Абдуллаев Алишер Абдумаляновичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон ғўза гермплазмаси коллекциясининг Gossypium barbadense L. тури вакилларини молекуляр тавсифлаш ва ассоциатив карталаштириш», 03.00.14–Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: биология фанлари номзоди.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.В125.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Геномика ва биоинформатика маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ҳузуридаги 16.07.2013.В.15.01. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслахатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор; Турдиқулова Шахлохон Уткуровна, биология фанлари доктори; Пратов Ўктам, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ғўза гермплазмасининг жаҳон коллекциясидаги ингичка толали ғўза (G.barbadense) нинг маданий намоёндаларини молекуляр-генетик хилма-хиллигини баҳолаш, популяция тузилмасига баҳо бериш ва толанинг қимматли белгилари билан ассоциацияланган генетик локусларини идентификация қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: илк бор Ўзбекистон ғўза гермплазмаси коллекциясидаги G.barbadense тури 288 нав намуналарининг катта жамламаси икки мустақил эко-жуғрофий шароитларда (Ўзбекистон ва АҚШ) қимматли хўжалик белгилар комплекси бўйича баҳоланган;
турли эко-жуғрофий ўсиш шароитларида қизиқтирган белгилар бўйича юқори барқарорликка эга бўлган экотиплар ҳамда толанинг бир неча белги кўрсаткичлари ва қимматли морфологик кўрсаткичларни ўзида бириктирган энг яхши кўрсаткичлари Ўзбекистон ва АҚШ шароитларида аниқланган;
G.barbadense тури нав намуналарининг молекуляр-генетик ҳилма-ҳиллиги SSR маркерлар ёрдамида ўрганилган ва G.barbadense турининг маданий намоёндалари геноми таҳлили учун информатив микросателлит маркер локуслари аниқланган;
G.barbadense тури гермплазмасининг маданий намоёндаларида SSR маркер локусларининг сони, ўзгарувчанлиги, аллелларнинг тақсимланиш частотаси аниқланди ва ДНК-маркер локуслари даражасида генетик хилма-хилликка баҳо берилган;
ингичка толали ғўза маданий намоёндалари коллекциясидаги нав намуналарининг генетик масофаси, генетик фарқи ва филогенетик муносабатлари аниқланган;
G.barbadense тури маданий намоёндалари популяцияларнинг генетик тузилмаси, популяциянинг генетик дифференциацияси ва хусусан генетик ҳилма-ҳил бўлган экотиплар аниқланган;
популяциялараро ва популяцияичи генетик дифференциацияси аниқланган;
G.barbadense тури маданий намоёндалари геномида боғланиш бўйича номувозанатлик ва унинг бўлинишини баҳолаш ўтказилган;
G.barbadense тури маданий намоёндалари гермплазмаси ресурсларидан фойдаланилган ҳолда қимматли белгиларнинг ассоциатив хариталаш амалга оширилди ва Ўзбекистон ҳамда АҚШ шароитларида тола белгилари билан жиддий ассоциацияга эга бўлган маркер-ассоциациацияланган белгилар аниқланган;
тетраплоид ғўзанинг интеграциялашган генетик харитасига аниқлик киритилиб, янги ва маълум бўлган маркер-ассоциатив белгилар орасидаги масофалари, ҳамда хромосомаларда айрим QTL қимматли-хўжалик белгиларнинг аниқ жойланиши аниқланган;
комплекс компьютер таҳлилидан фойдаланган ҳолда «in silico chromosome walking» услуби синаб кўрилиб, SSR маркер локуслар ёнидаги айрим маркер-ассоциацияланган белгиларнинг намоён бўлишини таъминлайдиган гомологик генларнинг кетма-кетлигини аниқлашга имкон яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти натижасида олинганназарий ва амалий ёндошишлар ҳамда ДНК маркер тахлили асосида ишлаб чиқилган услубият Bioversity International, Глобал Экологик Фонд (GEF) ва БМТнинг Ташқи муҳит бўйича Дастури (UNEP) доирасидаги «Марказий Осиёда агрохилма-хилликни In situ/On farm сақлаш ва фойдаланиш» (2009-2013 йй.) грантнинг турли хил қишлоқ хўжалиги экинларини молекуляр генетик баҳолашда қўлланилган (Bioversity International, 07.10.2015 й. хати);
диссертацияда келтирилган нотенглик боғланишнинг тахлили услуби, ассоциатив хариталаш ва бошқа услубий ёндошишлар АҚШ Қишлоқ хўжалик Департаментининг (USDA- Agricultural Research Service) «Ғўза генетик ресурсларини сақлаш, генетик таҳлили ва фойдаланиш» гранти (қайд рақами № 3096-21000-019-02) доирасида фойдаланилган;
ғўза нав намуналари генотиплари тўғрисидаги маълумот, ғўза гермоплазмаси локал электрон базасини яратиш ва жорий этишда, ғўза генофонди бўйича Миллий ахборот тизимини яратиш бўйича ПЗ-2014-0909182632 идоралараро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилмоқда.