Султонов Амирхон Усубжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Томентоза гибрид навли дарахтидан фаоллаштирилган сорбентда водород сулфиднинг адсорбсияси», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/К950.
Илмий раҳбар: Коххаров Мирзохид Хусанбоевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат техника университети, ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор;  Абдулхаев Толибжон Долимжонович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Томентоза гибрид дарахтидан фаоллаштириб олинган ТпПГФУ-А, ТПГФУ-А, МтТФУ-А, МтТпФУ-А ва БАУ-А сорбентида адсорбсион-калориметрик усулда Ҳ2С нинг адсорбсия механизмини аниқлаш ҳамда уларни атроф-муҳит муҳофазасининг ечими учун тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ТПГФУ-А, ТпПГФУ-А, МтТФУ-А, МтТпФУ-А ва БАУ-А адсорбентларида Ҳ2С молекуласи адсорбсиясининг изотермаси, асосий термодинамик тавсифлари (ΔҲ, ΔГ, ΔС) ва  МҲТН тенгламаси асосида ҳисобланган изотерма асосида фаол марказларнинг миқдори, табиати, кучи ва уларда сорбсион жараён қонуниятли ўзгариши аниқланган; 
анъанавий фаоллаштирилган ТПГФУ-А адсорбентининг фаол маркази 0,34 ммол/г га тенглиги ва Ҳ2С молекуласи билан 4Ҳ2С:СИ комплекс ҳосил қилиши, ТПГФУ-А адсорбентининг фаол маркази 0,56 ммол/г га тенглиги ва Ҳ2С молекуласи билан 3Ҳ2С:СИИ комплекс ҳосил қилиши исботланган; 
ноанъанавий фаоллаштирилган МтТпФУ-А адсорбентининг фаол маркази 0,43 ммол/г га тенглиги ва Ҳ2С молекуласи билан 3Ҳ2С:СИИИ комплекс ҳосил қилиши аниқланган; 
импорт БАУ-А адсорбентининг фаол маркази 0,5 ммол/г га тенглиги ва Ҳ2С молекуласи билан 4Ҳ2С:СВ комплекс ҳосил қилиши аниқланган; 
ноанъанавий фаоллаштирилган МтТФУ-А адсорбентининг фаол маркази 0,5 ммол/г га тенглиги ва Ҳ2С молекуласи билан 7Ҳ2С:СИВ комплекс ҳосил қилиши, шунингдек Ҳ2С молекулалари МтТпФУ-А адсорбентига нисбатан 2 марта, БАУ-А га нисбатан 1,8 марта кўп адсорбсияланиши исботланган;
МтТФУ-А сорбентида Ҳ2С молекулаларининг адсорбсия дифференциал энталпиясидан адсорбат/адсорбент юқори энергетик комплекслар ҳосил қилиши, микроғовакларининг юқори даражада фаоллашуви; шунингдек ТПГФУ-А га нисбатан 50 кЖ/мол, ТПГФУ-А ва МтТпФУ-А га нисбатан 40 кЖ/мол, БАУ-А га нисбатан 28 кЖ/мол га юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Томентоза дарахтининг буталган шохалари ва пўстлоқ қисм чиқиндисидан фаоллаштириб олинган углеродли, юқори сорбсион хусусиятли адсорбентларни олиш ва уларнинг асосий термодинамик характеристикаларини микрокалориметр қурилмасида адсорбсиясини ўрганишдан олинган илмий натижалар асосида:
томентоза дарахт пўстлоғи ва шоха чиқиндилари ёрдамида олинган ТПГФУ-А, ТпПГФУ-А, МтТФУ-А, МтТпФУ-А адсорбентларини фаоллаштириб олишнинг технологияси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2025 йил 15 сентябрдаги 02-03-01/135-сон маълумотномаси). Натижада, ТПГФУ-А, ТпПГФУ-А, МтТФУ-А, МтТпФУ-А адсорбентларининг асосий термодинамик характеристикалари (ΔҲ, ΔГ, ΔС ва изотермаси) асосида уларнинг солиштирма сирт юзаси ва газларни ютиши бўйича тўлиқ адсорбсия механизми тўғрисидаги маълумотлар ёрдамида нефт ва газ корхоналари тармоғида қўллашнинг имконини беради;
анъанавий ва ноанъанавий усулларда фаоллаштириб олинган углеродли ТПГФУ-А, ТпПГФУ-А, МтТФУ-А, МтТпФУ-А адсорбентлар иштирокида табиий газларни таркибидаги заҳарли ва зарарли Ҳ2С каби токсик газлардан тозалашнинг технологияси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 15.09.2025 йилдаги 02-03-01/135-сон маълумотномаси). Натижада, табиий газлар таркибидаги Ҳ2С каби зарарли газларни рухсат этилган меъёр даражасигача тозалашда импорт ўрнини босувчи адсорбент сифатида фойдаланилиши туфайли миллий валютани тежаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish