Суюнова Зухра Баҳодир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгслтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2609. 
Илмий раҳбар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик жамиятларида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини ошириш мақсадида ҳисоб сиёсатига 8511- “Асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
 бухгалтерия ҳисобининг ахборот-таҳлилий имкониятларини ошириш ҳамда оқилона бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида “Асосий воситаларни ҳисобга олиш тўғрисида йиллик ҳисобот” шаклини қўллаш таклиф этилган;     
аудиторлик текширувларига сарфланадиган вақт ва меҳнат харажатларини оптималлаштириш мақсадида асосий воситалар аудитини ўтказишнинг 5 босқичли алгоритмини қўллаш таклиф этилган;
молиявий ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатишлар рискини пасайтириш мақсадида асосий воситалар аудитида ички назорат тизимини баҳолаш бўйича мезонлар аниқлаштирилган ҳолда саволнома ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
 молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини ошириш мақсадида ҳисоб сиёсатига 8511 - “Асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ишчи счётини киритиш таклифи “Қуюв-механика заводи” АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Қуюв-механика заводи” АЖнинг 2025-йил 27-октябрдаги 05/332-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамиятнинг асосий воситалари ҳолатини тўғри ва ҳаққоний баҳолаш ҳамда асосий воситалар бўйича шаффоф ва ишончли ахборот тақдим этилишига эришилган;
бухгалтерия ҳисобининг ахборот-таҳлилий имкониятларини ошириш ҳамда оқилона бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида “Асосий воситаларни ҳисобга олиш тўғрисида йиллик ҳисобот” шаклини қўлаш таклифи “Қуюв-механика заводи” АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Қуюв-механика заводи” АЖнинг 2025-йил 27-октябрдаги 05/332-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамиятда асосий воситалар баҳоланиши, мавжудлиги ва ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот тақдим этилишига ва асосий воситаларни самарали бошқариш ва стратегик режалаштириш бўйича оқилона қарорлар қабул қилиш учун имконият яратган;
аудиторлик текширувларига сарфланадиган вақт ва меҳнат харажатларини оптималлаштириш мақсадида асосий воситалар аудитини ўтказишнинг 5 босқичли алгоритмини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан асосий воситалар аудитини ўтказишга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2025-йил 12-ноябрдаги №172 сонли маълумотномаси). Натижада асосий воситалар аудитини халқаро аудит стандартлари талаблари асосида ташкил қилиш ва текширувни самарали режалаштиришга эришилган; 
молиявий ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатишлар рискини пасайтириш мақсадида асосий воситалар аудитида ички назорат тизимини баҳолашда мезонлар аниқлаштирилган ҳолда саволномани қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан ички назорат тизимини баҳолашга оид услубий қоидаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2025-йил 12-ноябрдаги №172 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саволнома аудиторларга йўриқнома сифатида хизмат қилиб, аудиторлик рискларини тўғри баҳолаш натижасида ушбу жараёнга сарфланадиган вақт ва меҳнат харажатларини камайтиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish