркибидаги қўшимча ароматик бирикмалардан тозалаш усули «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ амалиётида тадбиқ қилинган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖ нинг 2025 йил 14 июлдаги 01-02/2004-сон маълумотномаси). Натижада нефт маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида ароматик бирикмалардан 1,3 баробаргача тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish