Исаев Ойбек Бахрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда исломий лизинг хизматларини ривожлантириш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6047.
Илмий раҳбар: Хошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда исломий лизингни барқарор ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
Ўзбекистонда лизинг ташкилотларида даромадларни ошириш мақсадида ислом молияси бўйича экспертлар кенгаши тузиш орқали ислом молияси халқаро стандартларига (ААОИФИ, ИФСБ) қатъий амал қилиниши таклифи асосланган.
Лизинг ташкилотларида мижозларга “Исломий лизинг” шартномаси таклиф этиш (“Исломий лизинг дарчаси” очиш) орқали уларнинг жозибадорлик даражасини ошириш, мижозлар томонидан бошқа потенсиал мижозларга лизинг ташкилотини тавсия этиш кўрсаткичини кўтариш, ташкилотнинг хизмат кўлами ва даромадларини ошириш таклиф этилган.
Ўзбекистон қонунчилиги асосида муддати ўтган тўловлар бўйича мижоздан ундириладиган жарима суммасини алоҳида ҳисобини юритиш, жарима суммасидан солиқлар ва суд харажатлари қоплангандан сўнг қолган суммани ҳайрияга йўналтирилиш таклифи ишлаб чиқилган.
Суғуртани лизинг ташкилоти томонидан молиялаштирилиши натижасида, лизинг ташкилотлари томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш вақти ва харажатларини қисқартирилиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда исломий лизинг хизматларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Республикамиздаги лизинг ташкилотлари даромадларини ошириш мақсадида Ислом молияси бўйича экспертлар кенгаши тузиш орқали Ислом молияси қоидаларига ва стандартларига (ААОИФИ, ИФСБ) қатъий амал қилиниши таклифи “Агро Финанс Лизинг” АЖ томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (Агро Финанс Лизинг АЖнинг 2023-йил 18-апрелдаги 01-3/136-сон маълумотномаси). Натижада, Ислом молияси бўйича экспертлар кенгаши фаолияти йўлга қўйилиши Ислом молияси қоидаларига ва стандартларига қатъий амал қилиниши имконини яратди.
Лизинг ташкилотида мижозларга “Исломий лизинг” шартномасини таклиф этиш (“Исломий лизинг дарчаси” очиш) таклифи “УзбекЛеасинг Интернатионал А.О.” АЖ томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (“УзбекЛеасинг Интернатионал А.О.” АЖ нинг 2023-йил 7-июндаги УЛ/0927/001-сонли маълумотномаси). Натижада, лизинг компаниясининг жозибадорлиги, хизмат кўлами ва даромади ошишига таъсир қилувчи кўрсаткични, мижозлар томонидан бошқа тадбиркорларга лизинг хизматларини тавсия этиш кўрсаткичини 30% га ошишига олиб келган.
Ўзбекистон қонунчилиги асосида муддати ўтган тўловлар бўйича мижоздан ундириладиган жарима суммасини алоҳида ҳисобини юритиш, жарима суммасидан солиқлар ва суд харажатлари қоплангандан сўнг қолган суммани ҳайрияга йўналтирилиш таклифи “УзбекЛеасинг Интернатионал А.О.” АЖ томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (“УзбекЛеасинг Интернатионал А.О.” АЖ нинг 2023-йил 7-июндаги УЛ/0927/001-сонли маълумотномаси). Натижада, лизинг компаниясининг даромадини ортишига таъсир қилувчи мижозларнинг кўпайиш коеффициенти 2023-йил 1-чоракда 7% га ортган.
Лизинг хизматларини кўрсатишда, суғуртани (исломий такафул) лизинг ташкилоти ҳисобидан амалга ошириш таклифи “УзбекЛеасинг Интернатионал А.О.” АЖ томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (“УзбекЛеасинг Интернатионал А.О.” АЖ нинг 2023-йил 7-июндаги УЛ/0927/001-сонли маълумотномаси). Натижада, лизинг компанияси томонидан суғурта ташкилоти билан йиллик келишув имзоланган, мижозларга хизмат кўрсатиш вақти 50% гача, харажатлар 5% га қисқарган.