Бердимуратов Науриз Мамбет улининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашишнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари (Конституционно-правовые основы противодействия коррупции в Республике Узбекистан)”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги боʼйича (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Бердимуратова Гулназ Мурат қизи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/2025.27.12.Yu.04.05.
Расмий оппонентлар: Реймова Зуҳра Абатбаевна юридик фанлари доктори, профессор; Сейтниязов Камарбек Парахатович юридик фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти органларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган коррупсияга қарши конституциявий-ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг асосий тамойилларидан бири сифатида фуқаролар, ташкилотлар, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатлари устуворлигини мустаҳкамлаш зарурияти асослаб берилган;
манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими ўз фаолияти доирасида ҳужжатлар бўйича қарор қабул қилгунига қадар ўзининг бевосита раҳбарини (ташкилот раҳбарини - юқори турувчи раҳбарини) ёки ихтисослаштирилган бўлимни хабардор қилиши шартлиги тўғрисидаги қоида асослантирилган;
давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилинишини назорат қилиш вазифаси, мазкур давлат органи ёки ташкилотида тузилган одоб-ахлоқ комиссиясига юклатилиши зарурлиги асослантирилган;
одоб-ахлоқ комиссияларига манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар етарлилиги (тўғрилиги) масалаларини кўриб чиқиш ваколатларини бериш зарурати аксилкоррупсия тартиб-таомилларининг шаклий мониторингидан уларни сифатли баҳолашга ўтиш имконини беради, бу орқали коррупсиянинг олдини олишнинг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланади ҳамда давлат бошқаруви тизимида чекловларга риоя этилиши устидан назоратнинг холислиги таъминланиши асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларига кўра қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди: 
манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг асосий тамойилларидан бири сифатида фуқаролар, ташкилотлар, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатлари устуворлигини мустаҳкамлашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Қонуни № ЎРҚ-931 5 июн 2024 йилдаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасининг 3-бандида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Комитетининг 12 феврал 2026 йилги маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, ҳаракатларнинг қонунийлигини баҳолаш учун ҳуқуқий асос яратишга ва коррупсияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими ўз фаолияти доирасида ҳужжатлар бўйича қарор қабул қилгунига қадар ўзининг бевосита раҳбарини (ташкилот раҳбарини - юқори турувчи раҳбарини) ёки ихтисослаштирилган бўлимни хабардор қилиши шартлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Қонуни № ЎРҚ-931 5 июн 2024 йилдаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасининг 2-қисмида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Комитетининг 12 феврал 2026 йилги маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятида ошкоралик ва ҳисобдорликни ошириш, давлат органларига ва хизматга бўлган ишончни мустаҳкамлаш ҳамда коррупсия ва суиистеʼмол хавфини камайтиришга хизмат қилган;
давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилинишини назорат қилиш вазифаси, мазкур давлат органи ёки ташкилотида тузилган одоб-ахлоқ комиссиясига юклатилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Қонуни № ЎРҚ-931 5 июн 2024 йилдаги Қонуннинг 11-моддасининг 1-қисмида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Комитетининг 12 феврал 2026 йилги маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида юқори этик стандартлар ва самарали назорат механизмларини жорий этишга хизмат қилган;
манфаатлар тўқнашувини тартибга солишда қабул қилинаётган чораларнинг етарлилиги ва тўғрилигини одоб-ахлоқ комиссия кўриб чиқиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Қонуни № ЎРҚ-931 5 июн 2024 йилдаги Қонуннинг 11-моддасининг 2-қисмида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Комитетининг 12 феврал 2026 йилги маълумотномаси). Ушбу таклиф давлат назорати ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва давлат бошқаруви тизимида коррупсияни олдини олиш бўйича конституциявий-ҳуқуқий асосларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish