Рўзиматов Шоҳбоз Ҳамдамбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Чакана савдо корхоналарида бренд стратегияларидан фойдаланиш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2272.
Илмий раҳбари: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Холмаматов Диёрбек Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чакана савдо корхоналарида бренд стратегияларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “чакана савдода бренд стратегияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бренднинг моддий ва номоддий элементларини чакана савдо жараёнлари билан уйғунлаштириш орқали истеъмол талабини шакллантириш, сотув ҳажмини кенгайтириш, мижозлар содиқлигини мустаҳкамлаш ва қўшимча қиймат яратишга қаратилган бошқарув қарорлари жиҳатидан такомиллаштирилган;
истеъмолчиларнинг турли сегментларига мос келувчи маркетинг стратегиялари чакана савдо тармоқлари маҳаллий брендларининг маҳсулотлари ассортименти, сифат ва нархи ҳамда мерчендайзинг ҳолати бўйича маркетинг аудитини ташкил этиш орқали аниқланган чакана савдо сифати индекси қийматларининг мақбул чегарасига (0,56 ≤ РҚИ ≤ 0,86) кўра такомиллаштирилган;
ноаниқ бинар муносабатлар моделига асосланган усулда чакана савдо брендларидан мижозларнинг қониқиш даражасини паст даража (0 ≤ С₁ ≤ 0,59), ўрта даража (0,60 ≤ С2 ≤ 0,79) ва юқори даража
(0,80 ≤ С3 ≤ 1) диапазонларига мос ҳолда брендни позициялаш стратегиялари таклиф этилган;
Ўзбекистонда чакана савдо корхоналарининг брендинг фаолиятини аҳолининг савдо маданиятини ривожлантиришга сабаб бўлувчи макро муҳит омиллари таъсирини инобатга олувчи кўп омилли регрессия модели асосида аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. чакана савдо корхоналарида бренд стратегияларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “чакана савдода бренд стратегияси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини бренднинг моддий ва номоддий элементларини чакана савдо жараёнлари билан уйғунлаштириш орқали истеъмол талабини шакллантириш, сотув ҳажмини кенгайтириш, мижозлар содиқлигини мустаҳкамлаш ва қўшимча қиймат яратишга қаратилган бошқарув қарорлари жиҳатидан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Брендни бошқариш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 3-июлдаги 265-сонли буйруғи, № 265-30). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда бренднинг моддий ва номоддий элементларини чакана савдо жараёнлари билан уйғунлаштириш ҳамда бошқарув қарорлари жиҳатидан такомиллаштирилган “чакана савдода бренд стратегияси” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
истеъмолчиларнинг турли сегментларига мос келувчи маркетинг стратегиялари чакана савдо тармоқлари маҳаллий брендларининг маҳсулотлари ассортименти, сифат ва нархи ҳамда мерчендайзинг ҳолати бўйича маркетинг аудитини ташкил этиш орқали аниқланган чакана савдо сифати индекси қийматларининг мақбул чегарасига (0,56 ≤ РҚИ ≤ 0,86) кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик чакана савдо тармоқларидан “Корзинка”, “Макро” ҳамда “Андалус” фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 6-январдаги 05-33-71-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Андалус” савдо шохобчалари ассортимент таркиби қайта баҳоланиб, талаб паст бўлган позициялар сонини 17 фоизга қисқартириш, юқори талабга эга товарлар улушини 12 фоизга, товар айланмасининг ўсиш суръатини 8-10 фоизга ошириш, шунингдек, “Макро” супермаркетлар тармоғида маркетинг аудити натижалари асосида савдо нуқталарида маҳсулот жойлашуви, витрина дизайни ва визуал коммуникация элементлари қайта ташкил этиш орқали “савдо нуқталарини қабул қилиш даражаси” “Макро” супермаркетлар тармоғида 2025-йил январ ойига нисбатан март ойида 0,68 дан 0,82 гача, “Андалус” супермаркетлар тармоғида 2025-йил март ойига нисбатан июл ойида 0,89 дан
0,95 гача ўсишига эришилган;
ноаниқ бинар муносабатлар моделига асосланган усулда чакана савдо брендларидан мижозларнинг қониқиш даражасини паст даража (0 ≤ С₁ ≤ 0,59), ўрта даража (0,60 ≤ С2 ≤ 0,79) ва юқори даража
(0,80 ≤ С3 ≤ 1) диапазонларига мос ҳолда брендни позициялаш стратегияларидан фойдаланиш таклифи “Делта Мах” МЧЖнинг “Андалус” ҳамда “Дарвоза Савдо” МЧЖнинг “Макро” супермаркетлар тармоғи фаолиятларига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 6-январдаги
05-33-71-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истеъмолчиларнинг маҳаллий брендларга нисбатан ижобий фикр билдириш даражаси 2025-йилда 2024-йилга нисбатан “Андалус” бренди бўйича ўртача 12 фоизга, “Макро” бренди бўйича 16 фоизга ўстириш, модел асосида ишлаб чиқилган цементация натижасида реклама бюджетининг қайта тақсимланиши ва содиқ мижозлар улушини “Андалус” супермаркетлар тармоғида 8 фоизга, “Макро” супермаркетлар тармоғида
10 фоизга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда чакана савдо корхоналарининг брендинг фаолиятини аҳолининг савдо маданиятини ривожлантиришга сабаб бўлувчи макро муҳит омиллари таъсирини инобатга олувчи кўп омилли регрессия модели асосида аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 6-январдаги 05-33-71-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида аҳоли жон бошига чакана савдо айланмасининг 2030-йилгача ривожланиш динамикасига мос ҳолда чакана савдо шохобчалари сонини аниқлаш, электрон тижоратни ривожлантириш орқали савдо маданиятининг янги босқичга олиб чиқиш бўйича давлат стратегик дастурларни ишлаб чиқиш имкони яратилган.